Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим
Download 1.61 Mb. Pdf ko'rish
|
бола одоби билан гузал
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кундалик ишларни тартибга солиш
- Болалар луғати Тартибга солиш
Фойдали насиҳатлар
1. Ёшлик тошқин сув, суғориладиган экин- зорингизни суғориб қолмасангиз ўтиб кетади. Кейин кексаликнинг кўзойнагини тақиб, игна билан қудуқ қазишдан иш чиқмайди. 2. Сизларда ёшлик куч-қуввати бор экан, уни зое кетказмасдан бурчингизни бажаришга сарфланг. 3. Ёшлик софлигини сақлаб қолишнинг энг яхши йўли – ёмон хислатларга кўнгилдан ўрин бермаслик, болаликни сақлаб қолиш. Болалик софлигини сақлаб қолган кишилар дунёда энг бахтлидир. – 120 – Кундалик ишларни тартибга солиш шлаш, дам олиш ва бошқа зарурий юмушларни бажа- риш вақтларини тартибга келтириш юксалишнинг энг улуғ дастуридир. Тартибсиз ва пала-партиш ишларда доим камчилик бўлади. Бу инсоннинг қолоқликка қараб кетиши- га, ишларидан унум ва барака кўтарилишига сабаб бўлади. Айниқса, ҳозирги тезкор замонда ҳар бир ишни ўз вақтида ба- жариш, дам олиш ва бошқа керакли юмушларга ҳам вақт ажра- та билиш талаб этилади. Тартибли яшаш инсон умрини баракали қилади. Вақт қадрини билмаган бола ўз қадрини ҳам йўқотади. Вақтнинг беш дақиқаси ҳам катта аҳамиятга эга. Чунки шу беш дақиқалар йиғилса, соатларга, соатлар кунларга, кунлар ҳафталар, ҳафталар ойларга, ойлар эса йилларга айланади. Ум- римиз йиллардан иборат. Шундай экан, умримизнинг кичик бўлагини ҳам беҳуда ишларга сарфламаслигимиз лозим. Болалар луғати Тартибга солиш – тартибли ҳолга келтириш. Зарурий юмуш – керакли ва муҳим иш. Пала-партиш – тартибсиз, бетартиб, чала-чул- па, ўйламай-нетмай қилинган иш. Тежамкорлик лига отасидан катта бойлик мерос бўлиб қолди. Шу бойлик эвазига Али ва унинг оиласи отасидан кейин ҳам яхши яшай бошлади. Лекин у ўзини кўрсатишга ва бой- ларга ўхшашга ҳаракат қиларди. Шунинг учун у қимматбаҳо машина сотиб олди, чиройли қасрдек ҳовлида яшашни истаб қолди, ўйин-кулгуларга берилиб кетди. Натижада киримидан кўра кўпроқ пул сарфлай бошлади. Пули қолмагач, баъзи банклардан қарз олишга ўтди. Ҳатто бўйнидаги қарзлари кўпайиб, қўл остидаги мол-мулкни бирма- – 121 – бир сота бошлади. Ниҳоят, унинг қўлида ҳеч нарса қолмади. Шу тариқа Али пулни беҳуда сарфлаш туфайли оиласи қийин аҳволга тушиб қолди. Бунга иш оқибатини ўйламаган, замоннинг ўзгариб тури- шини ва ҳаётда кутилмаган ҳодисалар рўй беришини ҳисобга ола билмаган оила бошлиғи сабабчи бўлди. Натижада уни ўйламай қилган иши хорлик ва камбағалликка йўлиқтирди. Агар сарф-ҳаражатни камайтириб, бошқалардан қарз олмага- нида ўзи ҳам, оиласи ҳам қийналиб қолмасди. Азиз болалар, тежамкорлик пул сарфлашда ўртамиёна бўлишдир. Яъни, ҳаётда кутилмаган ҳодисаларини ҳисобга ол- масдан қўлидаги пулларнинг ҳаммасини сарфлаб юбормасин, ўзи ва оиласига сарфлашда жуда бахиллик ҳам қилмасин. Мол- дунё йиғишга берилиб уларни таом, кийим, турар жой ва да- воланишларига керакли нарсалардан маҳрум қилмасин. Агар шундай қилса, оиласи уни ёмон кўриб қолади. Тежамкор одам пулини керагидан ортиқча нарсаларга сарфламайди. Ўн сўмга олинадиган нарса учун ҳовлиқиб, юз сўм сарфламайди. Пулни фақат керакли нарсаларгагина сарфлайди. Ҳар бир ишда ўртача йўл тутади. Агар ўн сўмга олиш мумкин бўлган нарсага юз сўм ишлатаверса, бир куни пушаймон бўлади. Чунки ҳаётда тежамкорлик нималигини билмайдиганлар муҳтожликка тушиб қоладилар. Исроф- гарлик пулдан баракани кетказади. Шуни унутманг, азиз болалар. Қуйидагиларга амал қилиш тежамкор бўлишга ёрдам бе- ради: 1. Ҳаражатнинг ҳар бири учун ўзингга муносиб миқдор белгила. 2. Мусибатлар пайтида сарфлаш учун киримнинг муайян қисмини жамғариб қўйишга эътибор бер. 3. Ортиқча дабдабаларга сарф-харажатни кўпай- тириб юборма. Масалан, қимматроқ машина сотиб олиш, ўйингоҳларни кўп зиёрат қилиш, янги чиққан кийим ва бошқа шу каби нарсаларга пулни бекорга сарфлаш демакдир. – 122 – 4. Сендан пули кўп бойларга ўхшашга интилма. Чунки Аллоҳ инсонларни турли хил тоифа ва табақаларда яратган. Ҳамма бир хил бой ёки камбағал бўлмайди. Кимдир бой, ким- дир ўртаҳол, яна кимдир камбағал бўлади. Сен ўзингдаги мав- жуд нарсаларга шукр қил ва улардан тежамкорлик билан фой- далан. 5. Сенга берилган неъматлар қадрини билишинг учун ҳаётда сен- дан даражаси пастроқ одамларга назар сол. 6. Имкон қадар бировдан қарз олма. Чунки қарз олишга ўрганиб қолган киши ўзига камбағаллик ва ғам-ташвиш эшик- ларини очган бўлади. 7. Ўзингдаги ортиқча пулларни ишлатиб юборишдан қўрқсанг, биронта омонатдор кишига бериб қўй. Чунки пул- нинг қўлингга яқин бўлиши ундан фойдаланишни сенга осон қилади. Ҳикматда айтилишича, ким маслаҳатлашиб иш тутса, ҳеч қачон пушаймон бўлмайди. Ким тежамкорлик билан ўртача йўл тутса, ҳеч вақт камбағал бўлмайди. Азиз болалар, бу маслаҳатлар сизларга келажакда жуда асқотади. Шу сабаб уларни ёдда тутинг. Download 1.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling