Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Болалар луғати
Омонат – ишончлилик, тўғрилик, ҳалоллик, 
сақлаш учун берилган нарса
Хиёнат – макр, ҳийла, хоинлик, вафосизлик, 
аҳдни бузиш, биров ишониб топширган нарса-
ни суиистеъмол қилиш.
Ҳикоя
ир камбағал одам бойларнинг биридан садақа сўради. 
Бой бир чақа бермоқчи бўлиб, сезмаган ҳолда чўнта-
гидан бир тилла танга чиқариб унга берди. Бу камбағал омо-
натга вафодор одам эди. Шунинг учун бойнинг орқасидан 
югуриб бориб унга деди:
– Эй хожам, сиз менга тилла танга бердингиз, эҳтимол бу 
янглиш бўлгандир.
Бой бу камбағал кишининг омонатдорлигидан ҳайрат-
ланиб, чўнтагидан бошқа бир тилла тангани чиқарди ва унга 
деди:


– 154 –
– Омонатдорлигинг ва тўғри сўзлигинг мукофоти учун 
мана бу тилла тангани ҳам ол!
Алдоқчи Фаррух жазо олди
(Ибратли ҳикоя)
амол амаки қўли билан айбланаётган шахсни 
кўрсатиб:
– Ҳоким жаноблари, мен ўтган йили сафарга кетаётиб 
қимматбаҳо олмос узугимни шу одамга омонат қилиб ташлаб кет-
ганман. Энди уни қайтариб беришини сўраяпман, у эса қайтариб 
бермаяпти, – деди.
Ҳоким панжара ортида ўтирган айбланаётган шахс Фар-
рухдан сўради:
– Нима учун унинг узугини қайтариб бермадингиз?
– У алдаяпти, у менга ҳеч қандай узук бергани йўқ, – деди 
Фаррух.
Ҳоким Жамолга юзланиб:
– Сиз узукни бераётганингизда гувоҳ бўлган бирор кимса 
борми?
– Йўқ, мен унга узукни каштан дарахтини тагида берган 
эдим, у вақтда бизлар билан ҳеч ким йўқ эди.
Ҳоким Жамолга каштан дарахтининг шоҳидан синдириб 
олиб келишни буюрди.
Бир оз вақт ўтгандан сўнг ҳоким Фаррухга юзланиб шун-
дай деди:
– У қаерга кетди, энди қачон қайтиб келаркин? Деразани 
олдига бориб қараб турсак, қайтиб келаётган бўлса кўриниб 
қолармикин?
Фаррух жойидан қимирламасдан шундай деди:
– У камида уч соатдан кейин қайтиб келади. Чунки каштан 
дарахти бу ердан жудаям узоқ.
Шунда ҳоким Фаррухга қараб ўшқирди:
– Сен нафақат ёлғончисан, балки яна ғирт аҳмоқсан! Агар 
сен узукни олмаган бўлганингда, у дарахт қаерда эканини ҳам 


– 155 –
билмаган бўлар эдинг. Сен мана бу ҳадисни эшитмаганмисан: 
“Эй инсонлар! Ҳеч қачон ёлғон гапирманглар! Ёлғон ва имон 
ҳеч қачон бирга бўлмайди”.
Ҳоким Фаррухга бу жинояти учун оғир жазо белгилади.

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling