Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Болалар луғати
Ваъда – сўз бериш, бирон ишни бажариш маж-
буриятини ўзига олиш.
Ваъдаси устидан чиқиш – ваъдасига вафо 
қилиш, ваъда берган ишини бажариш.
Ваъдабоз – қуруқ ваъдалар бериб, уни бажар-
майдиган ёлғончи.
Қарз – маълум муддат ўтгандан кейин бериш шарти билан 
олинган ёки берилган нарса (“ваъда қарздир”, деганда “ваъда 
бергандан кейин уни бажариш лозим” маъноси тушунилади).
Фойдали насиҳатлар
1. “Мунофиқнинг белгиси учтадир: ёлғон 
сўзлаш, ваъдасининг устидан чиқмаслик ва омо-
натга хиёнат қилиш”.
2. Ваъда бериб бажармаслик нақадар ёмон 
иш, гапирмай туриб иш бажариш эса қандай 
чиройли!
3. Вафосизда ҳаё йўқ, ҳаёсизда вафо йўқ.
4. Айтиб қўйиб бермайдиган нарсани тилинг билан айтма-
гин, ваъда бериб қўйгандан сўнг ўз ваъдангдан қайтмагин.
5. Ўз ваъдасида турмаганда турли сабабларни келтирувчи 
кимса ҳеч қачон мард ва ҳимматли бўлолмайди.


– 159 –
6. Вақти-соати ўтгандан сўнг бажариладиган ваъдадан ҳеч 
бир яхшилик бўлмайди.
Ишончли Муҳаммад
(Ибратли ҳикоя)
ир куни Расули Акрам алайҳиссалом Абдуллоҳ ибн Абу 
Ҳамса билан тайинли вақтда кўришишга ваъдалашди-
лар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом у жойга кечикмай етиб 
келдилар. Аммо Абдуллоҳ ибн Абу Ҳамса берган сўзини унут-
ган эди. Икки кун ўтиб, берган ваъдаси эсига тушади ва етиб 
борганида амин (ишончли-омонатдор) сифати билан танил-
ган Пайғамбаримиз алайҳиссалом у ерда кутиб турганларини 
кўриб ҳайратланади. Шундан кейингина берган ваъдасида ту-
риш нақадар муҳим эканини тушуниб етди.
Сабрли бўлишни ўрганинг!
урматли болалар! Шуни яхши билиб олингки, сабрли 
ва вазмин бўлиш турли хатолардан сақлайди. Зеро, 
гуноҳ ва хатолар кўп ҳолларда шошилиш оқибатида содир 
этилади. Сабрли одам ҳар бир сўзини обдон ўйлаб, кейин 
гапиради. Бу билан у одамлар кўнглига оғир ботадиган гап-
сўзлардан тийилади ва бошқа зарарлардан омон қолади.
Вазмин бўлишни унутган одам ўз омадини қўлдан бой бе-
ради. Чунки омад айнан шошилмаслик ва ақл-идрокни тўғри 
ишлатиш натижасида бир қарорга келишдадир. Шошилиш 
оқибатида чиқарилган ҳар қандай ҳукм кўп ҳолларда нотўғри 
бўлади. Шошиб амалга оширилган иш афсус-надоматга олиб 
боради. Доно халқимиз бежизга “аввал ўйла, кейин сўйла” де-
маган. Бунда ҳам ҳар бир гапни шошилмасдан ва ўйлаб гапи-
ришга чақирилмоқда. Ҳар қанақа ҳолатда ҳам сабрли ва вазмин 
бўлиш ва жиддий муносабат билдириш фақат ютуқ ва ғалаба 
келтиради. Айниқса, шошқалоқ болалар дарсларини чала-чул-
па бажариб, кўп хатоларга йўл қўядилар. Уй вазифасини сабр-


– 160 –
тоқат ила бажарган боланинг ишидан унинг ўқитувчилари 
ҳам хурсанд бўлишади.
Сабр барча меҳнат ва оғирликни енгиш ва чидамли бўлишдан 
иборат. Ночор аҳволда бўлса ҳам ўзини бадавлат кишидек ту-
тиш, дуч келган одамга ҳол-аҳволидан шикоят қилавермаслик, 
қийин ҳолатларда ҳам ўзини очиқ юзли қилиб кўрсатиш айнан 
сабрдир. Қаҳр-ғазаби келганда ўзини боса оладиган ва ўз наф-
сини тўғри йўлга бошлайдиган киши энг кучлидир.
Эй фарзанд, сен мактабда ва бошқа жойда ҳам бировнинг 
саволига жавоб беришга шошилма, зеро сен биладиган нар-
санг ҳақида савол берилса-ю, аммо шошқалоқлик қилиб, 
тезроқ жавоб беришни ўйласанг, хато қилиб қўйишинг мум-
кин. Шу сабаб саволларга шошилмасдан, ўйлаб, фикрлаб, хаё-
лингни бир жойга жамлаб жавоб бер. Шунда марра сеники 
бўлади. Демак, шуни ёдда тутинг: сабрли ва вазмин бўлиш 
ақлнинг бошидир. Зеро, шошилиш ақлнинг нуқсонсиз ишла-
шига тўсқинлик қилади.

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling