Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Отнинг туёқлари нечта?
(Ибратли ҳикоя)
ир куни имом Абу Ҳанифа отда кетаётган эди. Шунда у 
зотдан:
– Отнинг туёқлари нечта? – деб сўрашди.
Имом отдан тушиб, отнинг оёқларини санаб кўрдилар ва:
– Тўртта, – деб жавоб берди.
Бу билан жавоб бериш ҳақида шогирдларга катта сабоқ 
берган эди.
Азиз болалар, кўрдингизми, саволга жавоб беришда жуда 
эҳтиёткор бўлиш керак. Бирон нарсани аниқ билса-да, яна бир 
мулоҳаза қилиб жавоб бериш лозим экан. Зеро, доно халқимиз 
бекорга “етти ўлчаб, бир кес”, деб айтмаган.
Кечиримли бўлиш фазилати
зиз фарзандим, ҳеч бир одам хатодан холи эмас. Ҳамма 
хато қилади, янглишади. Ёки биронта ҳам хато ва 
нуқсони йўқ мукаммал бир инсонни кўрганмисан? Йўқ, бун-
дай одам асло бўлмас. Шундай экан, одамлар бир-бирининг 
хато ва камчиликларини кечириш, уларни тузатишга ҳаракат 
қилишлари ва бир-бирларини қўллаб-қувватлаб, ҳаётда 
ҳамжиҳат бўлиб яшашлари керак. Ҳатто душман деб қаралган 
одамга ҳам инсоф билан муомала қилинади. Агар душманим 
деб унга зулм ва адолатсизлик қилинса, бунинг оқибати ёмон 
бўлади. Кечиримлилик душманни дўстга, бағритошлик эса 
дўстни душманга айлантириши мумкин. Демак, бағрикенг ва 
кечиримли бўлиш ҳаётдаги шиоринг бўлсин!
Болалар луғати
Кечиримли бўлиш – бировнинг хатосини ке-
чириш, бағрикенг ва меҳрибонлик.
Янглишмоқ – адашиш, хато қилиш.
Ҳамжиҳат – аҳил, иноқ.


– 165 –
Бағритошлик – бераҳмлик, шафқатсизлик.
Бағрикенглик – бирон нарсага очиқ кўнгил билан ёнда-
шиш, қалбни кенг қилиш.
Фойдали насиҳатлар
1. Сен кечириш хислатини ўзингга шиор қил, 
атрофингдагилардан арзимас гуноҳлари учун 
юз ўгираверма!
2. Кечира олиш мардлик ва кечира олмаслик 
номардликдир.
3. Гуноҳкор кишининг гуноҳини кечир, адоват илдизини кес 
ва қўпориб ташла.
* * *

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling