«Божхона иши» таьлим йўналиши бўйича стажировка ўташ дастури юзасидан хисоботи бажарди: би-318 гурух курсанти Камалов Бекзод
Download 0.85 Mb.
|
хисобот Камалов Бекзод2 (1) (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ХИСОБОТИ Бажарди: БИ-318 гурух курсанти Камалов Бекзод Қабул қи“Божхона тартибга солиниши ва божхона тўловлари”кафедраси катта ўқитувчиси
- “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3995-сон қарори
- 06.09.2021 санада Тошкент вилояти Божхона бошқармасига келганимизда Кадрлар бўлими бошлиғи б/х маёри Ф. Алмардонов
- “Кадрлар бўлими” бошлиғи б/х маёри Ф. Алмардонов
- Тошкент Вилояти Божхона бошқармасининг 2021 йил 7 сентябрдаги 119-сонли буйруғига
- Яллама” Чегара Божхона постида
- 18-моддасига асосан қуйидаги хужжатларни тақдим этади
- Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида
AaaaaaЎзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Божхона институти 5230500 – «Божхона иши» таьлим йўналиши бўйича СТАЖИРОВКА ЎТАШ ДАСТУРИ ЮЗАСИДАН ХИСОБОТИ Бажарди: БИ-318 гурух курсанти Камалов Бекзод Қабул қи“Божхона тартибга солиниши ва божхона тўловлари”кафедраси катта ўқитувчиси б/х Подполковниги Ш.Алимухаммедов Тошкент-2022 Режа: Кириш 1-Модуль “Яллама” Чегара Божхона постида “Ғишткўприк” Чегара Божхона постида “Бекобод” темирйўл Чегара Божхона постида 2-Модуль “Олмалиқ” Ташқи Иқтисодий Фаолият Божхона постида “Ангрен” Ташқи Иқтисодий Фаолият Божхона постида 3-Модуль “Божхона назоратини ташкил этиш” бўлимида “Божхона тўловлари” бўлимида “Ташқи иқтисодий фаолиятда нотариф тартибга солишни назорат қилиш ва божхона экспертизаси” бўлимида “Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш ва божхона статистикаси” бўлимида “Контрабагдага қарши курашиш ва божхона Аудити” бўлими “Суриштирув ва маьмурий амалиёт” бўлими КИРИШ Давлат божхона қўмитаси Божхона институтининг 5230500 - “Божхона иши” таълим йўналиши 4-курс курсантларининг божхона органларида стажировка ўташининг мазкур намунавий Дастури Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3995-сон қарори ҳамда Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 1 декабрдаги 1-сон буйруғи билан тасдиқланган “Давлат божхона қўмитаси Божхона институти курсантларини ўқув амалиёти ва стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги Низом” талабларига хамда Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 28-октябрдаги “Давлат Божхона Қўмитасининг Божхона институти 4-курс курсантларининг Божхона органларида стажировка ўташини ташкил этиш тўғрисида”ги 115-сонли буйруғи асосида биз 4-курс курсантлари 2021-2022 ўкув йилидаги стажировкани ўташ учун ўз вилоятларимиздаги бошқарма ва постларга жалб қилиндик. Биз Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 1 декабрдаги 1-сон буйруғи билан тасдиқланган “Давлат божхона қўмитаси Божхона институти курсантларини ўқув амалиёти ва стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги Низом” талабларига мувофиқ ва 4-курс курсантлари учун тасдиқланган ўқув режага мувофиқ стажировка ўтадик. Биз 4-курс курсантларининг стажировкани ўташ Божхона иши таълим йўналиши ўқув режасига мувофиқ, ўқув жараёни жадвали асосида 24 ҳафта муддатда 6 сентябрдан-12февралга қадар стажировкада бўлдик. Биз 06.09.2021 санада Тошкент вилояти Божхона бошқармасига келганимизда Кадрлар бўлими бошлиғи б/х маёри Ф. Алмардонов биз 4-курс курсантларига Тошкент вилояти Божхона бошқармаси бошлиғининг стажировка ўташ режаси тўгрисидаги буйруғи билан таништирдилар хамда бизга стажировка рахбарини белгилаб берди. Мен 4-курс курсанти Камалов Бекзодга Тошкент вилояти Божхона бошқармасининг “Кадрлар бўлими” бошлиғи б/х маёри Ф. Алмардонов стажировка рахбари етиб белгиланди ва бизга стажировка ўташ жараёнида савол ва муаммолар юзасидан катта амалий ёрдам берилди. Хамда бизга Тошкент Вилояти Божхона бошқармасининг 2021 йил 7 сентябрдаги 119-сонли буйруғига кўра 3 та модуль асосида стажировка ўташ Жадвали белгилаб берилди ва Биз ушбу жадвал асосида стажировка ўтадик. Биз мазкур намунавий Дастурда келтирилган режа-жадвал асосида ҳудудий бошқармаларнинг бўлимлари, чегара ва ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида институт кафедралар томонидан ишлаб чиқилган ва курсантларга бериладиган амалиёт топшириқларини бажардик ва назарий билимларимизни стажировкада қўлладик, бизга амалиёт жараёни жуда хам қизақарли ва фойдали бўлди деб хисоблайман. Албатта хозирги олган билим - кўникмаларимизни келгусидаги хизмат фаолиятларимизда анча асқотади деб биламан. 1- модуль Бизга Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 31 августдаги “Давлат Божхона Қўмитасининг Божхона институти 4-курс курсантларининг Божхона органларида стажировка ўташини ташкил этиш тўғрисида”ги 85-сонли буйруғига мувофиқ хамда Тошкент Вилояти Божхона бошқармасининг 2021 йил 7 сентябрдаги 119-сонли буйруғига кўра 3 та модуль асосида стажировка ўташ жадвали белгилаб берилган бўлиб, 1-модуль асосида стажировка ўташ жадвалида Тошкент Вилояти Божхона бошқармасининг чегара божхона постларида стажировка ўташ белгиланган. Мен стажировка ўташ жадвалига биноан 06.09.2021 дан 25.09.2021 гача “Яллама” Чегара Божхона постида иш жараёнларини ўрганиш, пост фаолиятини такомиллаштириш йўналишида олиб борилаётган ишлар, муаммоларни таҳлил этиш учун ушбу постида бўлдим. Ушбу чегара божхона постида стажировка ўташ давомида ўзимизга керакли билим ва кўникмаларга эга бўлдик. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 912-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси худудига кириб келаётган ва Ўзбекистон Руспубликаси худудидан чиқиб кетаётган товарлар ва транспорт воситаларини олиб кирилиши ва олиб чиқилишини тартибга солинади. Бунда Автотранспорт воситасининг хайдовчиси божхона органининг мансабдор шахсига Ўзбекистон республикаси Божхона Кодексининг 18-моддасига асосан қуйидаги хужжатларни тақдим этади: а) автотранспорт воситасига тааллуқли қуйидаги ҳужжатларни: Йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенцияга (Вена, 1968 йил 8 ноябрь) мувофиқ автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома; Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда чет эл автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши, ҳудудидан чиқиши ва транзит тарзида ўтиши учун ваколатли органнинг рухсатномаси; юклар халқаро йўлларда ташиш (бундан буён матнда ХЙТ деб юритилади) дафтарчасини қўллаган ҳолда ташилган тақдирда, ХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенцияси (Женева, 1975 йил 14 ноябрь) талабларига мувофиқ автотранспорт воситасига юкларни божхона пломбалари ва муҳрлари остида халқаро ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома; тез бузиладиган маҳсулотлар ташилаётганда, тез бузиладиган маҳсулотларни ташиш учун автотранспорт воситасига рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома; хавфли юклар ташилаётганда, хавфли юкларни ташиш учун автотранспорт воситасига рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома; б) товарга тааллуқли қуйидаги ҳужжатларни: Юкларни халқаро йўлларда ташиш шартномаси тўғрисидаги конвенция (Женева, 1956 йил 19 май) талабларига мувофиқ товар-транспорт юк хати; юклар ХЙТ дафтарчаси қўлланилган ҳолда ташилган тақдирда, ХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенциясига (Женева, 1975 йил 14 ноябрь) мувофиқ ХЙТ дафтарчаси; тижорат ҳужжатлари; халқаро почта жўнатмаларини кузатиб бориш учун Умумжаҳон почта иттифоқи ҳужжатларида белгиланган ҳужжатлар; в) ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган ҳужжатларда кўрсатилиши керак бўлган қуйидаги маълумотларни: ташувчининг номи ва почта манзили; ташиш учун товар қабул қилинадиган жой (мамлакат) ва етказиб берилиши мўлжалланган жой (мамлакат); товарлар жўнатган мамлакатнинг ва товарлар келиб тушадиган мамлакатнинг номи; товарларни жўнатувчининг ва олувчининг номи ҳамда почта манзили; Умумжаҳон божхона ташкилотининг Товарларни тавсифлаш ва кодлаштиришнинг уйғунлаштирилган тизимига мувофиқ товарларнинг номи ва камида олтита белги даражасидаги кодлари, бундан халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари мустасно; товарнинг ҳар бир кўрсатилган коди бўйича товарларнинг брутто оғирлиги (килограммларда) ва фактура қиймати; юк жойларининг сони; контейнерларнинг идентификация рақамлари. Хайдовчи хужжутлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 762-сонли қарорига асосан Дастлабки ахборотни тақдим этиш мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ Интернет тармоғи орқали тақдим этилади. Ушбу дастлабки ахборотдан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари «Ягона дарча» божхона ахборот тизими доирасида фойдаланишлари мумкин. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling