Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Мояк пардалари ва уруг тизимчаси истискоси


Download 1.23 Mb.
bet111/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Мояк пардалари ва уруг тизимчаси истискоси.
Мояк пардалари ва уруг тизимчаси истискоси деб облетерацияга учрамаган корин парда кин усимтаси ичида суюклик йигилишига айтилади. Одатда мояк корин бушлигидан чов канали оркали ёргокка тушиш вакти коринпарда варагини узи билан олиб келади. Бола тугилган вактда коринпарда кинсимон усимтаси облитерацияга учраб уйколиб кетиши керак. У облитерацияга учрамаса истисконинг турли куринишлари пайдо булади.
Турлари: 1. мояк пардалари истискоси.
2. уруг тизимчаси истискоси.
3. мояк пардалари ва уруг тизимчаси истискоси.
4. уруг тизимчаси кистаси.
5. Нукке кистаси (кизларда).
Бундан ташкари мояк пардаларининг корин бушлиги билан туташган ва туташмаган истисколари бор. Туташувчи мояк пардалари истискосида корин бушлигидаги суюклик куни билан ёргокда тупланади, кечаси ухлаганда эса корин бушлигига кайтади, шунинг учун клиникасида кундузи шиш купаяди, кечаси эса шиш камаяди. Туташмайдиган истисколарда шиш бир хил куринишдаги шиш кузатилади. Уруг тизимчаси кистасида чов сохада пайпаслаганда эластик консистенцияли шишли хосила аникланади.
Диагностикаси - анамнези, курик вактида аниклаб ташхис куйилади. Кушимча диафаноскопия килинади, яъни нисбатан коронга хонада ёргок сохага орка томондан ёруглик тутилса, агар истиско булса ёругланиш, гомоген. Бир хилда булади.
Дифференциал диагностикаси- чов-ёргок чурралари, лимфаденитлар, ёргок шиш синдром ива бошкаларбилан килинади.
Даволаш оператив – 1,5 ёшдан сунг туташувчи мояк пардалари ва уруг тизимчаси истисколари Росса операцияси килинади. Агар у туташмайдиган истисколар булса Винкельман операцияси утказилади.
Чов-ёргок чурралари
Чов-ёргок чурраси деб корин бушлиги аъзоларини корин пардага уралган холда чов сохасига чикишига ва ёргокка тушишига айтилади. Болаларда катталардан фарк килиб, чов-ёргок чурра-ларининг асосий сабаби – бу корин парда кин усимтасини облетерациясини бузилишидир. Чов каналини 2 та тешиги (ташки ва ички) ва 4 та девори булади:

  1. пастки девори – пупарт боғлами

  1. юкори девори – корин ички кийшик ва кўндаланг мушакларини пастки кирраси

  1. олдинги девори – корин ташки кийшик мушагини апоневрози

  2. орка девори – кундаланг фасция

Турлари: 1. чов чурралари 2. чов ёргок чурралари. Бу икки тур чурраларнинг тугриланувчи ва тугриланмайдиган турлари булади. Бундан ташкари чов-ёргок чурраларининг асоратсиз асоратланган турлари булади. Чов-ёргок чурраларининг асоратларига чуррани қисилиши ва чурра халтаси флегмонаси киради.
Клиникаси – асоратланмаган чов ва чов ёргок чурраларини белгиси чурра чиккан томонда шиш булиши ва чуррани корин кириб чикиб туриши. Шиш уртача каттикликдаги консистенцияга эга булиб, корин бушлигига эркин тугриланади. Чурра халтасида Меккел дивертикули булиши Littrie чурраси дейилади.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling