– 137 –
4. Илм олишдан роҳатланиш.
Машқларни бажариб, масалаларни ечаётган бола қилаётган
ишидан ҳузурланиши ва роҳатланиши керак. Ўрганишдан
қанча хурсанд бўлсак, маълумотларни эслаб қолиш шунча
осон бўлади.
5. Ўқишга нисбатан хоҳишни уйғотиш.
Баъзида ўқиш истаги сўнади. Бу ҳар кимда ҳам бўлиши
мумкин. Аждодларимиз “бошлаш битиришнинг ярмидир”,
деб бежиз айтишмаган.
Қисқаси, ўқишга киришишдан олдин хоҳиш бўлишини кут-
майлик, дарсга ўтирганимизда у ўз-ўзидан пайдо бўлади.
Хоҳиш билан ўқиш учун қуйидагиларга эътибор беринг:
– масалани аниқ
еча олишингизга ишонинг;
– ўқишни бошламасдан олдин мавзуга боғлиқ мақсад
қўйиш;
– ўқиётган манбага ўзимизда қизиқиш уйғотиш;
– ўқиш давомида қайд этиш, тагига чизиш, хулоса чиқариш
каби турли воситаларни қўллаш.
6. Ўқишда танаффус зарур.
Дарс мобайнида бироз танаффус қилиш танаффуссиз
ўқишдан фойдалироқ. Дам олиб ўқиш ишни қисқа ва
тез фур-
сатда бажаришнинг сабабидир.
Дарсга танаффус бериш бир хилликдан қочиш, кучни оши-
риш, янада унумли ишлашга ёрдам беради. Тинимсиз дарс
қилиш зеҳнни чарчатади, сабрни кетказади ва илмни қабул
қилиш имкониятини камайтиради.
Лекин, дарс орасидаги танаффусни телевизор кўриш,
компью тер ўйнаш,
телефонда гаплашиш билан эмас, балки тоза
ҳавода юриш ва жисмоний машқлар қилиш билан ўтказиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: