– 126 –
6. Одамлар муҳаббатини ўзингга жалб қилмоқчи бўлсанг, са-
хий бўл, саховат сени севикли қилади.
7. Сахийлик жуда яхши хислат, уни ҳеч қўймаслик керак, ле-
кин ўзганинг моли билан сахийлик қилмаслик керак.
Тўртга бўлинган олма
(Ибратли ҳикоя)
ор аскарлари асирга тушган шайх Шомил устидан ку-
лиш учун бир неча кун унга на бир бурда нон ва на бир
қултум сув берибдилар. Сўнг қип-қизил
чиройли олмани ол-
диларига қўйишибди. Уларнинг ўйлашича, оч ва ташна шайх
Шомил олмага ташланиб, очофатларча ейиши,
улар эса уни
масхара қилиб кулишлари керак эди. Аммо орадан яна бир
неча кун ўтибди ҳамки, шайх Шомил олмага қўл урмай, уни
томоша қилиб ўтираверибди. Бу ҳолдан ҳайратга тушган уч
рус аскари олмани нега емаётганини сўрашибди:
– Менга бир пичоқ келтирсангиз, – дебди шайх. Аксар-
лар пичоқ келтиришибди. Шайх Шомил олмани қўлига олиб
тўрт қисмга бўлибди. Уч қисмини уч
аскарга бериб, энг кичик
бўлагини ўзига олибди...
Do'stlaringiz bilan baham: