«Божхона иши» таьлим йўналиши бўйича стажировка ўташ дастури юзасидан хисоботи бажарди: би-318 гурух курсанти Камалов Бекзод


Темир йўл ходимлари томонидан божхона органларига Божхона Кодексининг 18-моддасига асосан қуйидаги хужжатлар тақдим этилади


Download 0.85 Mb.
bet13/23
Sana21.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1640481
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23
Bog'liq
хисобот Камалов Бекзод2 (1) (2)

Темир йўл ходимлари томонидан божхона органларига Божхона Кодексининг 18-моддасига асосан қуйидаги хужжатлар тақдим этилади:
a) Xalqaro temir yo‘l yuk yo‘nalishlari to‘g‘risidagi bitimga (1951-yil 1-noyabr) muvofiq quyidagi hujjatlarni:
tovarning kuzatuv hujjatlari;
temir yo‘lning harakatdagi tarkibiga doir topshirish qaydnomasi;
xalqaro pochta jo‘natmalarini kuzatib borish uchun Umumjahon pochta ittifoqi hujjatlarida belgilangan hujjatlar;
b) ushbu bandning “a” kichik bandida nazarda tutilgan hujjatlarda ko‘rsatilishi kerak bo‘lgan quyidagi ma’lumotlarni:
tovarni jo‘natuvchining nomi va pochta manzili;
tovarni oluvchining nomi va pochta manzili;
tovar jo‘natiladigan stansiyaning va yetib boradigan stansiyaning nomi;
Umumjahon bojxona tashkilotining Tovarlarni tavsiflash va kodlashtirishning uyg‘unlashtirilgan tizimiga muvofiq tovarlarning nomi va kamida oltita belgi darajasidagi kodlari, bundan xalqaro pochta va kuryerlik jo‘natmalari mustasno;
tovarning har bir ko‘rsatilgan kodi bo‘yicha tovarlarning brutto og‘irligi (kilogrammlarda) va faktura qiymati;
yuk joylarining soni;
konteynerlarning identifikatsiya raqamlari.

Бундан ташқари Давлат Божхона Қўмитасининг 2018 йил 5 декабрдаги 669-сонли буйруғига асосан “Божхона қўриги” ААТ дастури орқали қўрик вақти, жойи, қўрик натижаси дастурга киритилади.





  1. 2- модуль

Мен стажировка ўташ жадвалига биноан 08.11.2021 дан 04.12.2021 гача “Олмалиқ” Ташқи Иқтисодий Фаолият Божхона постида иш жараёнларини ўрганиш, пост фаолиятини такомиллаштириш йўналишида олиб борилаётган ишлар, муаммоларни таҳлил этиш учун ушбу постида бўлдим.


Ушбу ТИФ божхона постида стажировка ўташ давомида ўзимизга керакли назарий ва амалий билим ва кўникмаларга эга бўлдик.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “БОЖХОНА ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ СОДДАЛАШТИРИШ ВА ДАВЛАТ БОЖХОНА ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА”ги ПФ-6310 сонли фармонига асосан «Масофавий электрон декларациялаш» божхона пости ТИФ иштирокчилари томонидан тақдим этилган Электрон Божхона Юк Декларацияларининг масофавий божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган бўлиб, бугунги кунда “Олмалиқ” ТИФ божхона постида божхона назорати шаклларини амалга оширишга ихтисослаштирилди.
Бундан ташқари Божхона Кодексининг 246-моддасига асосан Ваколатли шахс томонидан танланган божхона режимига жойлаштириладиган товарлар ва транспорт воситалари божхона расмийлаштирувидан ўтказилиши лозим.
Божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартиби фойдаланилаётган транспортнинг турлари, товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтаётган жисмоний шахсларнинг тоифалари ҳисобга олинган ҳолда, божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларнинг турига қараб қўлланилади.
Божхона расмийлаштируви товарларнинг ишлаб чиқарилган, жўнатилган ва келиб тушган мамлакатидан, божхона чегараси орқали олиб ўтиш мақсадидан ва божхона ҳудудида фойдаланилишидан қатъи назар амалга оширилади.
Бошқа давлатларнинг божхона назорати учун фойдаланиладиган ҳужжатлари божхона расмийлаштирувини соддалаштириш ва тезлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ қўлланилиши мумкин.
Бунда Божхона Кодексининг 247-моддасига асосан Божхона расмийлаштируви божхона органлари жойлашган ерда ва уларнинг иш вақтида амалга оширилади. Божхона расмийлаштируви декларантнинг ёки бошқа ваколатли шахснинг сўровига кўра ва унинг ҳисобидан бошқа жойларда ҳамда божхона органининг ишдан ташқари вақтида амалга оширилиши мумкин. Божхона расмийлаштирувининг божхона органлари жойлашган ерларда эмас, балки бевосита ўз ҳудудларида ёки биноларида амалга оширилишидан манфаатдор бўлган шахслар бу органларга хизмат ва маиший биноларни, ускуналарни ҳамда алоқа воситаларини текин асосда фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этади.
Божхона расмийлаштируви божхона органига товарлар ва (ёки) транспорт воситалари хусусида ҳужжатлар тақдим этилган пайтдан, ушбу Кодекснинг 162-моддасида назарда тутилган ҳолларда эса, оғзаки маълум қилинган ёхуд жисмоний шахснинг божхона расмийлаштирувини амалга ошириш ниятидан далолат берувчи бошқа ҳаракатлар бажарилган пайтдан эътиборан бошланади. Божхона расмийлаштируви божхона органи ва декларант ёхуд ваколатли шахс ўртасидаги товарларни божхона режимига жойлаштириш ва (ёки) божхона режимининг амал қилишини тугаллаш, божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш ёхуд ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳаракатларни бажариш билан боғлиқ бўлган муносабатлар тартибга солинганидан кейин тугалланади.
Бундан ташқари импорт қилинаётган товарлар ва транспорт воситалари манзил божхона постига етиб келганидан сўнг божхона органининг мансабдор сахсига божхона кодексининг 9-моддасига асосан товарнинг кузатув хужжатини тақдим этади. Божхона органининг мансабдор шахси Ўзбекистон республикаси Давлат Божхона Қўмитасининг 2007 йил 12 апрелдаги “Авто автоматлаштирилган ахборот тизимини амалиётга киритиш тўғрисида”ги 110-сонли буйруғига асосан “АВТО” ААТ дастури орқали товарлар ва транспорт воситаларини ўз вақтида етиб келганлиги тўғрисида белги қўйилади. Агар товар ва транспорт воситаси белгиланган муддатдан кечикиб келса, ваколатли шахс томонидан хар бир кеч қолган кун учун БХМнинг бир баробари(270 000 сўм) да жарима ундирилади. Божхона Кодексининг 261-моддасига асосан Божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарлар учун божхона декларацияси товар келиб тушадиган божхона органига товарлар тақдим этилган кундан эътиборан ўн беш календарь кундан кечиктирмай берилади, бундан ушбу Кодекснинг 22, 23 ва 25-бобларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Агар божхона декларациясини тақдим этиш муддатининг тугаши божхона органи ишламайдиган кунга тўғри келиб қолса, божхона органининг навбатдаги иш куни шу муддат тугайдиган кун деб ҳисобланади.
Божхона транзити божхона режимига жойлаштирилаётган товарларга нисбатан божхона декларациясини бериш товарларни тақдим этиш билан бир вақтда ёки бевосита товарлар ва транспорт воситалари божхона ҳудудига олиб кирилганидан кейин амалга оширилади.
Олиб чиқилаётган товарлар учун божхона декларацияси улар амалда олиб чиқиб кетилгунига қадар берилади.
Товарларнинг ўзини олиб чиқмасдан ёки уларни олиб кирмасдан божхона режими ўзгартириладиган товарларга нисбатан божхона декларацияси аввалги божхона режими тугаллангунига қадар берилади.
Божхона ҳудудига кириб келаётган транспорт воситалари божхона чегарасини кесиб ўтганидан сўнг уч соатдан кечиктирмай декларацияланади, божхона ҳудудидан чиқиб кетаётган транспорт воситалари эса божхона чегарасини кесиб ўтишдан камида уч соат олдин декларацияланади.
Товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан ваколатли шахс ёки декларант томонидан тақдим этилган БЮД Ўзбекистон республикаси Давлат Божхона Қўмитасининг 2019 йил 22 февралдаги “Божхона назорати ва расмийлаштирувида хавфни бошқариш тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш хақида”ги 58-сонли буйруғига асосан автоматлаштирилган равишда “яшил”, “сариқ”, “Қизил”, “Кўк” йўлакларга йўналтиради.
Фақат “Қизил” йўлакларга тушган товарлар ва транспорт воситаларига Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигининг 2019 йил 19 апрелдаги “ТОВАРЛАРНИ БОЖХОНА КЎЗДАН КЕЧИРУВИ ВА БОЖХОНА КЎРИГИДАН ЎТКАЗИШДА ҲАМДА НАМУНА ВА (ЁКИ) СИНАМАЛАР ОЛИШДА БОЖХОНА ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА”ги 3154-сонли қарорига хамда 195-моддаларига асосан Божхона кўриги божхона назорат шакллини амалга оширади. Хавф даражаси ХБАТ томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини тоифаларга ажратиш, хавф профиллари ёки тасодифий танлов асосида аниқланади.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling