Боб керамика ва шишалар кимёвий технологияси


КИЙИН ЭРИЙДИГАН КАМЁБ МЕТАЛЛАР ТЕХНОЛОГИЯСИ


Download 1.33 Mb.
bet79/102
Sana07.02.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1175242
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   102
Bog'liq
Noorganik materiallar kimyoviy texnologiyasi (A.Ismatov va b.)

КИЙИН ЭРИЙДИГАН КАМЁБ МЕТАЛЛАР ТЕХНОЛОГИЯСИ

  1. §. Вольфрам ишлаб чицариш технологияси

Вольфрам 1781 йилда шведолими К. В. Шелье томонидан тунгстен минералларини кислота билан парчалаб олинган. Шундан 100 йил кейин вольфрамни ишлатиш соҳалари яра- тила бошланди. Вольфрамни пулатга кушиш натижасида, уларнинг каттиклиги ва металларнинг киркиш хусусиятлари ошиши ва уларни лампочкаларда кулланилиши радиоэлект- ротехниканинг ривожланишига олиб келди.
Вольфрамнинг атом огирлиги — 185, 92, зичлиги — 19, 2 г/см3, Т — 3395±5°, солиштирма иссиқлик си- fhми — 0,031 (18°С да), иссиклик утказувчанлиги — 0,31 кал/см-сек (20°С) ва солиштирма электр каршилиги
5,5 Ом-1 -см'1 10~6 (20°).
Вольфрам ҳавода оксидланмайди, 400—500°С да оксид- лана бошлайди ва ҳарорат кутарилиши билан сарик ранг- ли вольфрам (III) оксиди х,осил булади. 2000°С да азот би­лан вольфрам нитриди — WH2 ни ҳосил килади. 600—700°С да сув буяи билан куйидаги реакция боради:
W + 3H20 = W0,+3H,
Вольфрам каттиқ кумир ва кумирли газ (СО, СН4, С2Н2) лар билан 800—1000°С да WC ва W2C карбидларини ҳосил килади.
Вольфрам уй температурасида хлорид, азот, сульфат ва плавик кислоталарда эримайди, лекин температура кута­рилиши билан унинг эрувчанлиги ортиб боради. Совук ҳолдаги ишкорларда вольфрам эримайди, аммо суюлтма ҳолидаги ишкор ҳаво таъсирида вольфрамни оксидлайди ва вольфраматлар х,осил килади. Бу жараёнда оксидловчи- лар (NaN03, NaNO,, KCIO,, РЬ02) иштирокида воль- фраматларнинг ҳосил булиши тезлашади.
Вольфрам минераллари ва уларни бойитиш
Вольфрам Ер кобигида кам таркалган элемент булиб унинг кларк буйича огирлиги IT О'4 % ни ташкил килади. У табиатда эркин ҳолда учрамайди. Табиатда вольфрамнинг 15 тага якин минераллари топилган булиб, улардан асосан вольфрамит ва шеелит минераллари амалий ах,амиятга эга.
Темир вольфрамат (FeW04) ва марганец вольфрамат (MnW04) ларнинг каттик эритма ҳолидаги изоморф ара- лашмасига вольфрамитлар дейилади. Хар иккала тузнинг кристалл панжаралари бир хил тузилишга эга булганлиги учун темир ва марганец атомлари кристалл панжара тугун- чаларида бир-бирига алмаша олади. Агар вольфрамит ми- нералида марганец вольфрамати 20 % дан кам булса. ми­нерал ферберрит, 80 % дан куп булса гюбнерит деб атала- ди. Курсатилган таркиб аралашмасидаги минералларни вольфрамитлар дейилади, уларнинг ранги кора, жигарранг ёки кизгиш жигарранг булиши мумкин. Бу минералларнинг зичлиги 7,1—7,9 г/см3, каттиклиги 5—5,5 ни ташкил кила­ди. Вольфрамит минералларида WO, микдори 76,3—76,6 % ни ташкил килади. Минерал магнит хусусиятига эга.
Шеелит тоза ҳолдаги кальций вольфраматни (CaW04) ташкил килади. Минерал ок ва сарик рангли булиб, зич-
лиги 5,9—6,1 г/см3, каттикдиги 4,5—5 га тенг. Шеелит ми- нерали таркибида кисман повелит (СаМо04) булиб, унга ультрабинафша нур таъсир эттирилса ҳаворангда нурла- ниши мумкин. Минералдаги молибденнинг микдори

  1. % дан куп булса, сарик рангли нурланиш ҳосил булади. Шеелнтда мапштлик хусусияти йук

Вольфрам минералларига куйидагилар киради. Булар: вольфрам охраси ёки тунгстит — WO, Н20; купротунгс- тит — CuW04 H20; штольцит — PbW04; чиллагит — 3PbW04 • РЬМо04; ферритунгстит — Fe20?W03 6Н,0; тунгстенит — WS2.
Вольфрам рудаларини бойитишдан максад, уларнинг концентратларини олиш: 55—60 % W03 булади.
Вольфрам рудаларидан концентратлар олишда куйида- ги бойитиш, яъни гравитацион, флатацион, магнитли ва электростатик сепарациялаш ҳамда кимёвий бойитиш усул- лари кулланилади.
Гравитацион бойитиш усули вольфрамит рудаларидан вольфрам олишнинг асосий усули ҳисобланади. Шеелит ру- лаларини бу усул билан бойитиш натижасида вольфрамнинг ажралиши 70 % дан ошмайди, чунки шеелит рудалари ута майдаланиш ҳисобига жараён давомида чикиндидаги шлам (балчиклар) га утиб кетади ва унинг анча қисми йукотилади. Шунинг учун шеелит рудаларини флотация усули билан бойитиш йулга куйилган булиб, флотация жараёнини бош- карувчи реагент сифатида — сода, суюк шиша, танин; кол­лектор сифатида — олеин кислотаси, натрий оллати, суюк совун; купик ,ҳосил кдпувчи сифатда кайрагоч ёги, терпи- нол, техник креозол ва бошка реагент кушилади.
Флотация жараён и ишкорли муҳит (pH = 9—10) да олиб борилади.
Айрим лолларда шеелит рудаларини бойитишда грави­тация ва флотация усуллари кушиб амалга оширилади.
Бойитиш йули билан шеелит рудаси таркибидаги мо- либдендан кутулиб булмайди. Шунинг учун шеелит кон- центраглари таркибидаги молибден гидрометаллургик усул билан кайта ишлов берилгандан сунг ажратиб олинади. Худди шундай шеелит концентратлари таркибидаги бош­ка чикиндилар ёки аралашмалар маълум микдорга келти- рилади, сунг улар гидрометаллургик кайта ишловдан кей­ин тозаланади. •

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling