– 168 –
Болалар, бизнинг тана аъзоларимиз баҳоси йўқ
неъмат-
лардир. Ёруғ оламни кўриш учун берилган икки кўзимиз
қанчалик қадрли, тўғрими? Кўзнинг қадрига ундан жудо
бўлганлар етади, дейишади. Аммо ақлли болалар кўз ва бошқа
аъзолар қадрига етиши учун кўзларидан жудо бўлиши шарт
эмас. Зукко болалар бир ёмонликни у келмасдан олдин сезиб,
ундан қутулиш йўлини биладилар. Бизнинг аъзоларимиз ҳам
олтиндан қимматроқдир. Чунки олтинни пулга сотиб олинса
ҳам, бироқ тана аъзоларининг соғлиғини қайтариб бўлмайди.
Шундай экан, бизга ато этилган ҳар
бир неъматни авайлаб-ас-
рашимиз, уни фақат яхшилик ва эзгулик йўлига ишлатишимиз
лозим.
Болалар луғати
Шукр қилиш – миннатдорлик изҳор қилиш,
мақтов айтиш (неъматларни бергани учун Аллоҳга
мақтов айтиб, ўша
неъматни яхши ишларга сарф-
лаш шукрдир).
Қадрига етиш – бирон нарсанинг қийматини
билиш, авайлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: