Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим
Download 1.61 Mb. Pdf ko'rish
|
бола одоби билан гузал
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўз тикиш
- Очкўзлик оқибати
Болалар луғати
Қаноат – шукр қилиш, борига рози бўлиш, ози билан ҳам кифояланиш, мамнунлик, қониқиш ҳисси. Тақдир – Аллоҳ тарафидан олдиндан белги- лаб қўйилган қисмат (тақдир Аллоҳнинг бандалар нима амаллар қилишини билишидир, асло биров- ни ишга мажбурлаш эмас). Кўз тикиш – бировларнинг нарсасига ёмон назар билан қараш. (Бу сўз «кутиш» маъносида ҳам келади) Фойдали насиҳатлар 1. Киши учун энг фойдали ва дилни ёритув- чи нарса қаноатдир. Энг зарарли ва нафратли нарса ҳирс ва ғазабдир. 2. Қаноат барча мамлакатлар унга тобе бўлган мамлакатдир. Қаноат шундай бир мам- лакатки, ҳеч ким унга зарар етказа олмай- ди. Ким унга эгалик қилса, ҳеч бир нарсага муҳтож бўлмайди, бахтли ҳаёт кечиради. Бошқаларда кўрганни жуда қаттиқ ис- тамаслик ҳам қаноатдир. 4. Кўзи суқ учун бутун дунё ҳам кифоя қилмайди, борига қаноат қилувчи киши бахтли ҳаёт кечиради. – 163 – 5. Кўзи тўқ одам ҳар нарсага суқланавермайди, бир одам бир нарсали бўлса, унга ҳавас қилавермайди. 6. Тана ва нафсга эрк берма, бўйин эгма, унинг истаклари эр- мак ва ўйин, у алам ва қайғу келтиради. 7. Таомга ортиқ даражада ҳирс қўйиш худбину пасткаш ки- шиларнинг ахлоқларидандир. Очкўзлик оқибати (Ҳикмат) уҳаммад ибн Ямоний шундай деди: “Олти кишидан олти нарса ҳақида сўраганимда бир хил жавоб олганим учун бир умр рўза тутишни ихтиёр қилдим. Табиблардан: “Касал- ликларга энг шифоли нарса нима?”, деб сўрадим. Улар: “Очлик ва оз ейиш”, дейишди. Донишмандлардан: “Ҳикмат излашда қайси нарса кўпроқ ёрдам беради?”, деб сўрадим. Улар: “Очлик ва оз ейиш”, дейишди. Обидлардан: “Аллоҳ ибодатида кўпроқ қайси нарса фойдалироқ”, деб сўрадим. Улар: “Очлик ва оз ейиш”, дейишди. Зоҳидлардан: “Зуҳдга қайси нарса кўпроқ ун- дайди”, деб сўрадим. Улар: “Очлик ва оз ейиш”, дейишди. Ула- молардан: “Илм олишда қайси нарса энг афзали”, деб сўрадим. Улар: “Очлик ва оз ейиш”, дейишди. Подшоҳлардан таом ва иштаҳа очувчининг энг ёқимлиси ҳақида сўраганимда, улар ҳам: “Очлик ва оз ейиш”, дейишди”. * * * Имом Шофеъий: “Ўн йилдан бери тўйиб овқат емадим. Чунки тўйиб ейиш баданни оғирлаштиради, заковатни (ақл- идрокни) кетказади, уйқуни келтиради ва эгасини ибодатдан қолдиради”, деган экан. Ҳакимлардан бири шундай деган: “Дунёнинг ичига кир, сайр қил, кўр, аммо эҳтиёт бўл, дунё сенинг ичингга кириб кетмасин!” |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling