Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Очофатлик – очкўзлик, ебтўймаслик, баднафслик. Сусткашлик


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Очофатлик – очкўзлик, ебтўймаслик, баднафслик.
Сусткашлик – имиллаш, бўшашганлик, ланжлик.


– 129 –
Фойдали насиҳатлар
Иброҳим Нахаъий шундай деган экан: 
“Сизлардан олдинги қавм уч нарса туфайли 
ҳалокатга учради:
1. Кўп гапирганликлари;
2. Кўп таом еганликлари;
3. Кўп ухлаганликлари”.
Телевизорни меъёрида кўринг!
олажонлар, ҳозирги вақтда кўпчилик болалар телевизор 
кўриш ва компютер ўйинларини жуда ёқтиради. Айрим-
лари дарсдан бўшаган заҳоти уйига боришни ҳам унутиб, ком-
пютер олдида ҳар хил ўйинларни ўйнаб кунни кеч қилади. Аммо 
ҳар бир ишда меъёрни сақланса, ҳаддан ошилмаса, соғликка за-
рар бўлмайди, яна бошқа ишлари ўлда-жўлда бўлиб қолмайди. 
Айрим қиз болалар уйга келган заҳоти уй юмушларини бажа-
риш ва супуриб-сидириш ўрнига ҳали кечгача улгураман, де-
ган хаёлда телевизор олдида ўтириб қолади ва онасидан дакки 
эшитади. Яхшилаб ўйлаб кўрилса, вақт олтиндан қиммат экани 
аён бўлади. Айрим ўғил-қизлар телевизорда беҳаё ва бачкана 
филмлар, бемеҳрлик, шафқатсизлик ва ахлоқсизликни тарғиб 
қилувчи мультфилмларни ота-оналаридан яширинча кўришга 
одатланади. Аслида буларни ҳеч бир инсон кўриши жоиз эмас. 
Зеро, улар инсон қалбини қотириб, маънавиятини бузади.
Шифокорлар болаларнинг телевизорни қанча муддат кў-
риш лари мумкинлиги ҳақида керакли тавсияларни беришган. 
Болалар телевизорни қанча вақт
кўришлари мумкин?
елевизорда намойиш этиладиган кўрсатув ларни томо-
ша қилишдан олдин ва ундан кейин кўриш аъзолари 
текшириб кўрилганда, кўзнинг тез чарчаб-толиқиб қолгани 
аниқланган. Бунда биринчи навбатда кўзнинг аккомодацион 
аппарати чарчайди. Бу аппарат идрок қилинаётган тасвирнинг 


– 130 –
аниқлигини таъминлайди. Кўз тез толиқиб қолмаслиги учун 
телевизор экранидан камида уч метр узоқликда ўтириш керак.
Бола қанча ёш бўлса, телевизор қаршисида шунча кам ўти-
риши керак. Жумладан, 4 ёшли болалар 15 дақиқа, мактабгача 
ёшдаги болалар куни билан ярим соат, 14 ёшгача бўлган мак-
таб ўқувчилари кўпи билан бир соат, юқори синф ўқувчилари 
эса икки соат телекўрсатувларни томоша қилишлари маъқул 
деб топилган. Айниқса, телекўрсатувларни рангли телеви-
зорда томоша қилганда оқ-қора рангда кўрсатадиган телеви-
зорга нисбатан кўзни унчалик зўриқтирмайди. Рангли тасвир 
аккомодацион аппаратдан зўриқишнинг бир қисмини олиб, 
кўзнинг рангли идрок этиш аппаратини стимуллайди. Шун-
дай бўлса-да, хоҳ рангли, хоҳ оқ-қора телевизор бўлишидан 
қатъий назар, мутахассислар имкон қадар камроқ телевизор 
кўришни тавсия этадилар. Демак, ҳурматли болалар, имкон 
қадар камроқ телевизор кўриш, бунинг ўрнига устоз топ-
ширган уй вазифаларини тайёрлаш, бадиий китоблар ўқиш, 
ота-онамизга кўмаклашиш ва бўш вақтимизда тенгқур бола-
лар билан ўйнаш жуда фойдали деб айтилган.

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling