«Божхона иши» таьлим йўналиши бўйича стажировка ўташ дастури юзасидан хисоботи бажарди: би-318 гурух курсанти Камалов Бекзод


Тадқиқод ўтказиш учун намуна ва синамалар қуйидаги тартибда амалга оштртлади


Download 0.85 Mb.
bet23/23
Sana21.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1640481
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
хисобот Камалов Бекзод2 (1) (2)

Тадқиқод ўтказиш учун намуна ва синамалар қуйидаги тартибда амалга оштртлади:
1 - босқич - экспертизага намуна ва нусхалар олиш
2- босқич - божхона экспертизасига тааллуқли ҳужжат ва намуналарни БЛ да расмийлаштириш
3 – босқич - БЛ бошлиғи ҳужжат ва намуналарни кўриб чиқиб, товарлар йўналиши бўйича экспертларга ишни тақсимлаб беради
4 – босқич - эксперт тақдим этилган ҳужжат ва намуналарни ўрганади ва якуний хулоса тайёрлайди.
5 – босқич - хулоса ижобий бўлса, товарнинг божхона расмийлаштируви учун постга юборилади.
6 – босқич - хулоса салбий бўлса БҚБ баённомаси тузилади ва камчиликлар тўғриланганидан кейин божхона расмийлаштируви учун постга юборилади.
Синамаларни (намуналарни), шунингдек физик-кимёвий тадқиқотларни ўтказиш натижасида вужудга келган қолдиқларни тасарруф этиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
- агар салбий эксперт хулосаси қабул қилинса ва бунда унинг натижалари товарга нисбатан қўлланиладиган тариф ёки нотариф бошқариш чораларига таъсир кўрсатса, у ҳолда тадқиқот (экспертиза) учун тақдим қилинган синамаларнинг (намуналарнинг) барча нусхалари ва уларнинг қолдиқлари божхона лабораториясида қолдирилади;
- агар салбий эксперт хулосаси қабул қилинса ва бунда унинг натижалари товарга нисбатан қўлланиладиган тариф ёки нотариф бошқариш чораларига таъсир кўрсатмаса, у ҳолда божхона лабораториясида синамаларнинг (намуналарнинг) 3-чи нусхаси қолдирилади, қолган нусхалари ва (ёки) уларнинг қолдиқлари товарга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахсга қайтарилади;
- агар ижобий эксперт хулосаси қабул қилинса, у ҳолда синамаларнинг (намуналарнинг) барча нусхалари ва уларнинг қолдиқлари товарга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахсга қайтарилади.
Божхона лабораториясида қолдирилган синамалар (намуналар) товарнинг истеъмол идишида кўрсатилган сақлаш (яроқлилик) муддатига мувофиқ сақланади. Ушбу маълумотлар йўқ бўлган ҳолатларда уларнинг сақлаш муддати аниқ товар бўйича халқаро ёки республика стандартларига мувофиқ белгиланади. Синамаларни (намуналарни) божхона лабораториясида сақлаш муддати қуйидагилардан ортиқ бўлмаслиги керак:
- божхона лабораториясининг хулосаси товарга нисбатан тариф ёки нотариф бошқариш чораларини кўллашга таъсир этмаган ҳолатларда - 3 йил;
- божхона лабораториясининг хулосаси товарга нисбатан тариф ёки нотариф бошқариш чораларини қўллашга таъсир этган ҳолатларда - 5 йил.
Тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг синамалари (намуналари)ни сақлаш муддати - улар божхона лабораториясига тақдим қилинган вақтдан эътиборан - 1 ой.
Синамалар ва намуналарни йўқ қилиш учун божхона лабораторияси бошлиғининг ёзма кўрсатмаларига кўра таркибида камида 3 та аттестациядан ўтган ходимлар, жумладан ДБҚ сининг бошқа бошқармалари ходимларидан иборат бўлган комиссия тузилади. Комиссия таркиби ДБҚ раиси ўринбосари ёки божхона хизматининг тегишли ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари (бошқа божхона лабораториялари учун) томонидан тасдиқланади. Синамаларни (намуналарни) йўқ қилиш усули объектлар ва маҳсулотлар йўқ қилинаётганда вужудга келувчи моддаларнинг атроф-муҳитга таъсирини, шунингдек иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда тегишли комиссия аъзолари томонидан танланади.
Комиссия иккита холис гувоҳ иштирокида синамалар ва намуналарни йўқ қилади ва бу тўғрида 5-иловага мувофиқ шаклда "Синамалар ва намуналарни йўқ қилиш тўғрисида Далолатнома" тузади. Далолатномада ҳар бир синама ва намунани йўқ қилиш усули акс эттирилиши керак.
Сақлаш муддати ўтиб кетган алоҳида синамалар (намуналар), божхона лабораторияси бошлиғининг кўрсатмасига биноан кўргазмали (ўқув) қуроллар ёки лаборатория музейининг экспонати сифатида қолдирилиши мумкин.
Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling