Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим
Download 1.61 Mb. Pdf ko'rish
|
бола одоби билан гузал
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўқувчининг уйидаги одоби
Қўшнисини ўйлаган Зокир
(Ибратли ҳикоя) окир яхши бола. Отаси бой киши, унга ҳамма нарса- ни муҳайё қилиб қўйган. Афсуски, шундай қулайлик бўла туриб, Зокир камбағал ва йўқсил кишилар қандай ҳаёт кечириши ҳақида ҳеч нарса билмайди. Бир куни стадионга кетаётган йўлда Зокирни бир ит қувлаб қолди. У итдан қочиб бир тор кўчага кириб қолди. Шу пайт бир тошга қоқилиб ерга учиб тушди. Кўзини очганида жароҳатларини боғлаб қўяётган ва уни парвариш қилаётган аёлни ва ўзига тенг- дош болани кўрди. Муҳаммад билан онаси Зокирни итдан қутқариб, уни уйларига олиб киришди. Зокир уларга мин- натдорлик билдирди. Улар яшаб турган уйлари шу даража- да оддий ва кўримсиз эканидан ажабланди. Кечқурун улар- никида қолди. Зокирнинг томоғидан овқат ўтмади. У оддий таомни ейишга қийналиб, оғзига олган луқмаларни юта – 65 – олмади. Кейинги куни онаси тайёрлаган овқатни кўтариб Муҳаммаднинг уйига борди ва таомини ўша ерда улар би- лан бирга баҳам кўрди. Демак, яхши кишилар ўзидаги бор нарсаларни қўшнилари билан баҳам кўришлари керак. Зеро, ҳадиси шарифда “Кимки ўзи тўқ бўлиб ён қўшниси оч ҳолда эканини билиб туриб тунни ўтказса, у менга имон келтир- мабди”, дейилган. Ўқувчининг уйидаги одоби й фарзанд, уйинг сен учун энг азиз макондир. Сен унда улғайиб, вояга етасан. Ота-онанг меҳр-муҳаббатини шу жойда кўрасан, улар сени севиб-ардоқлашади, сени яхши кўришади ва яхши инсон бўлишингни хоҳлаб, керакли шарт- шароитни муҳайё этишади. Сен у ерда ухлайсан, ўйнайсан, дам оласан, овқат ейсан ва чой ичасан. Шундай экан, сен у ерда чиройли ахлоқ ва гўзал одоб билан қуйидагиларга амал қилиб яшашинг керак: 1. Мактабдан қайтганингда, ухлашдан олдин ва уйқудан турганингда оила аъзоларингга салом бер. 2. Ота-онангга итоат қил, ўзингдан ёши катта акала- ринг, опаларинг ва бошқа қариндошларингни ҳурмат қил ва ўзингдан кичкиналарга меҳрибон бўл. 3. Агар уйда хизматкорлар бўлса, уриб сўкиш билан уларга озор берма. Агар улардан бирон нарса сўрамоқчи бўлсанг, му- лойимлик билан сўра. 4. Уй жиҳозларини, электр қўнғироқларни ва сув жўмракларини беҳуда ўйнама, девор, ўриндиқ ва кўрпачаларни ифлос қилма. Уларга бўр ёки қалам билан чизма. Агар уйда боғ бўлса, дарахт шохлари ва гулларни синдирма. 5. Копток тепиб, кўп бақириб ёки югириб уйдагиларга ҳам, қўни-қўшниларга ҳам озор берма. Уйдаги нарсаларга за- рар келтирадиган ўйинларни уй ичида ўйнама. Мактабдан қайтганингда кийимларингни илгакка осиб қўй, қидириб вақтингни бекор кетказмаслигинг учун китобларингни ўзинг биладиган жойга қўй. – 66 – 6. Дарсларингни тайёрлаш учун алоҳида вақт ажрат ва ўша вақтда бошқа нарсага чалғима. 7. Қўшниларинг ва уларнинг болаларини ранжитма. Улар- ни кўрганингда салом бер, мулойимлик ва одоб билан муома- ла қил. 8. Агар бирон қариндошинг ёки меҳмон ота-онангни зиёрат қилиб келса ва сен унга салом бермоқчи бўлсанг, юз- қўлларингни ва кийимингни тозалаб, одоб билан унинг олди- га бор. 9. Товуқ, қуён, мушук ва шуларга ўхшаш уй ҳайвонларига озор берма. Download 1.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling