Бойсуннинг анъанавий хўжалиги сахийликнинг натижаси яхши номлилик, эзгулик берувчи безакдир. Абулбаракот Қодирий
Download 251.3 Kb.
|
boysun xo\'jaligi
Бойсун кулолчилиги. Кулоллик – ҳунармандлар лойдан турли-туман идиш, буюм, қурулиш материаллари ва бошқа ишланадиган маҳсулотларни, яъни махсус тупроқдан қорилган лойдан пиёла, коса, товоқ, лаган, кўза, хурмача, тоғора, хум, тандир ва бошқа буюмларни тайёрлаб, уларни сирлаб, безаб, хумдонда пишириш билан шуғулланади. Асосий асбоби-чарх. Тупроқдан идиш тайёрлашни одамлар неолит даврининг бошларидаёқ (милоддан аввалги 5 минг йиллик) билганлар.
Дастлаб кулолчилик билан аёллар шуғулланган. Милоддан аввалги 4 минг йилликларни охирлари (Месопотамия) да ва 3 минг йилликнинг бошлари (Миср) да кулол чархи ихтиро қилинган. Чарх ихтиро қилингач кулолчилик билан эркаклар шуғуллана бошлаган (идишлар махсус ўчоқ ва хумдонда пиширилган) VIII-XII асрларда Мовароуннахрнинг барча тоғлик туманларида яшовчи халқларда кулолчилик анча ривожланганлигини археологик қазишмаларидан топилган топилмалар бунинг ёркин исботидир. Айниқса XIV-XVIII асрларда кенг ривожланган. Кулолчилик маҳсулотларининг шу жумладан идишларнинг шакли асрлар оша давр ва дид талабларига мос ўзгара борди. Ўрта Осиёда сувга бўлган катта эҳтиёж сопол идишларнинг кўпайишига олиб келди. Айниқса ўзбеклар ва тожиклар яшайдиган шаҳар ва қишлоқларда кенг ривож топди. Россияда Х1Х асрда арзонбахо чинни ишлаб чиқаришнинг кенг йўлга қўйилиши, марказий Россиядан чинни маҳсулотларини кўп келтирилиши Моваронуахрдаги кулоллар бозорини бир мунча сусайтирди. Лекин арзон сопол идиш ва буюмларга бўлган талаб кулолчиликни узлуксиз давом этишини тақозо этди. Кулолчиликда асосий хомашё – тупроқ. Келиб чиқиши ва таркиби турлича бўладиган тупроқларда турли хил кулол маҳсулотлари учун лой тайёрланади. Лой икки соатча оёқ билан тепилиб, муштлаб, пиширилади. Кейин нам матога ўраб қўйилади. Кейинги куни яна бир соатга пиширилгандан сўнг идиш тайёрлашга киришилади. Лой қанча кўп пиширилса, сополнинг сифати шунча яхши бўлади. Кулолчиликда асосий қурол-чарх. Кулол чархи катта ва кичик икки ёғоч ғилдиракдан иборат бўлиб, ёғоч ўқ билан ўзаро бирлаштирилган. Кулол пастдаги катта ғилдиракни оёғи билан айлантириб туради. Юқоридаги ғилдиракнинг устига лой қўяди, унда идиш тайёрлайди. Тайёрланган идишлар қурутилиб, хумдонда қиздирилади. Сирланадиган идишлар эса сирланиб, шундан кейин яна бир марта хумдонда қиздирилади. Бойсундаги археологик қазишмалардан топилган манбалардан маълум бўлишича кулолчилик милоддан аввал II-IV асрларда ривожланган. Download 251.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling