Божхона кўригидан фақат «қизил йўлак» бўйича расмийлаштирилган товар ва транспорт воситалари ўтказилади. Қолган холларда эса Божхона кўздан кечируви божхона назорат шаклини амалга оширади. Бундан ташқари Божхона органининг мансабдор шахси Божхона кодексининг 196-моддасига асосан хайдовчига нисбатан Шахсий кўрик божхона назорат шаклини амалга оширади.
Ушбу божхона назорат шаклларини амалга оширишдан асосий мақсад Ўзбекистон респкбликаси худудига тақиқланган товарларнинг ноқонуний олиб келиниши ёки олиб чиқилишини олдини олишдан иборат.
Агар товар ва транспорт воситасини Божхона кўздан кечирувини амалга ошириш вақтида божхона органларига тақдим этилган жужжатларда кўрсатилмаган лекин божхона кодексининг 191-моддасига асосан “оғзаки сўров” натижасида келтириб ўтилган товарлар маьлум бўлса товар ва транспорт воситасини олиб келаётган шахс (хайдовчи) га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги “ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ШАХСИЙ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ТОВАРЛАРНИ ОЛИБ ЎТИШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА”ги 4508-сонли карорига асосан товарнинг божхона қийматидан 30 фоиз, лекин ҳар бир килограми учун 3 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда ягона божхона тўлови ундирилади.
Агар товар ва транспорт воситаларига нисбатан АВТО ААТ дастурининг ХБАТ томонидан Инспекцион Кўрик Мажмуаси (ИКМ)дан ўтказиш тўғрисида буйруқ берилса Давлат Божхона Қўмитасининг 2013 йил 12 ноябрдаги “Инспекцион Қўрик Мажмуасидан фойдаланган холда товарлар ва транспорт воситаларини божхона назоратидан ўтказиш қоидаларини тадиқлаш тўғрисида”ги 330-сонли буйруғига асосан махсус жихозланган ва алохида белгиланган жойда рентген апаратидан ўтказилади.
Қуйидаги холларда товар ва транспорт воситалари ИКМдан ўтказилмайди:
Агар транспорт воситасининг ўлчамлари ИКМнинг техник имкониятларига мос келмаса;
Агар ташилаётган товарлар (тирик хайвонлар, фотоплёнкалар, фотографик қоғозлар, рентген плёнкаси) ИКМ ёрдамида ренгенологик текширувдан ўтказилмаса.
Do'stlaringiz bilan baham: |