«Божхона иши» таьлим йўналиши бўйича стажировка ўташ дастури юзасидан хисоботи бажарди: би-318 гурух курсанти Камалов Бекзод
Download 0.85 Mb.
|
хисобот Камалов Бекзод2 (1) (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- “БОЖХОНА ЮК ДЕКЛАРАЦИЯСИНИ ТЎЛДИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА”
- “Товарларни электрон декларациялаш” тўғрисидаги
- БОЖХОНА ЙИҒИМЛАРИ СТАВКАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
- “ТОВАРЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИНИ СЕРТИФИКАТЛАШНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА”
- Қуйидаги товарлар мазкур мамлакатда батамом ишлаб чиқарилган деб ҳисобланади
- “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА ОРГАНЛАРИ ТИЗИМИДА ТОВАРЛАРНИНГ НАМУНА ВА СИНАМАЛАРИНИ ТАСАРРУФ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА”
- “Божхона назорати ва расмийлаштирувида хавфни бошқариш тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш хақида”
- “Ангрен” Ташқи Иқтисодий Фаолият Божхона постида
- “БОЖХОНА ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ СОДДАЛАШТИРИШ ВА ДАВЛАТ БОЖХОНА ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА”
- “Божхона омбори” ААТ
Тўртинчи босқичда — Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали автоматлаштирилган тарзда тақсимланган ТЭД божхона хизмати органлари ходими томонидан қабул қилинади ва бу ҳақда декларант ёки декларацияловчи шахсга ТИФ иштирокчиси кабинети орқали тасдиқланган электрон хабарнома юборилади.
ТЭД ушбу хабарнома юборилган вақтдан бошлаб қабул қилинган ҳисобланади. ТЭДни расмийлаштиришда божхона ахборот тизими томонидан хавф даражаси паст деб топилган декларациялар устувор деб ҳисобланади. Божхона хизмати органлари ходими божхона расмийлаштирувини амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларига риоя этиш билан бирга «Хавфни бошқариш» автоматлаштирилган ахборот тизимини қўллаш натижасига мувофиқ ҳаракатларни амалга оширади. ТЭДнинг божхона расмийлаштируви у қабул қилган вақтдан бошлаб қуйидаги муддатларда амалга оширилади: а) хавф даражаси паст бўлганда ва божхона юк декларациясига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш зарурати юзага келмаганда, уч соат давомида (божхона хизмати органларининг иш вақтидан ташқари пайтда божхона юк декларацияси тақдим этилган ҳолатлар бундан мустасно); б) хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга бўлганда ва божхона юк декларациясига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш зарурати юзага келмаганда, саккиз соат давомида (божхона хизмати органларининг иш вақтидан ташқари пайтда божхона юк декларацияси тақдим этилган ҳолатлар бундан мустасно); в) хавф даражаси юқори кўрсаткичга эга бўлганда ёки ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларида муддати келтирилмаган ҳолларда қонунчиликда белгиланган умумий муддатда расмийлаштирилади. Божхона хизмати органлари ходими божхона расмийлаштирувини амалга оширишда «Хавфни бошқариш» автоматлаштирилган ахборот тизимининг натижаларига асосланган ҳолда, хавф даражасига кўра қуйидаги ҳаракатларни амалга оширмайди: хавф даражаси паст бўлганда, электрон ҳужжатларнинг аслини талаб этиш ёки божхона кўриги ўтказиш ёхуд божхона экспертизасини тайинлаш; хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга бўлганда, божхона экспертизасини тайинлаш ва божхона кўригини ўтказиш. Ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган муддатлари ўтказиб юборилганда, божхона хизмати органлари ходими муддатларнинг ўтиб кетганлигининг асослантирилган сабаблари декларацияловчи шахсга тасдиқланган электрон хабарнома орқали маълум қилинади. Товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан ваколатли шахс ёки декларант томонидан божхона органларига тақдим этилган БЮД Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2016 йил 6 апрелдаги “БОЖХОНА ЮК ДЕКЛАРАЦИЯСИНИ ТЎЛДИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА”ги 2773-сонли қарорига асосан Божхона юк декларациясининг хар бир графаси текширилади. Ушбу Қарорга асосан божхона органининг мансабдор шахси ДБҚнинг 2013 йил 31 декабрдаги “Товарларни электрон декларациялаш” тўғрисидаги 343-сон буйруғига асосан “ЭБР” дастури орқали тақдим этилган декларацияни текшириб расмийлаштирувни амалга оширади. Бунда тақдим этилган БЮДнинг божхона кодексининг 2-бўлимига асосан 2-графасида кўрсатилган танланган божхона режимлари тўғри танланганлиги текширилади. БЮДнинг “С” графасидаги ташқи савдо контрактининг Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимидаги идентификация рақами орқали Импортиёр ва Экспортёрлар текшириб олинади. “ЭБР” дастурида очилган БЮДнинг “опис документы” вкладкаси очилиб товарлар ва транспорт воситасига тегишли ҳисобварақ-фактура (инвойс) хужжати очиб инвойснинг номери БЮДнинг 44-графасидаги инвойс номери билан текширилади. Шундан сўнг инвойсда келтирилган брутто оғирликлари БЮДнинг 35-графаси билан текширилади, инвойсда келтирилган фактура қиймати БЮДнинг 42-графаси билан текширилади, инвойсда берилган товар ва транспорт воситасининг ТИФ ТН коди БЮДнинг 33-графаси орқали, товар номи эса 31-графа орқали текшириб олинади. Бунда божхона органининг мансабдор шахси тақдим этилган БЮДни текшириш давомида товар ва транспорт воситаларига божхона кодексининг 44-бобига асосан божхона қиймати усуллари тўғри қўлланилганлиги 44 графа орқали текширилади. БЮДнинг 47-грақасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги “БОЖХОНА ЙИҒИМЛАРИ СТАВКАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА”ги 700-сонли қарорига асосан божхона йиғимлари ва Божхона тўғрисидаги қонун хужжатлари хамда Божхона кодексининг VIII-Бўлимига асосан божхона тўловлари тўгри хисобланганлиги хамда товарга нисбатан имтиёз қолланилган бўлса имтиёзни тўғри қўлланилганлигини текширади. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 13 декабрдаги “ТОВАРЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИНИ СЕРТИФИКАТЛАШНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА”ги 994-сонли қарорига асосан товарларнинг келиб чиқиш мамлакати аниқланади. Бунда Товарлар батамом ишлаб чиқарилган ёки етарли даражада қайта ишланган мамлакат товарнинг келиб чиқиш мамлакати ҳисобланади. Қуйидаги товарлар мазкур мамлакатда батамом ишлаб чиқарилган деб ҳисобланади: а) унинг ҳудудидан ёки ҳудудий сувларидан ёхуд континенталь шельфидан ва денгиз остидан олинган фойдали қазилмалар, агар мамлакат денгиз остини қазиш учун мутлақ ҳуқуққа эга бўлса; б) унинг ҳудудида ўстирилган ёки йиғиб олинган ўсимлик маҳсулотлари; в) мамлакатда туғилган ва парвариш қилинган тирик ҳайвонлар; г) мамлакатда етиштирилган ўсимлик маҳсулотлари ва ҳайвонлардан олинган маҳсулот; д) мамлакатда тайёрланган овчилик, балиқчилик ва денгиз ови маҳсулоти; е) мамлакат кемаларида ёки у ижарага олган (фрахт қилинган) кемаларда жаҳон океанида овланган ва (ёки) тайёрланган денгиз ови маҳсулотлари; ж) мамлакатдаги ишлаб чиқариш ёки бошқа операцияларнинг натижаси бўлмиш иккиламчи хом ашё ва чиқиндилар; з) мамлакатга қарашли ёки у ижарага олган космик кемаларда очиқ космосда олинган юқори технология маҳсулотлари; и) мамлакатда мазкур банднинг «а» — «з» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган маҳсулотлардангина ишлаб чиқарилган товарлар. Зарур холларда товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 17 мартдаги “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА ОРГАНЛАРИ ТИЗИМИДА ТОВАРЛАРНИНГ НАМУНА ВА СИНАМАЛАРИНИ ТАСАРРУФ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА”ги 145-сонли қарорига асосан намуна ва синама олиниб худудий божхона бошқармасига тадқиқод ўтказиш учун юборилади. Худудий божхога бошқармасига юборилган намуна ва синамалар тадқиқоддан ўтказилиб тадқиқод натижасига кўра ижобий бўлса, товарнинг божхона расмийлаштируви учун постга юборилади, Агар хулоса салбий бўлса БҚБ баённомаси тузилади ва камчиликлар тўғриланганидан кейин божхона расмийлаштируви учун постга юборилади. Шундан сўнг божхона органининг мансабдор шахси Ўзбекистон республикаси Давлат Божхона Қўмитасининг 2019 йил 22 февралдаги “Божхона назорати ва расмийлаштирувида хавфни бошқариш тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш хақида”ги 58-сонли буйруғига асосан ХБАТ томонидан берилган барча буйруқларни бажариб тақдим этилган БЮДни расмийлаштиради. Мен стажировка ўташ жадвалига биноан 06.12.2021 дан 01.01.2022 гача “Ангрен” Ташқи Иқтисодий Фаолият Божхона постида иш жараёнларини ўрганиш, пост фаолиятини такомиллаштириш йўналишида олиб борилаётган ишлар, муаммоларни таҳлил этиш учун ушбу постида бўлдим. Ушбу ТИФ божхона постида стажировка ўташ давомида ўзимизга керакли назарий ва амалий билим ва кўникмаларга эга бўлдик. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “БОЖХОНА ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ СОДДАЛАШТИРИШ ВА ДАВЛАТ БОЖХОНА ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА”ги ПФ-6310 сонли фармонига асосан «Масофавий электрон декларациялаш» божхона пости ТИФ иштирокчилари томонидан тақдим этилган Электрон Божхона Юк Декларацияларининг масофавий божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган бўлиб, бугунги кунда “Ангрен” ТИФ божхона постида божхона назорати шаклларини амалга оширишга ихтисослаштирилди. Бундан ташқари божхона органининг мансабдор шахси томонидан Давлат Божхона Қўмитасининг 2008 йил 21 августдаги “Божхона омбори” ААТ тўғрисидаги 274-сонли буйруғига асосан жорий этилган “Божхона омбори” дастури орқали божхона омборига тушириладиган ва божхона омборидан чиқариладиган товарларни устидан назоратни амалга оширади. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling