Боб керамика ва шишалар кимёвий технологияси


Download 1.33 Mb.
bet77/102
Sana07.02.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1175242
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   102
Bog'liq
Noorganik materiallar kimyoviy texnologiyasi (A.Ismatov va b.)

Камёб ер металлари. Уларга скандий, иттрий, лантан ва лантаноидлар киради. Лантаноидлар физик-кимёвий хос- саларининг бир-бирига якинлиги шундан иборатки, улар- нинг ташки электрон каватлари тузилишининг бир хилли- ги билан фарк килади ва бир элементдан иккинчи элементга утганда 4 f каватдаги электронларнинг туйиниши билан со- дир булади. Шунинг учун маъдан хомашёларида бу элемент- лар биргаликда булади. Уларни ажратиб олишда аввал ара- лаш оксидлари хрлида, сунг улар бир-биридан замонавий усуллар билан ажратиб олинади.

  • Радиоактив камёб металлар. Уларга ҳамма радиоак­тив элементлар: полоний, радий, актиний ва актиноид- лар киради. Бу металларни ишлатиш соҳаси ва улар билан ишлаш технологияси радиоактивлик хусусиятига боглиқ булади. Актиноидларнинг табиати электронларни бир эле­ментдан иккинчисига утишда 5-f каватдаги электронлар­нинг узаро жойлашувига боглиқ. Радиоактив камёб метал­лар маъдан хомашёларида биргаликда учрайди ва улар кам­ёб ер металларига эргашган ҳолда булади. Табиий ва айрим сунъий радиоактив металлар атом энергияси ишлаб чикд- риш саноатида катга аҳамиятга эга.

    1. §. Камёб металлар ишлаб чикариш технологияси

    Камёб металлар ишлаб чикариш технологияси ишла­тиладиган хомашёнинг хусусиятига металларни физик- кимёвий хоссаларига *амда ишлаб чикариладиган мах,су- лотларга булган талабларга боглик.

  • Маълумки маъдан таркибида камёб металлар микдори жуда кам булгани учун улар бойитилади. Камёб металлар булган маъданлар таркиби жуда мураккаб булиб, улар воль- фрам-молибденли, титан-ниобий-танталли, уран-ванадий- ли, литий-цезийли, вольфрам-сурьмали, цирконий-нио- бийли булиши мумкин. Бундан ташкари, камёб металлар кимёвий корхоналарнинг ҳамда рангли ва кора металлур­гия заводларининг чикиндилари таркибида х,ам булади. Шунинг учун бу хомашёларни комплекс равишда ишлаш ва ундан асосий маҳсулотларни ажратиб олиш катта ах,ами- ятга эга.
    Бошлангич маҳсулот таркиби мураккаб булгани учун ундан тоза хрлда маҳсулот ажратиб олишга булган талаб юкори булади, чунки асосий маҳсулот таркибида бошка моддалар микдори юздан, мингдан, айрим хрлларда ун мингдан бир фоизни ташкил килиши керак. Айрим метал­лар хоссаларининг якинлиги камёб металларни соф ҳолда олишда катта кийинчиликларни вужудга келтиради, (ма- салан; гафний ва цирконийни, ниобий ва тантални ва бош- ка камёб ер-металларини ажратишда). Шунинг учун хом ашёларни кайта ишлашда, уларни аралашмалардан тоза­лаш ва соф бирикмаларини олиш асосий максадлардан бири ҳисобланади.
    Камёб металларнинг ҳеч бирини айрим ҳолда хомашё- дан тугридан тугри эритиб олиб булмайди. Аввало, маъдан концентратларида уларнинг бирикмалари ҳосил килина- ди ва улардан асосий маҳсулотлар ажратиб олинади. Маъ­дан концентратларини кайта ишлаш асосан уч боскичда амалга оширилади; яъни а) концентратларни парчалаш;
    б) кимёвий тоза бирикмалар олиш (тузлари ёки оксидла- ри); в) тоза кимёвий бирикмалардан металлар олиш.
    Биринчи боскичнинг асосий максади—минералларни парчалаш,уларни асосий массадан ажратиб олиш х.амда эрит- ма ёки чукмада уларнинг микдорини ошириш. Бунга пиро­металлургия (куйдириш, оксидлаш, суюлтириш ёки курук ҳайдаш ва бошкалар) ёки гидрометаллургия усуллари (кислоталар ёки ишкорларда эритиш) оркали эришилади.
    Иккинчи боскич эса ҳосил килинган кимёвий бирик- маларни ажратиш ва тозалашдан иборат булиб, бунга чуктириш, дурлаш (кристаллаш), экстракция ва ион ал- машиниш жараёнлари оркали эришилади.
    Учинчи боскич — соф х,олдаги камёб металларни олиш булиб, унда водород ёки углерод иштирокида юкори тем- пературада кайтариии жараёнлари олиб борилади. Кдйта- риш усули асосан учта группага булинади (21-жадвал).
    21-жадвал

    Download 1.33 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
    1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   102




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling