Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Download 1.23 Mb.
bet117/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Ўткир панкреатит.

  1. Идиопатик (ўткир юзага келадиган ва сабаби ноаниқ);

  2. Операциядан кейинги ўткир панкреатит;

  3. Травматик панкреатит.

Меъа ости бези 4 хир ферментлар ишлаб чиқаради:

  1. Протеазалар (пептидазалар, трипсиноген, химотрипсиноген,

карбоксипептидаза, аминопептидаза, эластаза).

  1. Липаза (эстераза).

  2. Карбогидраза (гликозидаза): амилаза, мальтаза, лактаза.

  3. Нуклеазалар: рибонуклеаза, дезоксирибонуклеаза.

Ўткир идиопатик панкреатитнинг клиник шакллари:

  1. ўткир шишли шакли;

  2. геморрагик ёки ёғли некроз;

  3. йирингли панкреатит.

Клиник манзараси. Кўп миқдорда қайд қилиш, оғиз қуриши, белбоғсимон оғриқ елкага ва кўракка иррадиация берувчи. Қонда гиперлейкоцитоз 15-20. қонда ва сийдикда амилаза, диастаза аниқлаш. Йирингли панкреатитда Керте симптоми (киндкидан 4-6 см баландликда кўндаланг чизиқ буйлаб оғриқ булиши) мусбат булади.
Болаларда қонда ва сийдикда амилаза миқдори 64 ЕВ (Вольгемут бирлигида).
2 ёш-5 ёшгача ўртача 9-10 ЕВ, ундан катта ёшда 16 ЕВ (В.М.Глузкин буйича)


Травматик панкреатит.
Клиника. Бола эпигастрал соҳадаги чидаб бўлмас оғриқдан шикоят қилади, кўп марта қусади. Тери қопламалари оқимтир, Р-тезлашган, ритмик. Тана ҳарорати мўтадил.
Қорин пайпасланганда киндик юқорисида енгил оғриқ сезади. Бир неча соатдан кейин болаланинг умумий аҳволи оғирлашади. Тахикардия, юрак тонлари бўғиқлашган, тил караш билан қопланган, қорин бўшлиғида суюқлик аниқланади. Қорин парда яллиғланиш белгилари (Шёткин-Блюмберг) мусбат. Перкуссияда қорин юқори соҳалари ва бел соҳалари оғриқли. Диурез камаяди. Қон тахлилида лейкоцитоз 20-30 гача, нейтрофилез, гипокалиемия, гипонатриемия, гипокальциемия. Сийдик тахлилида макрогематурия, оқсил излар, амилаза миқдори ошган (256-512 ЕВ). Р-граммада ичиклар парези белгилари аниқланади.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling