Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Илм олиш фазилати
й фарзанд! Сен илм олишга интил. Зеро, илм туфайли 
яхши-ёмоннинг фарқини ажрата оласан. Илм билан 
юксак марраларни қўлга киритасан. Илмли киши ўзига нима 
зарар, нима фойдали эканини яхши билади. Илмли киши 
ютуққа қайси йўл билан эришиш йўлини билади. Демак, одам 
етуклик даражасига эришиш учун илм олиши ва ўша олган 
илмига амал қилиши керак экан.
Ҳаётда ҳар бир нарсани очадиган калити бор. Барча ютуқ ва 
муваффақиятлар калити илмдир. Инсон ўз илми ва иқтидори 
туфайли улкан ғалабаларни қўлга киритади.
Агар илм бўлмаса, ҳайвонлардан фарқимиз қолмайди. Одам 
ўз илми, ақл-идроки билан ҳайвонлардан ажралиб туради. 
Зеро, ҳайвон ҳам овқат ейди, сув ичади ва ухлайди. Одамлар 
ҳам худди шундай. Орадаги фарқ: илмда, яхши-ёмонни ажра-
та олиш ва бир-бирига маданият билан муомала қилишдадир.
Илм олиш билан бирга одоб-ахлоқли ҳам бўлиш керак. 
Фақат илм эгалласа-ю, хулқи ёмон, одамлар билан жанжалла-
шиб юрадиган, бошқаларга озор берса, унинг эгаллаган илми-
дан фойда йўқ. Шунинг учун илм олиш қаторида гўзал одоб-
лар билан сифатланишни ҳам билиш керак.
Болалар луғати
Илм – билим, маълумот, билиш, идрок этиш 
(ҳар бир нарсанинг асл моҳиятини ўрганиш илм-
дир).
Марра – ютуқ, ғалаба.
Ютуқ – муваффақият, ғалаба.


– 133 –
Ривоят
бн Аббосдан:
– Сен қандай қилиб шунча илмга эришдинг, – деб 
сўрадилар.
У шундай жавоб берди:
– Савол берувчи тил, билувчи қалб ва чидамли ўқитувчи 
билан.
Фойдали насиҳатлар
1. “Ёшликда заҳмат чекиб, илм ўргансанг, 
касб-ҳунар эгалласанг, қариганда роҳат топа-
сан” (Кошифий).
2. “Ким кўп китоб ўқиса, китоб унинг зеҳнини 
очади, завқини оширади, сўзга чечан қилади. Ки-
тоб ёлғизликдаги энг мунис ҳамдамдир. Китоб 
ўтмишдан ҳам, келажакдан ҳам хабар берувчидир. Китоб ин-
сондан ҳеч нарса тиламайди, аммо уни камолга етказади. Ки-
тоб одоб-ахлоқнинг кони, билимнинг булоғидир”.
3. Қизиқиш илмнинг эшигидир.
4. Диққат-эътибор илмнинг макони.
5. Билак қила олмаган ишларни илм ҳал қила олади.
6. Инсонни билим билан одоб безайди.
7. Ишлатилмаган билим бора-бора эскиради.
8. Билмаганлик айб эмас, билишга интилмаслик айб.
9. Билим шундай бойликки, уни ҳеч ким тортиб ололмайди.
10. Сен барча сўзларни билим билан сўзлагин, барча кишини 
билими учун улуғлагин.
11. Билим билан саодат йўли очилади, шунга кўра, илмли бўл, 
бахт йўлини изла.
12. Заковатнинг озини оз дема, унинг фойдаси каттадир. 
Билимнинг озини оз дема, унинг манфаати кўпдир.
13. Билимни саралаб, сайлаб олиш учун заковатли бўлиш ке-
рак. Ишларни кўнгилдагидек битириш учун эса билимли бўлиш 
керак.


– 134 –
14. Фикр ғойибдан пайдо бўлмайди. Фикр билимнинг 
ҳосиласидир.
15. Билим ўрган, заковат касб эт, беҳуда юрма, хайрли пайт 
келганида, улар сени рўшноликка чиқаради.
16. Илм одамнинг зеҳнини очади, ақлини кўпайтиради, 
билмаган нарсаларини билдиради, дунёда бахтли ва иззатли 
қилади.
17. Шаъбий айтади:
– Илм бобида нимани эшитсанг ёзиб қўй, агар қоғоз бўлмаса, 
деворга бўлса ҳам ёз. Чунки ёдлаган нарса унутилади ва ёзилган 
нарса эса абадий қолади.

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling