Божхона экспертизаси ва товарларни таснифлаш кафедраси фанлари бўйича якуний давлат аттестацияси саволлари (2023 й)
Озон қатламини емирувчи моддаларни аниқлаш ва божхона
Download 1.25 Mb. Pdf ko'rish
|
EKSPERTIZA 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Озон қатлами
- Озон қатламининг эмирилиши
14. Озон қатламини емирувчи моддаларни аниқлаш ва божхона
расмийлаштирувини амалга оширишда божхона ходимларининг вазифалари. Озон қатлами – Озон – озон (О 3 ) молекуласидан ташкил топган, заҳарли, оч кўк рангдаги, ўткир ҳидли газ. Суюқ ҳолда тўқ кўк рангда бўлади. Озон (О 3 ) молекуласининг ўзи уч атом кислороддан ташкил топган. Биз нафас оладиган кислород (О 2 ) молекуласи эса икки атом кислороддан ташкил топган. Озон – атмосферанинг стратосфера қисмида кислород (О2) молекуласидан, қуёшдан келаётган маълум бир тўлқин узунликдаги ультрабинафша нурларнинг ютилиши натижасида хосил бўлади. Озон қатламининг эмирилиши деганда озон молекулаллари зичлигининг стратосферада сийраклашиши тушунилади. Озон тешиги ёки туйнуги деганда озон молекулалари зичлигининг стратосферада 30% дан кўпроқ сийраклашиши тушунилади. Монреал баённомасига асосан озон қатламини емирувчи моддалар, аралашмалар ва уларнинг бўюмларини савдосини назорат қилиш вазифалари азо мамлакатларга юклатилган. Монреал баённомаси 5 та А, В, С, Е ва Д иловалар мавжуд ва Д-иловасида озон қатламини емирувчи моддалар тутган бўюмларининг рўйхати келтирилган ва улар қуйидагилардир; автомашина ва юк автомашиналаринингсовутгич системалари, хўжаликда ва савдо дўконларида ишлатиладиган музлатгич ва совитгичлар, иссиқлик насослари, аерозол маҳсулотлари, тиббиётда ишлатиладиганларидан ташқари, (дезодорант ва соч лаклари), кўпик (пено) ҳосил қиладиган моддаларнинг маҳсулотлари, ёнғинни ўчириш (огнетушитель), материаллар (изолясионние) панел ва иссиқлик изолясиялари, форполимерлар. Монреал баённомаси талабларига биноан; азо давлатлараро озон қатламини емирувчи моддалар ва уларнинг бўюмларини савдосини назорат қилиш, озон қатламини емирувчи моддалар ва уларнинг бўюмларини ишлаб чиқаришни ва уларни ишлатишни назорат қилиш, Монреал баённомасининг қўшимча ўзгартиришларига биноан озон қатламини емирувчи моддалар ва уларнинг бўюмларини экспорт ва импорт қилишда лицензия ва чеклаш системаларини жорий этиш, озон қатламини емирувчи моддалар ва уларни бўюмларини эркин савдосини қонуний эканлигини назорат қилиш, бўнда Монреал баённомаси талабларига биноан фақат маълум квота асосида, шартнома талабларига қатъий риоя қилинган ҳолатда амалга оширилишини назорат қилиш, Монреал баённомаси талабларига биноан озон қатламини емирувчи моддаларни ишлаб чиқариш ва ишлатишни тўхтатиш жадвалига риоя қилинишини назорат қилиш, Ривожланаётган давлатлар, ривожланган давлатлар истеъмолини босқичма-босқич тўхтатиш жадвалини назорат қилиш ва ушбў талабларни муддатларида бажарилишини назорат қилиш каби бир қатор вазифалар келтирилган. Монреал баённомаси бўйича назорат қилинадиган озон қатламини емирувчи моддалар ва уларнинг аралашмалари қуйидаги усуллар билан аниқланади; Товарларнинг ТИФ ТН га хос код рақамини аниқлаш. Товарларни кимёвий номи. Кимёвий формуласи. Товарларни халқаро савдо белгиси ва халқаро номи бўйича. Махсус рақамлари билан (АSHRАЕ, CАS, UN). Товарларнинг код рақамларининг ранги. Товарларнинг газ ёки суюқлик ҳолати бўйича, АТ RТ. Кимёвий анализ усулларини амалга ошириш орқали. Босим ва температуранинг ўзгариши. Озон қатламини ҳимоя қилувчи моддаларни идентификация қилиш йўллари билан. Монреал баённомаси бўйича назорат қилинадиган озон қатламини емирувчи моддалар бўлган товарлар қуйидаги усуллар билан аниқланади; Товарларнинг ТИФ ТН га хос код рақамини аниқлаш. Товарларнинг тури, Товарларнинг ёрлиғи, Озон қатламини ҳимоя қилувчи моддалар бўлган товарларни идентификация қилиш йўли билан. Божхона ходимлари озон қатламини емирувчи моддаларни аниқлаш ва божхона расмийлаштирувини амалга оширишда қуйидаги вазифаларни амалга оширади. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан берилган лицензия ва рухсатнома асосида озон қатламини емирувчи моддаларнинг экспорт ва импорт қилинишини назорат қилади ва божхона расмийлаштирувини амалга оширади. Божхона ходимларига озон қатламини емирувчи моддаларни аниқлаш усулларини ўргатади. Ноқонуний олиб кирилган товарларни аниқлайди. Озон қатламини емирувчи моддаларни кимёвий анализ усуллари асосида аниқлаш учун товарларнинг намуналарини кимёвий лабораторияларга юборади. Ноқонуний олиб кирилган моддалар ҳақида ҳисобот тайёрлайди. Озон қатламини емирувчи тоза кимёвий моддалар 29 гуруҳда, органик моддалар эса 2903 товар позициясида синфланади, аралашмалари эса 30-38 гуруҳларда ТИФ ТН бўйича синфланади. 38 гуруҳда эса бошқа кимёвий моддалар синфланади. Масалан ўт ўчиргичлар- 842410, 38.10 – Ёнғинни ўчирувчи, кўпик ҳосил қилувчи моддалар. Озон қатламини емирувчи моддаларни товар хужжатлари орқали аниқлаш; Озон қатламини емирувчи моддаларни расмийлаштиришда қуйидагилар диққат билан текшириб чиқилади: БЮД, товар транспорт юк қоғозлари (темир йўл, авиа, СМР ва бошқалар), шартнома, озон қатламини емирувчи моддаларни олиб келишга, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан берилган рухсатномаси, инвойс, счёт – фактура, товарнинг келиб чиқиш сертификати, лицензия ва бошқа ҳужжатлар. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling