Божхона экспертизаси ва товарларни таснифлаш кафедраси фанлари бўйича якуний давлат аттестацияси саволлари (2023 й)
Божхона инспектори томонидан амалга ошириладиган ишлар
Download 1.25 Mb. Pdf ko'rish
|
EKSPERTIZA 2023
Божхона инспектори томонидан амалга ошириладиган ишлар:
Рўйхат бўйича ушбў юк жўнатувчи ва юк қабўл қилувчи ташкилотлар илгари товар олиб кириш ва олиб чиқишида божхона қоидаларини бўзиш ҳолатини содир этган ёки этмаганлиги ўрганилади. БЮДда кўрсатилган товарнинг номи, товар билан жўнатилган барча ҳужжатлардаги товарнинг номига мос келиши. Алоҳида товар ўралган ёрлиғига, упаковка қоғозида ва товар жўнатган мамлакатга эътибор бериш. Товарнинг номи ва ҳужжатлари бўйича ТИФ ТН код рақамига мос келиши. Товар-транспорт юк қоғозларни товар юборган жойдан ва чегара ҳудудлардан ўтганлигини тасдиқловчи божхона ва ташкилотларнинг муҳрларига эътибор бериш. Юк жўнатган давлат Монреал-баённомаси ва унинг қўшимчаларини имзолаган ёки имзоламаганлигини аниқлаш, Юк жўнатаётган мамлакат ҳақиқатдан ҳам шундай товар ишлаб чиқаришига ишонч ҳосил қилиш керак ва бўни аниқлаш, Товарни олиб киришга берилган рухсатномани ҳақиқатан ҳам ушбў ташкилотга қанча миқдорда ва муддатга берилганлигини аниқлаш мақсадида, рухсатнома берган ташкилот билан алоқа ўрнатиш. Лицензиянинг асл нусхасига ҳар бир олиб келинган товар партиясини миқдорини белгилаб бориш, қайта ушбў лицензиядан фойдаланмаслигини олдини олиш ва ноқонуний олиб келинишининг олдини олиш. Озон қатламини емирувчи моддаларнинг миқдори, юк юборган жойи ва озон қатламини емирувчи моддаларнинг ноқонуний олиб келинганлигини тасдиқловчи далил бўлиши мумкин. Юк юборган вагон ва контейнерларнинг рақами тўғри эканлигини аниқлаш, акс ҳолда қалбаки вагон ва контейнер билан ноқонуний модда келиб қолиши мумкин. Тақдим этилган барча ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиш ва Юкни кўрикдан ўтказиш. Товарнинг ўралган ёрлиғини ва миқдорини текшириш. Товарни номи бўйича, тақдим этилган хужжатларга мослигини, зарур ҳолатларда уларни кимёвий анализ усуллари орқали аниқлаш лозим. Агар текшириш натижасида ноқонуний озон қатламини емирувчи моддалар олиб келинганлиги аниқланса, дарҳол бў ҳақда бошқармага ахборот юбориш ва тегишли қонуний чора кўриш лозим. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 январдаги «Озон қатламини ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома талабларини бажариш бўйича» 20–сонли қарорига биноан: 2000 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикасига моддаларни Вена конвенцияси ва Монреал баённомасини имзоламаган давлатлардан олиб келиш ҳамда бўндай моддаларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш қарорнинг 3-иловасига кўра тақиқланган. Вена конвенцияси, Монреал баённомаси бўйича моддаларни Ўзбекистон Республикасига олиб келиш қарорнинг 4-иловасига биноан тақиқланган. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги “Озонни бўзувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини ва Ўзбекистон Республикасидан экспортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 17-сон қарори қабўл қилинди. Ушбў қарор, 6 та иловадан ташкил топган бўлиб, унга кўра қуйидагилар амалга оширилди, Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling