1. Қорин бўшлиғи массив қон кетиш типик қлиник манзараси билан жигар шикастланиши. Бу гуруҳдаги болаларнинг аҳволи оғир, нафас олиши юзаки, пульс ипсимон тезлашган, АҚБ кескин пасайган, айрим ҳолларда коллапс, боланинг ҳушсизлиги кузатилиш мумкин. Бунда қорин бўшлиғи қон кетиши симптомкомлекси аниқ бўлади.
2. Аста секинлик билан ривожаланадиган қорин бўшлиғи қон кетиш билан жигар шикастланиши. Бу гуруҳдаги болаларда жигар ёрилиш кичик ва қон томирлар кам соҳаларда бўлади. Болаларда шикастланишнинг симптомокомплекслари аста секинлик билан ривожланиб боради. Бола шикастланишдан сўнг дарҳол шифохоналарга келиб тушмайди, шок белгилари бўлиш мумкин, лекин ўзи мустақил ёки консерватив муолажалардан сўнг ўтиб кетади, боланинг умумий аҳволи яхшиланади, АҚБ меъёрлашади, аммо пульс тезлашганича қолади-буни эса хирург эътибордан қоллдирмаслиги керак. Бундай нисбатан «яхши» ҳолатдан қорин бўшлиғи қон кетиш аломатлари ривожаланиб боланинг аҳволи оғирлашиб қолиши мумкин.
3. Жигар капсула ости гематомаси. Бу гуруҳда клиник манзара икки босқичли кечиши характерли, яъни бола шифохонага тушганда умумий аҳволи қониқарли бўлади, АҚБ меъёрда, бирозгина пульс ва нафаснинг тезлашиши кузатилиши мумкин. Палпасия ва перкуссияда жигар чегаралари катталашганлиги ва ўнг қовурға ости соҳасида оғриқ аниқланади.Боланинг бундай қониқарли аҳволи бир неча ҳафтагача давом этиши мумкин. Шундан кейин тусатдан Глиссон капсуласи юпқалашиб бориб ёрилиб, гематома қорин бўшлиғига очилади ва қорин бўшлиғи қон кетиши типик клиник манзараси келиб чиқади.
4. Жигарнинг марказий ёрилиши. Бунда гемобилия симптомо-комплекси характерли бўлади. Касаллик икки босқичли кечади, I-босқич худди капсула ости гематомаси клиник манзарасига ўхшайди, аммо II-босқичида гематома ўт йўлларига очилади ва меъда ва ичак йўлларидан қон кетиши клиник белгилари бошланади, бола қонли қайд қилади ва ахлати қораяди. Гемобилия травмадан бир неча соат ёки бир неча кундан кейин келиб чиқади, унинг белгилари ўнг қовурға ости соҳасида оғриқ ва склераларда енгил сарғайиш, жигар аста секин катталашиб бориши.
Do'stlaringiz bilan baham: |