«Божхона иши» таьлим йўналиши бўйича стажировка ўташ дастури юзасидан хисоботи бажарди: би-318 гурух курсанти Камалов Бекзод


Божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориладиган транспорт воситалари ҳужжатларини расмийлаштирадиган жўнатувчи божхона пости масъул ходими


Download 0.85 Mb.
bet7/23
Sana21.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1640481
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23
Bog'liq
хисобот Камалов Бекзод2 (1) (2)

Божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориладиган транспорт воситалари ҳужжатларини расмийлаштирадиган жўнатувчи божхона пости масъул ходими:

  • ҳужжатларни ўрганиб чиқади, транспорт воситалари эшик ва люкларининг, қўл юки идиши ҳамда улардаги қулфларнинг ишончлилиги, шунингдек, қиёслаш воситаларини, муҳрларнинг бутлигини текширган ҳолда, божхона ҳамроҳлигидаги кузатувни амалга ошириш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштиради. Агар текшириш давомида товарлар ташилаётган транспорт воситаси қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса, товарларни ташишга транспорт воситасини лозим даражада жиҳозлаш ёхуд божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича чоралар кўриш шарти билан рухсат беради;

  • божхона ҳамроҳлигида кузатиб борилаётган товарлар, транспорт воситалари ва уларга тегишли ҳужжатларни белгиланган тартибда топширади.

Божхона ҳамроҳлигидаги кузатувни амалга оширувчи ходим:

  1. божхона ҳамроҳлигида кузатиб борилаётган товарлар, транспорт воситалари ва уларга тегишли ҳужжатларни белгиланган тартибда қабул қилади;

  2. божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориладиган товарлар ва транспорт воситаларини қабул қилиб олишда транспорт воситалари эшик ва люкларининг, қўл юки идиши ҳамда улардаги қулфларнинг ишончлилиги, шунингдек, улардаги қиёслаш воситалари, муҳрларнинг бутлигини текширади, камчиликлар аниқланганда, ташувчидан аниқланган камчиликларни бартараф қилишни талаб қилади;

  3. тижорат ва транспорт ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар билан транспорт воситасига қўйилган божхона идентификация воситалари мослигини текширади;

  4. божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришни амалга ошириш жараёнида кузатилаётган товарга тегишли бўлган барча ҳужжатларни шахсан ўзида сақлайди;

  5. пост бошлиғи ёки унинг ўринбосари кўрсатмасига асосан товар ва транспорт воситаларининг белгиланган тартибда божхона ҳамроҳлигида кузатиб борилишини амалга ошириш ва уларни белгиланган манзилга етказиш чораларини кўради.

Божхона ҳамроҳлигидаги кузатув учун божхона йиғимлари Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги “БОЖХОНА ЙИҒИМЛАРИ СТАВКАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА”ги 700-сонли қарорига асосан 200 км масофагача- БҲМнинг 2 баравари, 200 км дан ортиқ масофагача- БҲМнинг
5 баравари миқдорида божхона йиғими ундирилади.
Бир транспорт воситасида ҳамда битта қўл юки ташилаётган транспорт воситасида бир нечта божхона постлари учун мўлжалланган товарларни ташишда, божхона ҳамроҳлигидаги кузатув учун божхона йиғими, биринчи жўнатиш божхона постидан якуний манзилдаги постигача бўлган масофадан келиб чиққан ҳолда бир маротаба ундирилади.
Мен стажировка ўташ жадвалига биноан 27.09.2021 дан 16.10.2021 гача “Ғишткўприк” Чегара Божхона постида иш жараёнларини ўрганиш, пост фаолиятини такомиллаштириш йўналишида олиб борилаётган ишлар, муаммоларни таҳлил этиш учун ушбу постда бўлдим.
Ушбу чегара божхона постида стажировка ўташ давомида ўзимизга керакли билим ва кўникмаларга эга бўлдик.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 814-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлак тизимини қўллаш талаблари ва тартибини, шунингдек божхона чегараси орқали ўтадиган жисмоний шахснинг божхона операцияларини амалга ошириш мақсадида нотижорат мақсадлар учун мўлжалланган товарларни декларациялаш шакли сифатида «яшил» ёки «қизил» йўлакни танлаш қоидаларини белгилайди.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling