– 128 –
овқатланаётган бола очкўзлик қилиб кўп таом еб юборса,
қорни оғриб қолиши ва яна уйқучи бўлиб қолиши мумкин.
Бунинг акси бўлса-чи? Жуда кам овқат еган бола қуввати
кетиб, мактабга бора олмаслиги ва бир пасда қорни очиб
қолиб, илм қулоғига кирмаслиги мумкин. Шу сабаб овқатни
меъёрида ейиш керак. Чунки очофатлик
одамнинг моддий ва
маънавий ҳолатини бузади. Буни уйқу мисолида ҳам кўриш
мумкин. Кўп ухлаш болани дангаса қилиб қўяди. Кўп ухлаган
боланинг қўли ишга бормайди. Чунки ҳадеб ухлайвергани-
дан ялқовлик танасига ўрнашиб олади. Яна кўп
ухлаган бола-
лар ўз вазифаларини вақтида бажара олмайди ва устозидан
танбеҳ эшитади. Агар кам ухласа-чи? Кам ухлаш ҳам бола-
ларнинг соғлиғи ва руҳий ҳолатига таъсир кўрсатади. Одам
соғлом бўлиши учун айни вақтида
дам олиб, айни вақтида
ўз ишларини бажариши керак. Камолотга ҳар
бир ишни
меъёрида қилиш билан эришилади. Бир соҳада илгарилаб
кетиб, бошқа соҳаларда сусткашликка йўл қўйиш, бир ишни
кўпроқ бажариб, бошқаларини пала-партиш амалга ошириш
камчиликдир.
Азиз болалар, демак, овқат ейиш, ухлаш,
болалар билан
ўйнаш ва яна қолган барча ишларда меъёрга риоя қилиб, дан-
гасалик ва сусткашликдан сақланиш лозим экан.
Болалар луғати
Мўътадиллик – ўртача бўлиш, ўртамиёналик
(Масалан, болалар бўйининг жуда узун ҳам, қисқа
ҳам бўлмаслиги мўътадилликдир. Шунингдек,
ҳаво жуда иссиқ ёки ўта совуқ бўлмаса, мўътадил
ҳисобланади).
Ҳаддан ошиш – чегарадан чиқиш, меъёрни унутиш.
Нуқсон – камчилик, айб, хато, етишмовчилик.
Do'stlaringiz bilan baham: