Божхона экспертизаси ва товарларни таснифлаш кафедраси фанлари бўйича якуний давлат аттестацияси саволлари (2023 й)


Эксперт хулосасини расмийлаштириш


Download 1.25 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/83
Sana18.06.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1571644
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   83
Bog'liq
EKSPERTIZA 2023

Эксперт хулосасини расмийлаштириш 
Эксперт хулосаси кириш, тадқиқот ва якуний қисмдан иборат бўлади. Хулосанинг 
кириш қисмида хулоса қайд этилган тартиб раками, хулоса берилган сана, экспертиза 
ўтказиш асослари, экспертиза ўтказишни тайинлаган орган (шахс), текширишни 
ўтказган эксперт (экспертлар), товар ёки наьмуна (синама) номи, текшириш ўтказиш 
учун такдим қилинган материаллар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек экспертизани 
ўтказиш учун ахамиятга эга бўлган бошқа маълумотлар кўрсатилади. 
Комиссиявий экспертиза ўтказилаётганда хулосанинг кириш қисмида 
экспертларнинг исм ва фамилияси кўрсатилади хамда экспертларнинг олдига қўйилган 
саволлар aкc эттирилади. 
Экспертиза ўтказиш тўғрисидаги суриштцрувчи, терговчининг қарори ёки суд 
ажрими асосида берилаётган хулосанинг кириш кµсмида ёлғон хулоса бериш ёки 
хулоса беришдан бош тортишда жиноий жавобгарлик бўйича эксперт 
огохлантирилганлиги акс этирилади. 
Хулосанинг тадқиқот қисмида аниқ ифодаланган ва ўтказилган тадқиқот жараёни 
ва унинг натижалари тўғрисидат маълумот, товар намуналари тўғрисида дастлабки 
маълумотларни, кўздан кечириш, текшириш, тажриба ўтказиш натижалари 
кўрсатилиши мумкин. 
Экспертиза олдига кўйилган баъзи саволларга жавоб беришнинг имкони бўлмаган 
холларда хулосанинг тадқиқот қµсмида унинг сабаблари кўрсатилади. 
Эксперт хулосасининг якуний қисми аниқ ифодаланиши лозим. Хулоса 
экспертизани бевосита ўтказган эксперт томонидан имзоланади ва Божхона 
лабораторияси мухри билан тасдикланади. Хулоса электрон кўринишида хам тузилиши 
мумкин. Товарларнинг божхона расмийлаштируви электрон шаклда амалга 
оширилганда, БЮДнинг электрон шаклдаги нусхасига экспертнинг электрон рақамли 
имзоси билан тасдикданган хулосанинг электрон нусхаси илова қилинади. 
Хулоса қоғоз шаклда икки нусхада тузилади, унинг бцринчи нусхаси экспертиза 
тайинлаган органга юборилади, иккинчи нусхаси Божхона лабораториясида 3 йил 
мобайнида сақланади. Комиссиявий экспертиза ўтказилганда хулоса нусхалари сони 
экспертиза тайинлаган орган ва экспертизада қатнашган хар бир эксперт муассасасига 
юбориш учун етарли миқдорда тузилади. 
Хулосага жадваллар, графиклар, фотосурат ва бошқа маълумотлар илова қилинса 
ушбу маълумотлар хам эксперт томонидан имзоланади ва Божхона лабораторияси 
мухри билан тасдиқланади. Ушбу иловаларда тегишли хулосанинг тартиб рақами ва 
берилган санаси ёзиб қўйилади. 
Хулоса беришнинг иложи йўқлиги тўғрисидаги далолатнома кириш, асословчи ва 
якуний кисмдан иборат бўлади: кириш қисмида ушбу Коидаларнинг 22-бандида aкc 
этгирилган маълумотлар кўрсатилади; далолатноманинг асословчи қисмида хулоса 
беришга имкон бермаган сабаблар аниқ келтирилади; якунловчи қисмида эксперт 
олдига қўйилган саволларга жавоб бериш иложи йўқлиги кўрсатилади. 


Хулоса бериш иложи йўклиги тўғрисида далолатнома эксперт томонидан 
имзоланади, мyxp билан тасдиқланади ва бир нусхаси экспертиза тайинлаган органга 
юборилади, иккинчи нусхаси Божхона лабораториясида 3 йил мобайнида сақланади. 
Товарларнинг божхона расмийлаштируви электрон шаклда амалга оширилганда
божхона юк декларациясининг электрон шаклдаги нусхасига экспертнинг электрон 
рақамли имзоси билан тасдиқланган хулоса бериш имконияти йўқлиги тўғрисида 
хабарноманинг электрон нусхаси илова кµлинади. 

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling