Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Болалар луғати
Ҳавас – қизиқиш, иштиёқ, интилиш, рағбат, 
бировлар эришган ютуқлар ўзида ҳам бўлишини 
орзу қилиш.
Ҳасад – одамлардаги яхшиликларни 
кўролмаслик, ичиқоралик.
Ҳасадгўй – ҳасад қилувчи, қалби ҳасадга тўла одам.
Худбин – ўзини ўйловчи, ҳамма нарсадан ўз фойдасини 
устун қўювчи.
Ичиқоралик – дили бузуқлик, ҳасадгўйлик, бировнинг 
ютуқларини кўра олмаслик.
Фойдали насиҳатлар
1. Ҳасад ва ғазаб икки қанот бўлиб ҳаракатга 
келса, тоза ва чиройли ҳаётларни хира қилиб 
юборади.
2. Олов ўзидан-ўзи ёниб кул бўлгани каби 
ҳасадчининг жасади ҳасад ўтидан эриб, барбод 
бўлади.
3. Одамзот ҳасад қилмаслиги керак, ҳавас қилиши керак. 
Ҳавас қилган одам муродига етади.
4. Ҳасадчида роҳат йўқ.
Ота-боболаримиз ўгитлари
урматли болалар, мана китобимизнинг охирига ҳам 
етиб келдик. Сиз ушбу китобни ўқиш орқали ўзингизга 
керакли кўп маълумотларни билиб олдингиз, шундайми? Энди 
ота-боболаримизнинг қимматли панд-насиҳатларидан бир 
қанчасини келтирамиз. Уларни ёдлаб олишга ҳаракат қилинг:
– Икки тоифа одам доимо бойдир, ҳеч камбағал бўлмайди: 
бири – олим, иккинчиси – қаноат эгаси.
– Икки нарса борки, ози ҳам кўпдир: биринчиси – адоват, 
иккинчиси – чақимчилик.


– 171 –
– Икки нарса қалбни бузади: бири – кўп овқат ейиш, ик-
кинчиси – кўп ухлаш.
– Икки нарса инсонни тез адо қилади: бири – аҳмоқлик, 
иккинчиси – ахлоқсизлик.
– Икки нарсани киши ўзидан қувиши қийин: бири – соя, 
иккинчиси – бадфеъллик.
– “Нима десам экан” деб андиша қилиш “нега айтдим” деб 
пушаймон бўлишдан яхшироқ.
– Уч нарсани унутган одам ақлли эмас: дунёнинг 
ўткинчилигини, ундан қачондир ажралишини ва ўлимдан ҳеч 
ким қутулиб қола олмаслигини.
– Ҳакимларнинг айтишича, одамлар уч гуруҳга, яъни 
ақллиларга, ярим ақллилар ва нодонларга бўлинадилар. 
Ақлли шундай кишики, бирон воқеа юз бермасдан аввал ун-
дан қутулишнинг чора-тадбирини ўйлаб иш тутади. Одам-
лар охирида қиладиган ишни у олдиндан қилиб қўяди. Ярим 
ёки ўрта ақлли шундай кишики, бирон ҳодиса юз берса
эсанкираб қолмайди, ундан қутилиш чорасини қидиради 
ва шу туфайли бу бало домидан озодликка эришади. Но-
дон шундай кишики, бирон нохуш воқеа юз берса, ундан 
қутилиш йўлларини қидириш ўрнига дод-вой қилиш билан 
чекланади.
– Уч сифат уч хил натижа келтиради: мулойимлик – улуғ 
мартаба, қаноат – роҳат, тавозеъ – эъзоз келтиради.
– Уч нарса инсон учун жуда зарур: қаҳру ғазаб вақтида 
ўзини тута билиш, бошга кулфат тушганда бетоқат бўлмай 
сабр қилиш ва хайрли ишларга шошилиш.
– Уч неъмат қадрига уч тоифа одам етади: ёшлик қадрига 
қарилар, саломатлик қадрига беморлар ва хотиржамлик 
қадрига ғам-ташвишли кишилар.
– Ақлли кишида учта хислат бўлади: бирон нарса сўралса, 
одоб билан жавоб беради, бировдан ёмонлик кўрса ҳам яхши-
лик қилади, халқи учун фойдали фикрларни олға суради.
– Уч хил кишининг хизматидан бўйин товламаслик керак: 
ота-она, меҳмон ва бемор хизматидан.


– 172 –
– Бир улуғ киши шундай деди: “Кишининг қалбида тўртта 
гавҳар бўлиб, бу тўрт гавҳарнинг тўртта душмани ҳам бор. Би-
ринчиси ақл гавҳаридир, унинг душмани ғазабдир. Иккинчиси 
илм гавҳаридир, унинг душмани такаббурликдир. Учинчиси 
қаноат гавҳари, унинг душмани ҳирсдир. Тўртинчиси сахий-
лик гавҳари, унинг душмани таъмадир”.


– 173 –

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling