Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Ҳеч ким олим бўлиб туғилмас
зиз болажон, сен илмни аста-секин ўзлаш тириб, олим-
лик даражасига етасан. Бу йўлда сендан фақат сабр-
қаноат талаб этилади. Ҳеч бир инсон онасидан олим бўлиб 
туғилмайди. Ўтмишда яшаган машҳур олимлар ҳам ёшликлари-
дан илм ва одоб ўрганиб, комил инсон даражасига эришганлар. 
Шундай экан, “илм олиш жуда қийин-ку”, деб дангасалик қилма, 
бир кунда нимадир ўргана борсанг, натижада етук илм эгаси 
мақомига кўтариласан. Зеро, халқимизда “тома-тома кўл бўлур”, 
деган нақл бор. Ҳазрат Алишер Навоий бобомиз эса: “Оз-оз 
ўрганиб доно бўлур, қатра-қатра йиғилиб, дарё бўлур”, деган.
Доим олға қадам ташланг!
аълумки, ўсиб-улғайиб борган сари одам танаси ҳам 
ўзгариб боради. Шунга мувофиқ унинг онги, фик-
рлаш доираси, дунёқараши ҳам ўзгариб, бойиб бориши ке-
рак. Агар фақат моддий нарсаларга эътибор берилса-ю, маъ-
навиятга етарлича аҳамият берилмаса, руҳий ҳолат издан 
чиқади. Шу сабаб одам ҳар куни ниманидир ўқиб-ўрганиши 
ва билимини тинимсиз ошириб бориши керак. Кеча бил-
маган нарсамизни бугун ўрганишимиз, билганларимизни 
янада мустаҳкамлаб, фикр доирамиз ва дунёқарашимизни 


– 135 –
кенгайтириб боришимиз лозим. Илм-маърифат йўлида 
сусткашликка йўл қўйиб бўлмайди. Зеро, ўтаётган ҳар бир 
кунимиз ҳисобли, ҳар куннинг ўз ўрни бор. Ундан унумли 
фойдаланиш ҳар бир боланинг ўз ихтиёрида.
Олган билимларимиз таъсирида дунёқарашимиз шаклла-
ниб, кенгайиб боради. Ҳаёт ҳақида қанча кўп билсак, умр маз-
мунини, унинг туб моҳиятини ва яшаш тарзини чуқурроқ анг-
лай бошлаймиз.
Шундай экан, ҳурматли фарзандларим, доимо билим олиш
энг гўзал одоблар билан зийнатланиш ҳаракатида бўлинг. Зеро, 
илм ва одоб билан жуда юксак чўққиларни забт этиш мумкин.
Болалар луғати

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling