Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим
Download 1.61 Mb. Pdf ko'rish
|
бола одоби билан гузал
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёлғончи бола
Ростгўйлик фазилати
й фарзандим, агар дўстингдан янги олган кийимининг нархини сўрасанг, у сенга сотиб олган нархини тўғри айтса, у тўғри сўздир. Агар нархига озгина бўлса ҳам қўшиб айтса, демак, у ёлғончидир. Агар сенга бир дўстинг ваъда қилиб ваъдасида қатъий турса, у ваъдасига содиқдир. Агар ваъдасида қатъий турмаса, у ёлғончидир. Агар устоз бир ўқувчига уйда масала ечиб келишни топ- ширса, у дангасалик қилиб бошқа ўқувчининг дафтаридан масала жавобини кўчириб олса ва устозига масалани ўзим еч- дим, деса, у ёлғончидир. Агар мактаб директори бир ўқувчини гувоҳлик бериш учун чақирса ва у энг қадрдон дўстининг за- рарига бўлса ҳам ҳақиқатни очиқ айтса, у тўғри сўздир. Агар гувоҳлик беришда бирон нарсани қўшса ёки камайтирса, у ёлғончидир. Мана шу мисоллардан кўраяпсанки, тўғрилик сўз ёки амал- нинг ҳақиқатга тўғри келишидир. Сен мактабга бормаслик учун ёлғондан ўзингни бетоб қилиб кўрсатишинг ёки билмай- диган нарсанг ҳақида хабар беришинг ёки ёлғон гапираётга- нини била туриб бировни ёлғон гапиришига индамай қараб туришинг буларнинг барчаси ёлғончиликдир. Тўғри сўзлаш фойдаларидан бири шуки, рост сўзлаган ин- сон кўпчилик муҳаббатини ва ишончини қозонади. Шунинг учун ростгўй ўқувчини ота-онаси ҳам, устозлари ҳам бирдай яхши кўрадилар. Одамлар ҳар доим ростгўй тижоратчи билан олди-сотди қилишни хоҳлайди. Олдига одамлар борганлари учун тўғрисўз ҳунарманд халққа танилади. Агар ростгўйлик бўлмаганда халқнинг аҳволи бузилиб, тарих, жўғрофия ва шунга ўхшаш китобларда етиб келган хабарларга одамлар- нинг ишончи йўқолган бўлар эди. Ростгўйлик инсонни омо- – 156 – нат, очиқлик ва ваъдага вафо қилиш каби кўп фазилатлар би- лан сифатланишга чақиради. Ёлғончи бола (Ибратли ҳикоя) скандария шаҳрида болалар чўмилиш учун денгизга тушдилар ва ўзлари билан олиб келган коптокни сувда ўйнай бошладилар. Улар коптокни сувга отишар ва орқасидан сузиб мусобақа ўйнардилар. Тўсатдан улардан бири сув ютиб “қутқаринг, чўкаяпман!” деди. Шунда қутқариш учун олдига етиб келганларида у кулиб: – Мен сизларни масхара қилаётган эдим. Мен моҳир сузув- чиман. Сизларнинг ичингизда сузишда менга бас келадигани йўқ, – деди. Иккинчи куни ҳам одатларига кўра сувда копток ўйнадилар. Шу маҳал кечагидек у “қутқаринглар, чўкаяпман!” деб бақирди. Болалар ўтган кунгидек бугун ҳам бизни масха- ра қиляпти деб ўйлаб, унинг сўзига парво қилмадилар. Нати- жада у сувга чўкиб, ўз ёлғонининг қурбонига айланди. Download 1.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling