«Божхона иши» таьлим йўналиши бўйича стажировка ўташ дастури юзасидан хисоботи бажарди: би-318 гурух курсанти Камалов Бекзод


Download 0.85 Mb.
bet8/23
Sana21.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1640481
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23
Bog'liq
хисобот Камалов Бекзод2 (1) (2)

«яшил» йўлак — кириб келиш ва чиқиб кетиш жойларида махсус белгиланган, жисмоний шахсларнинг кўл юки ва кузатиб борилаётган багаждаги товарларни божхона чегарасидан олиб ўтиши учун мўлжалланган жой
«қизил» йўлак — кириб келиш ва чиқиб кетиш жойларида махсус белгиланган, жисмоний шахсларнинг ёзма шаклда декларацияланиши лозим бўлган қўл юки ва кузатиб борилаётган багаждаги товарларни, шунингдек декларацияланиши жисмоний шахснинг ихтиёрига кўра амалга ошириладиган товарларни божхона чегарасидан олиб ўтиши учун мўлжалланган жой.
«Яшил» йўлакда товарлар қуйидаги товарлардан ташқари оғзаки декларациялаштирилади:
олиб кириш ёки олиб чиқиш қонун ҳужжатларига мувофиқ тақиқланган ёки чекланган товарлар;
қиймати ва (ёки) миқдори республикага жисмоний шахс томонидан божхона тўловлари солинмайдиган товарларни олиб киришнинг чекланган нормаларидан ва республикадан жисмоний шахс томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган божхона декларациясини тақдим этмасдан товарларни олиб чиқишнинг чекланган нормаларидан ошиб кетган товарлар; ёзма декларациялаштириладиган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси ва хорижий валютадаги олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат этилган маблағлар чекланган нормалари.
Жисмоний шахс «яшил» йўлак бўйича божхона чегараси орқали олиб кириш/олиб чиқиш тақиқланган ёки чекланган ёхуд қиймати ва (ёки) миқдори божсиз олиб кириш нормаси ҳамда акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш нормасидан, шунингдек ёзма декларациялаштириладиган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси ва хорижий валютадаги олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат этилган маблағларнинг чекланган нормасидан ортадиган товарларни олиб ўтаётгани гумон қилинганда ёхуд бу ҳақида ахборот мавжуд бўлса, божхона органининг мансабдор шахси бундай шахсга нисбатан божхона қонунчилигига риоя этилишини таъминлайдиган божхона назорати шаклини қўллаш ҳуқуқига эга.
Яшил» йўлак орқали ўтадиган ёки жўнаб кетадиган шахсда олиб кириш ёки олиб чиқиш тақиқланган ёки чекланган, қиймати ва (ёки) миқдори божсиз олиб кириш нормаси ҳамда акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш нормасидан, шунингдек ёзма декларациялаштириладиган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси ва хорижий валютадаги олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат этилган маблағларнинг чекланган нормасидан ортадиган товарлар борлиги аниқланган ҳолатларда, бундай шахс Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
«Қизил» йўлак орқали ўтадиган жисмоний шахслар белгиланган тартибда йўловчи божхона декларациясини тўлдиради.
«Қизил» йўлак орқали ўтадиган жисмоний шахсда йўловчи божхона декларациясида қайд этилмаган, ёзма равишда декларациялаштириши шарт бўлган товарлар борлиги аниқланган ҳолатларда, бундай шахс Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Жисмоний шахслар томонидан божхона тўловлари солинмайдиган товарларни республикага олиб киришнинг чекланган нормаларидан ёки божхона декларациясини тақдим этмасдан товарларни республикадан олиб чиқиб кетишнинг чекланган нормаларидан ошадиган товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишда қонун ҳужжатларида белгиланган божхона расмийлаштирувининг умумий қоидалари қўлланилади.
Божхона органлари «қизил» йўлакда божхона назорати шаклларини қўллашда танлаш принципига асосланади ва божхона қонунчилигига риоя этилишини таъминлайдиган божхона назорати шакллари билан чекланади. Божхона назорати шаклини танлаш божхона органи мансабдор шахси томонидан белгиланади. Бунда Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган шахсларга нисбатан Божхона кодексининг 191-моддаси оғзаки сўров” божхона назорати шаклига асосан шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келиш мақсади аниқланади. Шундан сўнг шахсдан Божхона кодексининг 190-моддаси “Ҳужжатларни ва маълумотларни текшириш” божхона назорати шаклига асосан шахсини тасдиқловчи хужжатини тақдим этишини талаб қилади. Шахс Ўзи билан товар олиб келаётган бўлса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 12 майдаги “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 281-сонли қарорига асосан товарларни олиб ўтиш мақсадини аниқланади.
Бунда Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш мақсадини аниқлаш божхона органининг мансабдор шахси товарларнинг миқдори, хусусияти ва олиб ўтилишининг такрорийлиги ҳамда сафарнинг ҳолатлари, шунингдек, божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар жисмоний шахс ва унинг оила аъзолари шахсий эҳтиёжлари учун мўлжалланганлигини инобатга олиб, хавфни бошқариш тизими қўлланилган ҳолда аниқлайди.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling