Боб касб-ҳунар таълими муассасаларида замонавий ахборот – коммуникация ва педагогик технологиялар асосида таълим сифатини оширишнинг назарий-методологик асослари


Download 0.94 Mb.
bet4/32
Sana25.04.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1399369
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
Мансуров А.А. 2014.

Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Танланган мавзу йўналишида олиб борилган ишлар илмий-педагогик адабиётларнинг таҳлили натижаларига асосланиб айтиш мумкинки, мультимедиа – электрон воситалари асосида талаба-ёшлар маънавиятини шакллантиришнинг йўллари, усуллари ва айрим йўналишлари бўйича қатор олимлар томонидан тадқиқотлар олиб борилган. Хусусан, С.С.Ғуломов, Б.А.Бегалов, Б.Ю.Ходиев, М.О.Очилов, Н.Н.Азизходжаева, С.К.Аннамуротова, Б.Л.Фарберман, Н.Шодиев, Н.Ишмуҳамедов, Н.Х.Авлиёқулов, М.С.Алимов, И.Мажидов, М.Усманбаева, А.С.Бегматов, М.Қуронов, Ш.Қ.Мардонов, Л.В.Голиш, Л.И.Фишман, В.П.Беспалько, В.С.Безрукова, Е.С.Березняк, А.Я.Наин, Ю.А.Конаржевский, В.П.Кваша, М.В.Кларин, Х.Тўрақулов, Р.Айтмуратов, Т.Кудайбергенова, А.Расулов, Ф.Юзликаев, У.Ш.Бегимқулов, М.Э.Ҳайдаровлар томонидан таълим тизимида илғор педагогик технология ва мультимедиа электрон версиялари асосида талаба-ёшлар маънавиятини шакллантиришнинг ўзига хос усуллари, методлари ва йўналишларига юқорида келтирилган олимларнинг тадқиқот ишларида алоҳида эътибор қаратилган.
Битирув малакавий ишининг мақсади. Касб-ҳунар таълими муассасаларида замонавий ахборот коммуникация ва педагогик технологиялар асосида таълим сифатини оширишнинг муҳим жиҳатлари ва ўзига хос хусусиятларини илмий-назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиш.
Битирув малакавий ишининг вазифалари:
1. Касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим сифатини оширишни ахборот – коммуникация ва педагогик технологиялар асосида ташкил этиш;
2. Касб-ҳунар таълими сифатини оширишнинг педагогик тамойиллари ва мезонларини ишлаб чиқиш;
3. Ахборот- коммуникация ва педагогик технологиялар асосида таълим самарадорлигини оширишнинг педагогик-психологик томонларини таҳлил қилиш;
4. Ахборот – коммуникация ва педагогик технологиялар асосида таълим сифатини оширишда талабалар билим, малака, кўникмаларини шакллантириш;
5.Педагогик технологиялар ва ахборот – коммуникация технологиялари воситасида таълим сифатини тоширишга оид амалий тавсиялар бериш.
Битирув малакавий ишининг объекти бўлиб Зангиота агросаноат касб-ҳунар коллежининг замонавий ахборот ва педагогик технологияларга асосланган таълим жараёни.

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling