«Божхона иши» таьлим йўналиши бўйича стажировка ўташ дастури юзасидан хисоботи бажарди: би-318 гурух курсанти Камалов Бекзод
Божхона органи мансабдор шахси товарнинг олиб ўтиш мақсадини аниқлаш тўғрисида қарор қабул қилишда қуйидаги мезонларга асосланади
Download 0.85 Mb.
|
хисобот Камалов Бекзод2 (1) (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ШАХСИЙ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ТОВАРЛАРНИ ОЛИБ ЎТИШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
- 192-моддаси “Ахборот олиш”
Божхона органи мансабдор шахси товарнинг олиб ўтиш мақсадини аниқлаш тўғрисида қарор қабул қилишда қуйидаги мезонларга асосланади:
товар хусусияти — товарнинг истеъмол хусусиятлари, унинг тижорат мақсадида фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган, шахсларнинг шахсий, оилавий ва маиший эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланганлиги инобатга олинади; товарларнинг миқдори — товарларни олиб ўтаётган жисмоний шахс ва унинг оила аъзолари эҳтиёжларидан ортиқ миқдордаги бир турдаги (бир номда, бир ўлчамдаги, бир шакл ҳамда рангда ва бошқалар) товарларга, агар товарларни олиб ўтаётган шахс аксини исботлаб бермаса, тижорат мақсадида фойдаланиш учун олиб кирилаётган товарлар деб эътироф этилади; товарларни олиб ўтишнинг такрорийлиги — айни бир шахс томонидан бир турдаги товарларнинг оз миқдорда бўлсада бир неча бор олиб кирилишига, агар товарларни олиб ўтаётган шахс аксини исботлаб бермаса, тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун товарларни олиб кириш деб эътироф этилади. Чегара хизмати органлари томонидан фуқаролик паспортига қўйиладиган белги (штамп) Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ўтказиш пунктидан ўтиш такрорийлигини аниқлаш учун асос ҳисобланади; сафарнинг ҳолатлари — сафарнинг мақсади ва давомийлиги, келиш давлати инобатга олинади; ҳуқуқ-тартибот органларидан товарлар ва уларни олиб ўтаётган шахслар тўғрисида келиб тушган маълумотлар. Товарнинг олиб ўтиш мақсадини аниқлаш тўғрисида қарор қабул қилишда оила таркиби (товарларни олиб ўтаётган шахс томонидан тасдиқланган тақдирда), кўрсатиб ўтилган товар турларига шахснинг одатий эҳтиёжи ва олиб ўтиладиган товарлар турлари ҳам инобатга олинади. Жисмоний шахслар томонидан олиб ўтилаётган божхона тўловлари ундирилмайдиган ва тадбиркорлик ёки бошқа тижорат фаолияти учун мўлжалланмаган товарлар республикага олиб киришнинг чекланган меъёрларидан ортганда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодидан ва келиб чиқиш мамлакатидан қатъий назар ушбу товарларнинг божхона қийматидан келиб чиққан ҳолда, чекланган меъёрлардан ортиқ қисмига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги “ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ШАХСИЙ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ТОВАРЛАРНИ ОЛИБ ЎТИШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА”ги 4508-сонли карорига асосан товарнинг божхона қийматидан 30 фоиз, лекин ҳар бир килограми учун 3 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда ягона божхона тўлови ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сон қарорига 1-иловада назарда тутилган божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим турдаги товарлар олиб ўтилганда, шу билан бирга, жисмоний шахслар томонидан тадбиркорлик ёки бошқа тижорат мақсадларида товарлар божхона чегараси орқали олиб ўтилганда уларнинг миқдори олиб кириш меъёрлардан ортган тақдирда, уларга нисбатан божхона қонун ҳужжатларида белгиланган божхона расмийлаштирувининг умумий қоидалари олиб ўтилаётган товарларнинг умумий миқдорига нисбатан қўлланилади. Бундан ташқари чегарани лесиб ўтаётган шахсларга нисбатан танлаб текшириш приципига ва Божхона кодексининг 192-моддаси “Ахборот олиш”га асосан Божхона кодексининг 196-моддаси “Шахсий кўрик” божхона назорат шакли қўлланилади. Шахсий кўрик божхона ҳудудига олиб кириш ёки ушбу ҳудуддан олиб чиқиш тақиқланган товарларни ёхуд ушбу Кодексда белгиланган тартибни бузган ҳолда олиб ўтилаётган товарларни жисмоний шахс ёнида яширмоқда ва уларни ўз ихтиёри билан тақдим этмоқчи эмас, деб тахмин қилишга асослар бўлган тақдирда божхона органининг мансабдор шахси томонидан амалга оширилади. Шахсий кўрикдан ўтказиш ҳақидаги қарор божхона органининг бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахс томонидан ёзма шаклда қабул қилинади. Шахсий кўрикдан ўтказишни бошлашдан аввал божхона органининг мансабдор шахси: шахсий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги қарорни жисмоний шахсга эълон қилиши; шахсий кўрик ўтказилаётганда жисмоний шахсни унинг ҳуқуқлари билан таништириши; жисмоний шахсга ёнида беркитилган товарларни ўз ихтиёри билан беришни таклиф қилиши шарт. Жисмоний шахс шахсий кўрикни рад этган тақдирда, шахсий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги қарорга шахсий кўрикдан ўтказиш ҳақидаги қарорни эълон қилган божхона органи мансабдор шахсининг имзоси билан тасдиқланган белги қўйилади. Бунда кўрикдан ўтказилаётган шахс божхона органи мансабдор шахсининг қонуний талабларини бажармаса ёки бажаришга қаршилик кўрсатса, ушбу ҳаракатлар маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ жисмоний шахсни маъмурий йўл билан ушлаб туриш учун асос бўлади. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling