Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим
Download 1.61 Mb. Pdf ko'rish
|
бола одоби билан гузал
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мурид
Болалар луғати
Каромат – ноодатий ҳодиса (каромат мўъжиза эмас. Зеро, мўъжизани фақат пайғамбарлар кўрсатишган. Валийлар эса каромат кўрсатишади). Ҳазрат – жаноб, ҳурматли (бирон кишини ҳурматлаш маъносида унинг исми олдидан ёки исми ўрнига ишлатилади). Мурид – издош, эргашувчи, шогирд. Ўйнаш одоби й фарзанд, ҳар бир инсон маълум вақтини спорт би- лан шуғулланиш ва ўйин ўйнашга сарфлаши керак. Бу унинг ишга бўлган ғайратини оширади, танасини бақувват қилади, ақлий қобилият ва иш унумдорлигини оширади. – 115 – Спорт билан шуғулланиш болаларни дангаса ва танбал бўлишдан сақлайди. Спорт ўйинлари ўқувчиларнинг соғлиги ва ахлоқига кўп фойда беради. Таълим-тарбия вазирлиги спорт ва спорт иш- ларига алоҳида эътибор бериб, дарслик программаларида спорт ўйинлари учун ўқув соатлари ажратилган. Бу вазирлик томонидан бу соҳани ўргатадиган ўқитувчилар тайинланиб, ҳар йили мусобақалар уюштирилади ва унда ютиб чиққанлар учун мукофотлар белгиланади. Лекин ўйинларнинг фойдаси фақат қуйидаги одобларга риоя қилгандагина бўлади. 1. Ўйнамоқчи бўлган бола ўйин вақтида ўртоқлари билан гўзал одобларларга риоя қилган ҳолда ўйнаши керак. 2. Ўйин вақтида ҳазиллашиб ёмон сўзлар ва уятсиз гаплар- ни айтмасин. Чунки ким ўйин вақтида тилини ёмон сўзларга ўргатиб қўйса, жиддий турган вақтларида ҳам ёмон сўзларни тилга оладиган бўлиб қолади. 3. Агар икки гуруҳ ўйнаётган бўлса, бири ютиб чиқса, уни- сини мазаҳ қилиши ва устидан кулиши учун бири бошқасини ўзига душман санамасин. 4. Ўйнаётганлардан бири бошқасига озор бериш, уни уриш, кийимини йиртиш ёки ерга йиқитишга ҳаракат қилмасин. Чунки ўйновчи арзимас деб санаётган бу ишлар баъзида ўта ачинарли натижалар билан тугайди. 5. Футбол ва баскетбол каби одатий ўйинларни ўйнасин. 6. Ҳар бир ўйинда ўзининг ва ўзи билан ўйнаётган болалар- нинг кийимларини йиртиш ва кир қилиб қўйишдан эҳтиёт бўлсин. 7. Овқат егандан кейин дарҳол ўйнамасин. Чунки бу нарса ошқозонга зарар қилиб, жисмни қийнаб қўяди. 8. Болалар ўйинларни меъёрида ўйнасинлар. Чунки чарчаб қолиб мактаб вазифаларини тайёрлашга куч топа олмасликла- ри мумкин. 9. Қурол-аслаҳа ёки гугурт каби уй жиҳозларига талафот етказадиган, копток каби дераза ойналарини ва чироқларни синдирадиган нарсаларни ўйнамасин. – 116 – 10. Ўйин учун муносиб вақт танласин ва одамлар дам олади- ган ёки ухлайдиган, масалан пешин вақтига ўхшаган вақтларда ўйнамасин. 11. Шунингдек, ўйин учун муносиб жой ҳам танласин. Одамлар ва машиналар ўтадиган кўчаларда ўйнамасин. Боғлар ва оқар сувларга яқин, баҳаво жойлар ўйин учун энг яхши жойлардир. Ҳикоя ир бола серқатнов катта кўчада ўйнашга одатланган эди. Бир куни у ўйнаётган тўп учиб, тез келаётган ма- шина ҳайдовчисининг юзига тегди. Машина йўлдан чиқиб, пиёдалар йўлакчасига ўтиб, бир дарахтга урилиб, олди пачоқ бўлди. Тезда милиционер етиб келиб, ўйнаётган болаларни тутиб милиция бўлимига олиб борди. Кейин маҳкама маши- нага етган талафот учун боланинг отасига жарима тўлашга ҳукм чиқарди. Download 1.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling