Bolalar adabiyoti fanidan savollar Adabiyot (bolalar adabiyoti) fanining maqsad va vazifalari


Xudoyberdi To’xtaboyev asarlarining tarbiyaviy ahamiyati va ularda ilgari surilgan g’oyalar


Download 197.01 Kb.
bet35/66
Sana09.06.2023
Hajmi197.01 Kb.
#1475929
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   66
Bog'liq
Bolalar adabiyoti fanidan savollar

Xudoyberdi To’xtaboyev asarlarining tarbiyaviy ahamiyati va ularda ilgari surilgan g’oyalar

Болаларга мослаб ёзиш қийин, шу сабабли бу йўналишни танлайдиганлар кам дейиш унча тўғри эмас. Болаларга ёзиш, унинг руҳига тенглашиб олиш, бола қалбига монанд бирор нарса айтиш албатта қийин. Қаршингизга бир болани ўтирғизиб қўйгандай, у билан суҳбатлашгандай ёзиш ҳақиқатан ҳам мураккаброқ. Бугун болаларга бағишланган асарлар жуда кам, деярли йўқ ҳисоби.1-2 апрел кунлари болалар китобхонлигини ҳимоя қилиш куни бўлди. Шу санада “Шарқ зиёкори” китоблар дўконида тадбир бўлиб ўтди. Атрофдагиларнинг эътиборини болалар адабиётига оид китоблар териб қўйилган токчага қаратдим. Чет эл адабиётидан Жонатан Свифт, Жанни Родари, ўзимиздан Анвар Обиджон, Фарҳод Мусажонларнинг китоблари бор. Аксарияти қайта нашр. Янгиларини изладим, нари борса уч-тўрт бет келадиган асарларни топдим, холос.Мендан олдин Эркин Малик сўзга чиқиб, бир қанча расмли китобларни кўрсатди. Боғдорчиликка оид – русчадан таржима, ҳайвонот оламига оид – русчадан таржима. Хайрият, Тошкент ҳақидаги китоб оригинал экан.Бундоқ қараганда, янги китоблар нашр этилаётганга ўхшайди. “Гулхан” журнали ёки “Тонг юлдузи” газетасида унча-мунча ҳикоя, қиссалар босиляпти. Лекин бу тўққиз миллион нафар ўқувчи бола учун жуда оз, жуда-жуда оз.Салкам ўн минг ўрта таълим мактаби бор. Айрим мактабларнинг кутубхонасига кириб қолсангиз, лотин алифбосида босилган китоблар кам эканига гувоҳ бўласиз. Шу мактабга қатнаётган болалар билан суҳбатлашиб кўраман. “Қани, ўғлим, бу йил қанақа китоб ўқидинг?” деб сўрайман. Ўйлаб-ўйлаб, битта-яримта эртакни айтади, бўлмаса – йўқ. Дарсликдаги нарсаларни ўқишади, лекин яхлит китоблар уларга етиб бормаяпти.Китоблар икки минг, уч минг, беш минг нусхада чиқяпти. Бу олдингига солиштирганда битта маҳалланинг китоби, холос. Шу маънода, болаларбоп асарлар тақчил.Лекин болаларга ёзиш қийин деган гапга қўшилмайман. Лев Толстойдай буюк ёзувчи болалар учун ёзган-ку! Ғафур Ғулом, Зулфия каби шоирларимиз болаларга бағишлаб шеърлар ёзган. Қийинлигини улар ҳам билган, лекин ички хоҳиш-истак уларга туртки берган. Битта аччиқ гапни айтиш жоиз: бугунги ёзувчилар болалар олдидаги масъулиятни унча ҳис қилмаяпти. Шу ўсаётган болалар эртага катта ёшдаги китобхонга айланади-ку! Ўқимасдан улғайган бола катта бўлгандан кейин ҳам ўқимай қўя қолади.Яхши китобхонни болалигидан тайёрлаш керак. Агар газета, журналлар ўз саҳифаларидан болалар учун жой ажратса, уларнинг онгини, тафаккурини шакллантирадиган асарларни чоп этиб борса, жуда хурсанд бўлардим. Ҳеч бир киши болалар олдидаги масъулиятини унутмаслиги керак.-Билишимча, ўқитувчи бўлиб ҳам ишлагансиз. Фаолиятингиз давомида иложсиз вазиятларга ҳам тушиб қолганмисиз? Қаҳрамонингиз Ҳошимжонга ўхшаган болалар билан қандай шуғуллангансиз?-Икки марта ўқитувчилик қилганман. Дастлаб, Қўқон педагогика билим юртини битириб бориб, 1949-50 ўқув йилида Қайқубод деган қишлоқда 1-4-синфларга дарс берганман. Бу биринчи муаллимлик даврим эди. Бир қанча қийинчиликларга дуч келдим. Менга 1-синфни бериб қўйишди. Аслида, бу ишни тажрибали ўқитувчилар олиб бориши керак.Бир-иккита мисол айтиб бераман. Болаларга қаттиқ гапириб бўлмас экан. Ўша пайтларда педагогикада қаттиқ гап ҳали бор эди. Ғуломжон деган бир ўқувчим бўлган. Бир куни ручкаси яхши ёзмаётганди, “ҳе, онангни…” деб сўкиб қолди. “Ҳой, ўғлим, онангни деб сўкмайди”, деб танбеҳ берсам, бир оздан кейин “ҳе, бувингни…” деб сўкяпти. “Ҳой, ўғлим, нега яна сўкиняпсан?” десам, “онангни демаяпман-ку” деб жавоб берди. Сўкиниш одобдан эмаслигини бафуржа тушунтиришимга тўғри келган.


  1. Download 197.01 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling