Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Бахиллик оқибати 
(Ибратли қисса)
ир солиҳ кишининг мевазор боғи бор эди. У боғнинг 
ҳосилга кириб, мева беришини кутар, мевалар пишга-
нидан кейин, камбағалларни чақириб, мевалардан узиб, уларга 
улашар эди. Шу тариқа унинг боғига барака кирди. Боғ мўл-кўл 
ҳосил берар эди. Ҳар гал боғдаги мевалардан камбағалларга 
кўпроқ бергани сайин ҳосил ҳам йилдан-йилга кўпайиб бора-
верарди. Солиҳ киши қилаётган ишидан мамнун бўлиб, вақти-
соати келиб вафот этди. Боғ унинг ўғилларига мерос бўлиб 
қолди. Аммо улар:
– Боғимиз меваларини камбағалларга нима учун берар 


– 127 –
эканмиз? Бу йилдан бошлаб, унинг меваларини ҳеч кимга бер-
маймиз, – дедилар. Уларнинг ичида ақлли ва солиҳ фарзанд 
бор эди. У акаларига:
– Аллоҳдан қўрқинглар! Отамизнинг яхши одатини тўхтатиб 
қўйманглар, – деди. Қолганлари эса:
– Йўқ, булар бизнинг ҳаққимиз, анави текинхўрлар ҳаққи 
эмас. Агар улар озгина олишса ҳам, насибамиз камайиб 
қолади. Худо ҳаққи, бу йил ҳеч кимга ҳеч нарса бермаймиз! – 
дейишди.
Шу кечаси боққа ёндирувчи бўрон ёғилди. Ҳаммаёқ ку-
йиб, кулга айланди. Боғ эгалари бундан бехабар ухлаб ёти-
шарди. Улар тонг отиши билан боққа бориб, меваларни узиб 
олишмоқчи ва камбағал-мискинлардан буни сир тутмоқчи 
бўлишди. Тонг арафасида бир-бирларини имо-ишора билан 
билдирмай чақирдилар. Ҳеч ким сезмаслиги учун оёқ учида 
юриб кетишди. Бир-бирлари ортидан аста-секин оёқ учида 
юриб боққа қараб боришди. Боққа кираётиб бирлари: 
– Худога шукр, мискинлардан биронтаси ҳам бизни пайқаб 
қолмади, – деди.
Лекин қайси кўз билан кўрсинларки, дарахтлар яшин ур-
гандек куйиб, қорайиб кетган ва мевасидан асар ҳам қолмаган 
эди.
– Э воҳ! – деб юборишди. – Янглишдик, қоронғида адашиб 
бошқа боққа кириб қолдик. Бу бизнинг боғ эмас-ку?! Энди 
нима қиламиз!?
Шунда оқил фарзанд деди:
– Йўқ! Бу боғимизнинг худди ўзгинаси. Сизлар 
камбағалларни унинг ҳосилидан маҳрум қилмоқчи 
бўлганларингиз учун ҳам бу боғ куйдириб юборилди!

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling