Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Телевизор, телефон ва компьютердан узоқ бўлиш


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

11. Телевизор, телефон ва компьютердан узоқ бўлиш.
Таълим олаётган ўқувчи эътиборини жалб этадиган барча 
нарсадан узоқ бўлиши зарур. Ҳатто уяли алоқа воситаси ҳам 
халақит бергани учун уни ўчириб қўйиши керак.
Дарс вақтида бегоналар телефон қилса, ўқувчи дасрдан 
чалғийди ва хаёли бўлинади. Шунингдек, телевизор қаршисида 
узоқ вақт ўтириш анча вақтимизни олади ва дарсга киришиш 
осон бўлмайди. Телевизор дарс қилишга тўсқинлик қилади.
Баъзи ўқувчилар дарс жараёнида телевизорга қулоқ со-
либ, янги маълумотларни ўзлаштиришлари нотўғри. Бундан 
ташқари, компьютер ўйинлари ўқувчини толиқтиради. Ундан 
фақат керакли ишлардагина фойдаланиш лозим.
12. Вақтида овқатланиш муҳим.
Ақлий меҳнат билан шуғулланаётган ўқувчилар 
овқатланишга эътибор бериб кўп овқат ейишдан тийилишла-
ри керак. Аммо мева ва сабзавотларни кўп истеъмол қилинса, 
соғлиққа шунча фойда келтиради. Асал, узум, ёнғоқ каби-
лар ақлни чархлайди, хотирани кучайтиради. Таомланишда 
қоринни ҳаддан зиёд тўйдирмаслик лозим. Шунингдек, жуда 
кам таом ейиш ҳам тўғри эмас, балки меъёрида ейиш талаб 
этилади. Луқмаларни яхшилаб чайнаб, ўтириб овқатланиш ке-
рак. Аммо туриб ёки юриб овқатланиш соғлиққа зарарли.
13. Уйқунинг аҳамияти.
Уйқу фақат тана учун эмас, балки мия дам олиши учун ҳам 
муҳимдир. Вақтида ухламаган ўқувчи ишёқмас, дангаса ва 
ҳафсаласиз бўлиб, унинг иш унумдорлиги ҳам пасаяди. Шу 


– 140 –
сабабли ўқувчилар уйқу соатларига эътиборли бўлиб, меъ-
ёрида ва вақтида ухлаб дам олишлари керак. Аммо болалар 
қуйидагиларни унутманг:
– кўп ухлаган одам кўп дам олади, деб жуда вақтли ухлаш но-
тўғри. Мажбурий дам олиш инсонни асабий ҳолга келтиради.
– кўп ухлаган одам ҳам вақт йўқотади, ҳам дангаса бўлиб 
қолади.
– эрталаб вақтли уйғониб, сокин муҳитда дарс қилиш яхши 
натижа беради.

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling