Бойсуннинг анъанавий хўжалиги сахийликнинг натижаси яхши номлилик, эзгулик берувчи безакдир. Абулбаракот Қодирий
Download 251.3 Kb.
|
boysun xo\'jaligi
Кунчилик. Ўзбекистонда чармни қайта ишлашда эчки, қўй, бузоқ, от, хўкиз, сигир, эшакларнинг терисидан замш, сахтиён, юфти туридаги чармлар ясалган. Қўпол сахтиён – саур ўзига хослик билан ажралиб турган: от ёки эшак терисининг ички қисми ингичка ва майда қилиб кесилиб, ичига тариқ солиниб, қуритилиб ва урғлардан тозалагандан сўнг чиройли, ўзига хос сатҳ пайдо бўлган. Мис қириндилари билан бўялганидан сўнг сахтиён чиройли яшилсимон феруза рангга айланиб, сахтиён 32 кун давомида тайёрланиб, 12 кунда чарм қайта ишланиб, тайёр ҳолга келтирилган. Тайёр бўлган чарм 20 кунда бўялган. Саур чарми нақшли ва мустаҳкам бўлиб, тузилиши жиҳатидан турли хил бўлган чармлар босма нақшлар, занжир кашталар, чоклар, рангли чармдан апликациялар, металл қопламалар билан безатилган, ёрқин бахмал билан тикиб чиқилиб, ингичка симлар, мунчоқлар, шокилдали қўнғироқчалар билан безатилган. Чарм бўялиб, устига нақш солинган. Шу тариқа эркаклар кийими, отларнинг эгар-жабдуқлари, лочин овининг анжомлари безатилган. Кенг шимлар (чамбарлар) – овчи ва спорт мусобақаларида, халқ ўйинларида (отчопарлар, улоқ, поло, кураш) иштирок этадиган одамнинг қулай кийими – сариқ ёки пушти-қизил рангли замшдан тайёрланган (чарм марена ва испарак билан бўяларди). Бой одамларнинг саёҳат ёки лочин овига киядиган чамбарлари рангли тўпбарггулли нақшлари танбур (занжир) усулида тўқиб чиқарилган. Ипак билан чармда тикиш эркакларнинг иши бўлиб, бугунги кунда ҳам ҳунармандчиликнинг бу тури билан фақат эркаклар шуғулланишади. Бозордаги устахоналарида ўтириб, улар тез ҳолда, тамбур илгакли чок билан чамбарлар, ёстиқ-жилдлари, оёқ-кийим, бахмал ва мовут жабдуқ, ёпқичларга чиройли нақшлар солишади. Улар кашталарни ўзларининг кўникма ва ижодий тасаввурларига таянган ҳолда олдиндан расм чизмасдан кашта солишади. Қалин чармдан енгил ва мустаҳкам юк чемадонлари (яхдонлар) қилинган. Тилла-жигарранг чармдан ясалган яхдон, босма нақш ёки нақш ҳосил қилувчи рангли чок билан безатилган, бу нақш ичига саурдан ёрқин ферўза ранг қопламалар киритилган. Шунингдек, осма сумкалар, чарм флагалар ва чинни идишлар (таркаш) учун йўл футлярлари ҳам безатилган. Китобларнинг рангли жилди ва қоғозлар учун папкалар мазкур соҳанинг соф шаҳар турлари бўлган, улар медалонлар кўринишидаги нозик босма нақшлари билан, ҳошиялари ажойиб ўсимлик мавзулари билан безатилган; баъзида босма матн бутун муқовани эгаллаган.
Х1Х асрнинг охири – ХХ аср бошларида ҳунармандчиликнинг пасайиши ҳам ташқи, ҳам ички сабаблар: республикамиздаги чарм маҳсулотларининг нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Ўрта Осиёда қўлланилишининг камайиши билан боғлиқ. Ўтроқ турмуш тарзининг кучайиши ҳам кўчманчилар рўзғор буюмларининг сиқиб чиқарилишига олиб келди. Бойсунда ҳам чарм маҳсулотларининг қўлланилиш доираси қисқарди, бироқ бугунги кунда чармдан тикилган оёқ-кийимларни ишлаб чиқариш ривожланмоқда, уларнинг асосий истеъмолчилари фольклор ансамбллари ҳисобланади. Бойсун туманида чарм маҳсулоти Сайроб (А.Саидалиев), Пулҳоким (чарм устаси С. Қаюмов), Шўроб (Э.З. Қодировлар), Авлод (С. Ибодов), Қизил Навр қишлоқларида тайёрланади. Авлод қишлоғининг пойафзал устахонасида 1971 йилда туғилган уста Собир Ибодов ишлайди, бу ҳунарни у Хабиб бободан ўрганган, 15 йилдан бери ҳунармандчилик билан шуғулланади. Маҳсулотларининг тури – маҳси, мукки (Бойсундаги “Шалола” гуруҳи учун махсус пошнасиз оёқ-кийим), андозлардан (ёғоч қолиплар) иборат. Материал сифатида ёш бўлмаган молларнинг териси олинади, чунки бу чарм мустаҳкамлиги билан ажралиб туради. Этикларнинг пастки қисми қўлда бажарилган нақш билан, устки қисми машиналарда солинган нақшлар билан безатилган. Ранглар – қора, қизил, оқ бўлиб, иплари – нейлондан материалидан иборат. Сайробда 1966 йилда туғилган уста Саидалиев Абулфайз ишлаб чиқарадиган маҳсулот турлари – улоқ учун этиклар, қамчи, ковушлар, маҳсилар ва эгарлардан иборат бўлиб, у асосан буюртма асосида ишлайди. Чармни анъанавий технология асосида қайта ишлайди. Масалан, маҳси тайёрлаш учун таканинг териси олинади. Чармни ишлаш усули жуда осон: тери жунлари ички томонга қилинган ҳолда поҳол билан бирга ўралади. 2-3 кундан сўнг у чирий бошлайди. Сўнг тугун ечилади ва жун ўзидан-ўзи тушиб кетади. Бех (бодом ёки ўрик дарахтидан) қайнатишади ва терига қуйишади, 3-4 кун шу суюқликда ушлаб туришади. Бу ҳол чармга жигарранг бериб, сув ўтмайдиган ҳолга келтиради. Таркибида олтингугурт мавжуд алоҳида навли гилга (зок) сув қўшилади ва бўтқасимон ҳолга келтирилади ва терининг ички қисмига суртилади, бунда тери қора рангга киради. Зокни Қашқадарё ёки Бандихондан келтиришади. Кенг тарқалган чарм маҳсулотлари сонига пўстаклар – теридан ясалган ўзига хос, ёрқин гиламлар (1960-1990 йиллар) киради. Улар Беш эркак, Қизил Навр қишлоқларида топилган. Пўстакларнинг нақши ўзига хос, мавҳум композициялардан иборат – бир рангли квадрат марказий майдон зид рангли рамкалар билан ҳошияланади (жигарранг асосда қизил тўртбурчак, 1,5х2 м; марказида мовий тўртбурчакли пўстаклар, 1,5х2 м). Бу маҳсулотларни ишлаб чиқариш усули анъанавий бўлган. Жун аввал бўялади ва тайёр бўлаклар ягона қисмга тикилади. Бойсунда шунингдек Пулҳоким қишлоғида териси ички томонга қараган подачилар пўстини ҳам тикилган. Рўзғорда кенг тарқалган яна бир маҳсулот – супралардир. Ишлатилишига қараб тери ивитилар ва ёғланарди, натижада рўзғорда ишлатиладиган чарм ҳосил бўларди; эчки ва қўй терилари ивитилиб, ишлов бериларди. Замш тайёрлаш учун чарм олдин номокоп сувда ивитилар, кейин дудланарди; Саҳтиён тайёрлаш учун туз ва мис оксиди ишлатиларди. Бугунги кунда, ўтмишдагидай сингари, чармга ишлов бериш учун қўлда қилинган анжомлар ишлатилади: учлари ташқарига қайрилган думалоқ шаклдаги ўтмас тиғли темир ранда-доскун, у билан ивитилган тери тозаланган; терини жундан тозалашда ишлатилган пўлат ранда-ўроқ; пўлатдан ясалган ҳарошак, терини чўзишда ишлатилган ярим доира шаклидаги, тол новдалари билан егилган ва тортилган корчуб роми. Хулоса қилиб айтганда, Бойсунда шу кунларда ҳам чармдан кийим, оёқ-кийим, рўзғорда кенг қўлланиладиган уй-рўзғор ва сафарбоп буюмлари тайёрланади. Download 251.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling