– 125 –
майди. Тежамкор беҳуда сарф-харажатдан сақланувчи, фақат
энг керакли нарсалар учун пул ва бошқа нарсаларни ишлатувчи
кишидир. Бахил эса энг керакли жойларга ҳам пул ишлатишни
хоҳламайди. Тежамкорлик мақталган хислатдир. Бахиллик эса
қораланади. Болалар, мана шу фарқни яхши ажратиб олинглар.
Яна бошқа одамлар исрофни сахийлик билан чалкашти-
риб юборадилар. Исроф неъматларни беҳуда сарфлашдан
иборат бўлиб, албатта бу қораланган хислатдир.
Сахийлик
эса бағрикенглик бўлиб, пулни лозим бўлган миқдордан би-
роз кўпроқ сарфлашни билдиради. Шунингдек, қарз
олган
одам қарзини тўлашга қийналиб қолганда ҳам унинг мудда-
тини узайтириш ё бўлмаса, қарзидан кечиб юбориш ҳам са-
хийликка киради. Сахийлик зинҳор исроф эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: