Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Болалар луғати
Шижоат – дадиллик, ботирлик, жасурлик, мар-
донаворлик, интилиш.
Жасорат – мардлик, қўрқмаслик, қаҳрамонлик, 
ботирлик, довюраклик.
Матонат – мустаҳкамлик, қатъийлик, салобат, 
бардош, сабот, чидам.
Фойдали насиҳатлар
1. Мард билан улфат бўлган муродга етади, 
номард билан яқин юрган киши ғамдан боши 
чиқмайди.
2. Мард (мўмин-имонли) одамнинг ваъдаси 
ҳам нақд, ҳам тез бўлади.
3. Шижоат бу юракнинг қувватидир. Агар танада етарли 
куч бўлиб, қалбда шижоат бўлмаса, бефойдадир. Аммо тана 
кучсизроқ бўлса ҳам, аммо қалбда ғайрат-шижоат бўлса, та-
нанинг кучсизлиги аҳамиятсиздир.
4. Одамларнинг ботири келажакдаги ишлардан қўрқмайди.
5. Қўрқмасанг – ёв қочар.
6. Камолот ҳосил қилишдан четланган киши одамларнинг 
энг қўрқоғидир.
7. Жаҳон аҳли шижоатникидир.
Жасур ўғлон
(Ибратли ҳикоя)
бн Қутайба ҳикоя қиладики, Умар ибн Хаттоб йўл 
бўйида ўйнаётган болалар олдидан ўтаётган эди. Улар 
орасида ёш Абдуллоҳ ибн Зубайр ҳам ўйнаётган эди. Ҳазрати 
Умарни кўрган заҳоти салобатидан қўрқиб, болалар ўзини 
четга олишди. Лекин бир болакай жойида қимирламай тура-
верди. Ундан бошқа ҳеч ким қолмади. Мўминлар амири унга 
яқин келди-да, табассум қилиб:


– 149 –
– Нега дўстларинг каби сен ҳам четга чиқмадинг? – деб 
сўради. Бола ҳазрати Умарга:
– Эй мўминлар амири, айбим йўқки, сиздан қўрқсам, йўл ҳам 
тор эмаски, сизга бўшатай десам, – дея мағрур жавоб қилди. 
Боланинг шижоатидан ҳазрати Умар хурсанд бўлди. Келажак-
да улуғ инсон бўлишига умид боғлади. Йиллар ўтиб, бу умид 
ҳақиқатга айланди. Бола улғайиб, замонанинг улуғларидан 
бири – саркарда Абдуллоҳ ибн Зубайр бўлиб етишди.

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling