Бойсуннинг анъанавий хўжалиги сахийликнинг натижаси яхши номлилик, эзгулик берувчи безакдир. Абулбаракот Қодирий


Download 251.3 Kb.
bet7/7
Sana18.06.2023
Hajmi251.3 Kb.
#1584076
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
boysun xo\'jaligi

Бойсуннинг заргарлик санъати. Х1Х аср охири - ХХ аср бошларида Бойсун заргарлик санъати тегишли бўлган аёллар, эркаклар ва болалар заргарлик тақинчоқлари, от абзаллари, олтин ва кумуш мухрлар ва идишларни ташкил этади. Бошқа амалий санъат турлари каби заргарлик соҳасининг ривожи Сурхон воҳасида турмушни мавқеини белгилаб беради. Бойсунда ҳунармандлари томонидан яратилган буюмлар жуда машҳур бўлган. Чунки Бойсун минтақасида Буюк Савдо йўлида жойлашган жой эди.
Заргарлик - баддий ҳунармандлик соҳаси - олтин, кумуш, мис, қалай каби рангли металлардан зеб-зийнат буюмлари (тақинчоқлар, безак буюмлари ясаш каби.) Заргар безак буюмлари тайёрлашда қуйиш болғалаб (зарб бериш) ясаш, халлаш (олтин ва кумуш суви юритиш) ўйиб ёки бўрттириб нақш ясаш, босма, зигирак, савот кори, калипаки, шабака каби усуллардан кенг фойдаланилади.
Қимматбахо тошлар (гавҳар, феруза, дур, хақиқ ва бошқа) га ишлов бериб заргарлик буюмлари (баргак, бибишак, билакузук, бозубанд, бозгардон, балдоқ, булоқи, бўйинтумор, гажак, дуо тузи, жевах, жига, заркокил, зебигардон, зулф, исирға, кокил, ойбалдоқ, осматузи, санчоқ, тавқ, тилла, баргак, тилла тузи, тиллақош, турунж, узук, шокила, қошқарбалдоқ, халқа каби) яратилган. Заргарлик қадимдан милоддан аввал ривож топган. Заргарлик асосан олтин ва кумушдан фойдаланишган. Бойсун олтин ва кумушсозлик бадиий мактаби тақинчоқларининг таркиби, техник ҳамда баддий услубнинг ўзига хослиги билан Бухоро баддий мактабига яқин туради. Заргарлик ишларида тоблаш, ўймакорлик, кесма, филигранъ, текис ва чуқур ўймакорлик, чизмачилик, сайқаллаш, олтин суви юритиш, сирлаш каби усуллар қўлланилган. Филигранъ буюмлари бўлиши «Панжара», «Бозбандча», «Қатмала», «Мохитилло» каби билакузуклар Бухоро заргарлик мактабининг асосий хусусиятларини ўзида мужассам этган.
Бойсун заргарларини буюмлардаги ранг-баранг ва беқиёс нақшинкор безаклар «Ислимий» ва хандасавий шакллардаги қатъий чизиқларнинг ўзига хос гўзаллиги кишини беихтиёр хайратга солади. Нақшларда ёзувчилар, шеърлар, Қуръон сураларига ҳам алоҳида эътибор беришган. Нозик араб имлосида битилган ёзувчилар буюмларга ўзгача ифода бахш этган. Қуръондан парчалар, шахс ва исм ва бошқа нарсалар ўйиб ёзилган. Эрон ферузаси ва хақиқ заргарлар томонидан алоҳида қадрланган. Тошлар сехрли хусусиятга эга деб ҳисобланган.
Чунончи, ёқут, лаъл, нилум (санфир), зумрад, қизил яхонт (рубин), марварид ва жавохирлардан қимматбахо буюмлар ясашда кенг фойдаланилган.
Тақинчоқлар таркиби ўзида аҳолининг жинсий бўлинишини акс эттирган. Аёллар тақинчоғи 3-4 ёшдан то кексалик давригача тақилган. Бойсун шаҳар келинчаклари бой, ранг-баранг сепии алоҳида ажралиб турган. Бинобарин тақинчоқлар авлодлар, сулола давомийлигини билдирган. Тўй тақинчоқларига бош, бўйин, кўкрак безаклари: «Қошитилло», «Боло-абру», «Тилло баргак», «Мохитилла» каби зеби-зийнатлар кирган. «Кишитилло»нинг дастлабки шакли олтин қошлар кўринишида бўлган ва қошлар устидан тақилган. Тақинчоқларни бора-бора тош кўзлар, кейинчалик эса, тошлар билан безалган яхлит тасма эгаллади. Қолипсимон маълум бир услубга солинган япроқли «Баргак» тақинчоғи гул ва барглардан ясалган гулдастага ўхшайди. У яшаш ва туғилиш рамзини билдиради. «Бибишак» бой хотинларга яъни бегойимларга тегишлиликни англатади. Бошни безайдиган тақинчоқ-безаклар «Синсила» ёки «Силсила» дейилиб, икки хил маънони яъни «занжир» ва «сулола» маъноларини билдиради.
Соч тугнагич эса «сарсўзан» деб аталган. «Сочпопук», «Туф» каби шаклдаги турли хил кумуш детали ипак боғичлар ўрим сочларнинг асосий зийнати ҳисобланган. Улар гўёки сочларни беркитиб туриш ва ёмон кўзлардан асраш учун ишлатилган. Бойсун заргарлик санъатига хос бўлган зиракларнинг барча асосий турлари-доирасимон- «кундалсози», «муҳаммади», «қашқар балдоқ», «шибирма» ва бошқалар мавжуд. «Шибирма» қизларга балоғат ёшига етганда ёки тўй куни совға қилинади. Зираклар, анъанавий филигранъ техникаси услубида тайёрланиб, оч-қизил ёқут, феруза марварид билан жило берилган. Бу ерда кўкрак тақинчоқларидан маржон, бозбандчанинг олтин ва кумуш ўрнатилган ярим қимматбахо тошли, жимжимадор қатмола шарчали, тангачали шода мунчоқларнинг бир неча тури заргарлар томонидан ясалган.
Заргарлар дастпона нақшлар билан жило берилган билакузук ва узук, айниқса беш йўлли «дастпона-панжара» флигранъ билакузуклари жуда машҳур бўлган. Ҳар бир узук араб имлоси билан безатилган. Улар қўл покизалигини сақлаб туради, дейишган. «Тумор» (тўртбурчак, учбурчак), «Бозбанд» лар ҳам илохий хусусиятларга эга деб ҳисоблашган. «Бозбанд» балиқ тангачаларини эслатувчи «майдаланувчи феруза» техникси усулида тайёрланган. Балиқ тўкинлик, қут-барака тимсоли сифатида ифода этилади. Бойсунда отга тегишли кўкрак пешбанди, бош, бўйин, шунингдек эгар-жабдуқ безакларининг энг асл намуналари тайёрланган. Улар кумушдан ясалган ҳамда феруза ва қимматбахо тошлар билан жило берилган. Бойсун заргарлари томонидан ясалган олтин ва кумуш идишлар Бухоро амирига совға қилинганлиги хақида маълумотлар бизгача етиб келган. Пардозлаш, сирлаш ва ўймакорлик ишлари маромига етказилган, олтин, кумуш, ёқут, феруза каби қимматбахо тошлар ўз даврида Бойсун заргарлик мактабининг беқиёс санъат дурдоналаридан гувохлик беради.
Бунинг ёрқин далили 2001-2005 йилларда «Бойсун-бахори» фолкълор фестивалининг бўлиб ўтганлиги, 2001 йилда ЮНЕСКО томонидан «Инсоният оғзаки ва маънавий мероси дурдонаси» сифатида эътироф этилишидир. Бойсун фестивалига 2002 йил қатнашиб ўз таъсуротлари билан ўртоқлашган Япониянинг Токио университетининг Профессори Ф.Хорухисонинг фикрича: «Бойсун мен ўйлаганча оддий қишлоқ эмас экан, балки ўз маданияти, фолъклор санъати, халқ оғзаки ижоди, ҳунармандчилиги билан дунё маданиятига ўзига хос хисса қўшган гўзал юрт» - деб берган изоҳи муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки, Бойсун заргарлик-ҳунармандчилиги дунё ҳунармандчилигининг илк шаклланишига асос солган ҳудуд сифатида тарихий манбаларда ўз аксини топган.
Бойсун ҳунармандчилигининг шуҳрат топишида нафис ва бектакрор гўзалликни буюмда акс эттирган заргар ҳунармандларнинг хизмати беқиёсдир. Заргарлик санъати билан шуғулланган ҳунармандлар асрлардан-асрларга ўзига хос санъат мактабини яратиб, оилавий заргарлик сулолаларини шакллантирди. Жумладан, уста Худойқул заргар, Остонқул заргар, Хайит кичкина, Абди заргар, Қурбон Мурот заргар, Холмамат заргар, Хуррам заргар, Менгнор заргар, Мавлонқул заргар, Қулмамат каби заргарлар Бойсуннинг Тузбозор мавзесида заргарлик мактабининг оилавий сулолари ҳисобланади.
Иброхим заргар, Исмоил заргар, Сафар заргар, Муқум заргар, Рахмонқул заргарлар Пойгабоши қишлоғида яшаб ижод қилган. Ҳамид заргар, Кенжа заргарлар Кўктепа қишлоғида, Махмудзаргар, Мулло Нурман заргар, Хурсан заргар Омонтепа қишлоғида умургузаронлик қилган. Бойсун заргарларини кейинги авлоди совет ҳокимияти даврида, яъни 1953-1954 йилларгача фаолият кўрсатган. Мустақиллик йилларида Бойсун заргарлари сулоласини давомчиси бўлган Хомид заргарни чевараси Файзулло Ҳамидов ушбу заргарлар ишини давом эттириб, Пойгабоши маҳалласида заргарлик устахонасини ташкил этди. Файзулло заргар томонидан сирға, аёллар тақинчоқлари, лотибинди, блакузук, кифти, понча, холбинди, сирға, узук, шокила, кўзгу, безаниш буюмлари ва бошқа буюмлар тайёрланмоқда.
Download 251.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling