Битирув малакавий ишининг предмети. Ахборот – коммуникация ва педагогик технологиялар асосида таълим сифатини оширишнинг шакллари, усуллари, методлари ва воситаларидан иборат.
Битирув малакавий ишининг методлари: кузатиш, суҳбат, тажриба-синов, баҳс-мунозара, инновацион усуллар, такомиллашган технология ва математик-статистик таҳлил.
Битирув малакавий ишнинг методологик асослар: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг асарларидаги иқтисодий ғоялар, касбий аҳамиятли қадриятлар устуворлиги ҳақидаги ғоялар, 2013 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган маърузасида кўрсатилган вазифаларни амалга оширишдан иборат.
Битирув малакавий ишининг илмий янгилиги:
1)ахборот- коммуникация ва педагогик технологиялар асосида таълим самарадорлигини оширишга қаратилган баҳс-мунозара дарслари, ақлий ҳужум, маънавий-маърифий тадбирларга асосланган ҳолда машғулотлар ташкил этилди, семинар тренинглар ўтказилди;
машғулотлар давомида ўқувчиларнинг ахборот- коммуникация ва педагогик технологиялар асосида дарс ўтиши натижасида таълим самарадорлиги юқори босқичга кўтарилди;
ўқувчилар ўз фикр ва қарашларини педагогик технологиялар асосида ҳимоя қилишга ўрганди, уларни бошқаларга етказиш маҳоратини эгаллади;
замонавий ахборот- коммуникация ва педагогик технологиялар асосида таълим самарадорлигини оширишга доир тавсиялар ишлаб чиқилди;
Интернет материалларидан фойдаланиш, масофадан туриб ўқитиш ва Online тизими орқали жонли мулоқотда бўлиш, ўқувчилар тўртасида соғлом рақобатни такомиллаштирди;
Тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти шундаки, ахборот – коммуникация ва педагогик технологиялар асосида дарс ўтиш таълим жараёнини мазмунини бойитади, таълим самарадорлигини оширади, ўқув-услубий, амалий, ўқув-тарбиявий ишларни ташкил қилишда амалий самара беради.
Ишнинг тузилиши ва таркиби. Битирув малакавий иши, учта боб, саккизта параграф, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |