Бойсуннинг анъанавий хўжалиги сахийликнинг натижаси яхши номлилик, эзгулик берувчи безакдир. Абулбаракот Қодирий
Download 251.3 Kb.
|
boysun xo\'jaligi
Сандиқлар. Бадиий ҳунармандчиликда Бойсун уйларини жиҳозлашда қадимги анъаналардан кенгроқ фойдаланиб, бунда ҳунармандлар томонидан тайёрланган сандиқлар алоҳида аҳамиятга эга. Сандиқлар Бойсунда қадимдан тайёрланиб келиб, унинг асосий вазифаси асосан кийимларни, майда рўзғор буюмларни сақлашга мўлжалланган. Бойсундаги сандиқлар терак, ёнғоқ, қарағай дарахтларидан тайёрланиб, уларнинг олд қисми тунука билан безатилган.
Ҳажми ва тури бўйича сандиқлар икки усулга бўлиниб, сандиқни бир-бирига ўрнатиш усули фақат Бойсунда қайд қилинган. Остки сандиқ таглик деб аталиб, олд қисмига ўрнатилган ойнали эшикчасидан очилган, асосан майда рўзғор буюмлари ҳамда идиш-товоқларга мўлжалланган устки сандиқ тузилиши оддий қилиб ясалган ва тепага қараб очилган. Сандиқларнинг устига тахмон (гилам ёки палас нақшига эга бўғжома билан кўрпа, кўрпача, ёстиқлар, тугунлар ёпилган) тахланган. Бугунги кунда кўпгина уйларда сандиқлар мебелнинг ёгона тури бўлиб қолган. Тунука қоқиб безатилган сандиқлар маълум бадиий аҳамиятга эга, чунки уларнинг безак йўсинларида кўчманчилик анъаналари яққол кузатилади. Тарих тақозоси билан ўтроқ ва кўчманчи халқлар орасида юзага келган муносабатлар ижтимоий кўникма ва анъаналарнинг аралашиб кетишига олиб келган, бунинг натижасида ўтроқ ҳаёт тарзига ўтилган бўлишига қарамай, санъат намуналарида кўчманчи маданият анъаналари сақланиб қолган. Турмуш тарзи ҳамда ўзбек ва тожик миллатига мансуб халқлар урф-одатларининг умумийлиги ҳам Бойсуннинг бадиий ҳунармандчилигида ўз аксини топган. Сандиқлар асосан яшил ёки қизил бўёққа бўялиб, тунукадан кесиб олинган ялтироқ, кумушранг, рангли ёки нақшли чизиқчалар билан безатилиб, улардан нақшлар, кўп ҳолларда сандиқнинг девор ва қопқоғига қоқилган тўрсимон композициялар ҳосил бўлади. Сандиқлар шаклига лўнда, аниқ ифода, мақсадга мувофиқлик ва мутаносиблик хосдир. Нақш тузилиши икки тархликдан иборат –узоқдан бутун композиция, унинг тақсимланиши ва йирик мавзулар яхши кўринса, яқиндан майда нақшнинг нозик ишланмаси намоён бўлади. Сандиқлардаги нақш тузилишининг асосий тамойили асосий безак мавзуси ҳошияли билан чекланишида ифодаланади. Сандиқнинг ён қисмлари нақшинкор ҳошия билан тугалланади. Сандиқ нақшлари Бойсун амалий санъатининг ҳамма турлари учун анъанавий бўлиб, асосан геометрик шакллар ўсимликсимон, зооморф (ҳайвонот дунёсига оид), соляр нақшлар ва нарса-буюмларнинг тасвири камроқ ифодаланади. Сандиқларнинг нақшларини қуйидагича тавсифлаш мумкин: Бойсун, Даҳнайжон қишлоқларида геометрик; Бойсун, Омонхона қишлоқларида ҳайвонлар тасвири-кийиклар расми туширилган сандиқлар (ҳайвонлар тимсоли (асосий элемент “қўчқорак”, Бойсун); Бойсун, Айлангар қишлоқларида соляр нақшлар – тўпбарггуллар; Оқмачит қишлоғида нарса-буюмлар тасвири-заргарлик буюмлари тасввирланган нақшлар. Нақшларда кўчманчилик маданиятига хос анъанавий мавзулар алоҳида ўринни эгаллайди. Масалан, “қўчқорак” (қўйнинг шохи) нақши Бойсуннинг ҳам гиламлари, ҳам кигизларига хос нақш. Ҳайвон тимсолларидан “кирмак” (чувалчанг), “зулук”, “илон изи” нақшлари ҳам кенг қўлланади. Геометрик нақшлар асосан шакл ажратувчи чизиқларда, нақшларнинг сиртини ифодалашда қўлланилади. Композиция жиҳатдан ажойиб бўлган кийик тасвирли нақшлар Бойсунда ва Омонхона қишлоғида қайд этилган; бу нақш, маҳаллий аҳолининг сўзларига қараганда, ГАЗ автомобилларининг капотларига қистирилган оҳу тасвирли тимсолдан олинган. Шуни таъкидлаш керакки, бу мавзу Бойсун каштачилигига ҳам тегишли, бироқ улардаги кийик тасвирларининг келиб чиқиши ўзгача. Кийик тасвири композициянинг марказий қисмида тасвирланган “мадохил” медолонининг ичига туширилган, атрофларига “палак гул” тўпбарггуллари жойлашган. Иккала сандиқнинг асоси қизил рангда, яшил, оқ, қизил ранглар қўлланилади. Маҳаллий буюмлар турини ифодаловчи, олд тарафи уч қисмдан иборат композицияли сандиқлар ташкил этади, бунда марказий, асосий қисм (таглик сандиқларнинг ўртасида ойнали эшикча жойлашган) каттароқ, икки ёнидаги қисмлар эса тўпбарггуллар билан нақшланган. Зооморф элементлар – “кирмак”, “зулук”, “кучкарок”лар тасвирланган олд қисмининг сирти ингичка чизиқлар билан ҳошияланган. Бойсун, Айланган қишлоғида қайд этилган сандиқлар шундай. Ўз ўрнида тўпбарггуллар композициялар жуда кенг тарқалган. Бунга Айланганда яшовчи Ҳолова Исонанинг уйида топилган ХХ асрга таалуқли сандиқ мисол бўла олади. Шу билан бирга, ён қисмлари устунлик қилиб, асосий маънони ифодаловчи композициялар ҳам мавжуд. Бундай сандиқларнинг ноёблиги – уларнинг остки қисмида гуллар, барглар, анор дарахти (ҳосилдорлик тимсоли) меваларининг гажаксимон новдалари билан ифодаланган ўсимликсимон “ислими” нақши, алоҳида равишда сариқ рангли ясси ҳассага (жезл) солинган ва қўшимча безакли нақшнинг мавжудлигидадир. Ушбу қўшимча нақш ҳаёт ва ҳаракатга тўла, эркин чирмашиб ўсаётган новда тинчлик, тенглик, барқарорлик туйғуларини бахш этадиган ингичка ҳошияли рамка билан тугатилишини ифодаловчи чуқур рамзий маъноли ечим ҳосил бўлади. Бу ердаги тўпбарггуллар, бошқа композициялардан фарқли равишда, остки қисмда жойлашган. Заргарлик буюмлари Сурхондарёда кенг тарқалган бешта кокилали ингичка чамбар кўринишидаги “беш оёқли сирға” билан ифодаланган. Сандиқларнинг безакларини умуман таҳлил қилганда, маҳаллий маданиятнинг ўзига хос хусусияти – кашта, гилам, кигиз, сандиқ, амалий санъатнинг бошқа турларида халқ санъатининг маълум услубий йўналиши ва рамзий –тимсолий яхлитлигини ташкил этадиган нақшларнинг ўхшашлиги ажралиб чиқади. Бойсун сандиқлари - бу мақсадга мувофиқлик шакл, материал, нақш ва қўлланилишнинг ўзаро боғлиқлигидир. Download 251.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling