Bolalar adabiyoti fanidan savollar Adabiyot (bolalar adabiyoti) fanining maqsad va vazifalari


Xodoyberdi To’xtaboyev asarlarida ta’lim-tarbiya masalalarining yoritilishi


Download 197.01 Kb.
bet36/66
Sana09.06.2023
Hajmi197.01 Kb.
#1475929
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   66
Bog'liq
Bolalar adabiyoti fanidan savollar

Xodoyberdi To’xtaboyev asarlarida ta’lim-tarbiya masalalarining yoritilishi

Тўғри, ҳар ким ҳар хил шароитда ижод қилади. Баъзи бирлар сувнинг шилдирашини эшитиб шеърий оҳанг топар экан. Мен болаларнинг ичида ижод қиламан. Агар шу бугун тўртта болани кўрмасам, бағримга босмасам, улар билан суҳбатлашмасам, кўнглим тўлмайди.Анча йиллар олдин Ёзувчилар уюшмаси аъзоларига дала-ҳовли тарқатди. Ўша пайтларда партия ташкилотининг котиби эдим, ҳовли олсам бўларди. Лекин болаларни кўзим қиймади. Дала-ҳовлига йигирмата бола ўлиб қолса бормайди-ку. Ҳафтада учта болани ё кўраман, ё кўрмайман.Яқинда, “13-студия” кўрсатувида қатнашганимда бир гапни айтдим: “Мен болаларга ош бераман, чунки улар менинг ўртоқларим, оғайнимларим”. Чунки мен шу болалар билан бирга завқланаман, улардан сюжет топаман, шу улфатларимнинг оҳангини, сўзини “ўғирлайман”.-Тошкентга келиб ўрнашиб, ватан қилиш осон эмас. Қанақа қийинчиликларга дуч келгансиз, уларни қандай ҳал этгансиз? Уй-рўзғорни бошқаришда нималарга эътибор берасиз?-Ҳаётда иқтисодий қийинчиликларга кўп учраганман. Ўзим уй-жой қилганман, уйланганман. Тошкентга келгандан кейин мусофирчиликда яшадим. Меҳнатим, ҳаракатим билан бу ерда ҳам уй-жой қилдим, ўғилларимни уйлантирдим, уй-жой, машина олиб бердим. Буларнинг ҳеч бири осонликча бўлгани йўқ.Тошкентда иш бошлаган дастлабки йилларимда қайнотам меҳмон бўлиб келди. У киши савдо ходими бўлиб ишларди, бозорни яхши биларди. Бир ўринда менга рўзғор тебратиш тўғрисида насиҳат қилдилар. Айтган насиҳатлари ҳали-ҳануз ёдимда. Биринчиси – сув қаттиқ ерда тўхтайди, агар қаттиқ бўлмасанг пулни ушлай олмайсан. Иккинчиси – беш сўм пул топсанг, ҳар қандай шароитда ҳам икки сўмини асраб қўй. Учинчиси – сўмнинг онаси тийин, тийинни эҳтиёт қилсанг туғади, кўпаяди.-Агар бола яхши тарбия кўрса, ҳалоллик, тўғриликни ўрганса, ўз ҳақини ҳимоя қила олса, кейинчалик бемалол мустақил яшай олади. Болаларда бундай хусусиятларни шакллантириш учун нималар қилиш лозим деб ўйлайсиз?-Аввало ота-онанинг ҳалоллик йўли билан топаётган пулининг қадрига етиш керак. Бола келаётган пулларнинг ҳалоллигини билсин. Ота-она мабодо нопок йўл билан пул топган бўлса, болаларни ундан ҳимоялаш зарур. Халқимизда луқмаи ҳалол деган ибора бор. Ҳалол луқма еб ўсган бола ҳалол меҳнатни хуш кўрадиган, бироқнинг ҳақидан, ҳаромдан ҳазар қиладиган киши бўлиб етишади.Халқ орасида “экканга, тикканга раҳмат” деган гап юради. Одам бошқаларнинг туз-намагидан тотганда, кимдир яратган боғ-роғнинг мевасидан баҳраманд бўлганда, уларнинг ҳаққига дуо қилишни ҳам билиши керак. Қадимда бир бой ўтган экан. Шу одам бозорга борганда одамлар мева-чева олгач, “экканга раҳмат, тикканга раҳмат” деб кетаётганини эшитиб қолибди. Келаси йили чоракорларига буюриб боғ-роғ барпо этибди. Вақти келиб шу боғнинг мевасидан одамлар баҳраманд бўлибди. Келганлар “экканга, тикканга раҳмат” дермиш-у, “эгасига раҳмат” деб айтмасмиш. Шунда бой ҳалол меҳнатнинг савоби улуғлигини англаб етиб келаси йили ўз қўли билан боғ яратибди.






  1. Download 197.01 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling