нотариф назоратни ташкил этиш тўғрисида”ги 44 -сон буйруғи амалиётга жорий
қилинди.
Буйруқ билан ТИФни амалга ошириш жараёнида нотариф тартибга солинадиган
рухсатнома ва бошқа тусдаги ҳужжатларни қўлланилиши, мувофиқлаштирилиши
тартиби белгиланиб, ишлар ушбу тартиб асосида ташкил қилинди. Шунингдек, божхона
расмийлаштирувини амалга оширишда талаб қилинадиган барча турдаги рухсатнома ва
бошқа тусдаги ҳужжатларни мавжудлигини электрон мантиқий назорат орқали кузатиш
имконияти жорий қилинди.
Ушбу божхона расмийлаштируви учун мантиқий назорат ўрнатилиши
ҳужжатларни инсон омилисиз олиш, ҳужжат бўлмаганда эса расмийлаштирув амалга
оширилмаслигини таъминлайди.
13. Товарларнинг божхона расмийлаштирувида сертификатлаштириш
масалаларига оид жараёнда божхона органларининг вазифаси.
Чегара божхона постларида товарларнинг божхона расмийлаштирувида
сертификатлаштириш масалаларига оид жараёнда божхона органлари ВМҚ-912
(18.11.2019) га асосан мувофиқлаштиради, яьни қонун ҳужжатларига мувофиқ
фитосанитария, санитария-карантин назорати ва ветеринария назоратидан ўтказилиши
лозим бўлган товарлар божхона органлари томонидан аниқланган тақдирда, бу
товарларни фитосанитария, санитария-карантин назорати ва ветеринария назоратидан
ўтказилишини таьминлайди. Масалан божхона чегараси орқали карантин остидаги
маҳсулот ёки ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотлари олиб ўтилаётган тақдирда, уларни
текшириш учун ўсимликлар карантини бўйича давлат инспектори жалб қилади хамда у
томонидан текширилишини таьминлайди.
ТИФ божхона постларида эса хар бир ходимнинг хизмат вазифаларида бу
келтирилган бўлиб, инспектор сертификатларни мавжудлигини хамда ундаги
маьлумотлар БЮДдаги маьлумотлар билан ўзаро мослигини текширади.
мувофиқликни баҳолаш маҳсулот, ишлаб чиқариш жараёнлари, хизматлар,
менежмент тизимлари, ходимлар, мувофиқликни баҳолаш органларининг норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив
ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида амалга оширилиши;
(30.01.2021 yil VNQ 43-son )
Do'stlaringiz bilan baham: |