– 127 –
эканмиз? Бу йилдан бошлаб, унинг меваларини ҳеч
кимга бер-
маймиз, – дедилар. Уларнинг ичида ақлли ва солиҳ фарзанд
бор эди. У акаларига:
– Аллоҳдан қўрқинглар! Отамизнинг яхши одатини тўхтатиб
қўйманглар, – деди. Қолганлари эса:
– Йўқ, булар бизнинг ҳаққимиз, анави текинхўрлар ҳаққи
эмас. Агар улар озгина олишса ҳам, насибамиз камайиб
қолади. Худо ҳаққи, бу йил ҳеч кимга ҳеч нарса бермаймиз! –
дейишди.
Шу кечаси боққа ёндирувчи бўрон ёғилди. Ҳаммаёқ ку-
йиб, кулга айланди. Боғ эгалари бундан бехабар ухлаб ёти-
шарди. Улар тонг отиши билан боққа бориб,
меваларни узиб
олишмоқчи ва камбағал-мискинлардан буни сир тутмоқчи
бўлишди. Тонг арафасида бир-бирларини имо-ишора билан
билдирмай чақирдилар. Ҳеч ким сезмаслиги учун оёқ
учида
юриб кетишди. Бир-бирлари ортидан аста-секин оёқ учида
юриб боққа қараб боришди. Боққа кираётиб бирлари:
– Худога шукр, мискинлардан биронтаси ҳам бизни пайқаб
қолмади, – деди.
Лекин қайси кўз билан кўрсинларки, дарахтлар яшин ур-
гандек куйиб, қорайиб кетган ва мевасидан асар ҳам қолмаган
эди.
– Э воҳ! – деб юборишди. – Янглишдик, қоронғида адашиб
бошқа боққа кириб қолдик. Бу бизнинг боғ эмас-ку?! Энди
нима қиламиз!?
Шунда оқил фарзанд деди:
– Йўқ! Бу боғимизнинг худди ўзгинаси.
Сизлар
камбағалларни унинг ҳосилидан маҳрум қилмоқчи
бўлганларингиз учун ҳам бу боғ куйдириб юборилди!
Do'stlaringiz bilan baham: