Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Донолар хислати
алқ ақлли кишиларни доно деб атайди. Чунки улар ин-
сонларга фойдали ва зарур бўлган нарсаларни ўйлаб 
топадилар. Кўп сўзлаш билан одам доно бўлмайди. Кўп тинг-
лаб доно бўлади ва иззат топади. Ақлли киши деб шундай ки-
шига айтамизки, унда ўткир ақл-идрок бўлиши билан бирга 
фазилат ҳам бўлсин. Бундай киши ўзининг бутун қобилияти 
ва идрокини яхши ишларни амалга оширишга ва ёмон ишлар-
дан ўзини тийишга қаратган бўлиши керак. Шундай одамни 
ақлли ва тўғри фикр юритувчи деб аташ мумкин.
Бугуннинг чорасини кўриб, эртага эҳтиёжи қолмаган киши 
ақллидир. Оқил одам бир масаланинг ҳар бир жиҳатини ўйлаб, 
тадқиқ ва тафтиш қилади, қатъий ҳукм қилишга шошилмайди, 
маънавий жиҳатларни ҳам тушунади. Далилсиз, ҳужжатсиз 
бир жумланинг қиёсини рад этиш ёки қабул қилиш аҳмоқлик 
ҳисобланади.
Ўғри топилди
(Ибратли ҳикоя)
бу Ҳанифа қўшниларидан бирининг товуси ўғирланди. 
Қўшни имомга мурожаат этди. Имоми Аъзам:
– Буни ҳеч кимга гапирманг, – деди. Масжидга борди. Жа-
моат тўплангач:
– Эй қўшнисининг товусини ўғирлаган киши, товус патла-
рини бошингга илаштириб масжидга келгани уялмадингми? – 
деди имом.
Шунда жамоатдан бир одам бошини пайпаслаганини 
кўрди. Дарҳол имом унга:
– Бориб қўшнингнинг товусини қайтариб бер, – деди. Шу 
тариқа ўғри топилиб, товус эгасига қайтарилди.


– 144 –
Истеъдод ва қобилият
луғ ватандошимиз Абулқосим Маҳмуд Замахша-
рий: “Ҳунарманду косиблар кўпдир, бироқ моҳиру 
қобилиятлилар оздир”, деган эди. Яъни, уста кўп, аммо ҳақиқий 
уста, ўзи ишининг моҳир устаси бўлган кишилар камдир. 
Шундай экан, эй фарзанд, сен яхши билим олиб, ўз касбинг 
устаси, етук мутахассис бўлиб етишсанг, доим ишинг барори-
дан келади ва ҳаётда қоқилмайсан. Зеро, ўз касбининг моҳир 
усталари доим эл ардоғида бўладилар. Бундай кишиларга та-
лаб жуда катта.

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling