Талоқнинг икки моментли изолирланган шикастланиши.
Бунда 1-моментдапаренхема шикастланади, капсула бутунлиги бузилмайди. Кейинчалик капсула ости гематома аста-секинлик билан катталашиб, қорин бўшлиғига ёрилади ва оғир ички қон кетиш келиб чиқади.
Шунингдек, ёрилишнинг «ўз-ўзидан тампонада» бўлиши ҳисобига ҳам келиб чиқиши мумкин, бунда ҳосил бўлган тромб кўчиб, тўхтаган қоннинг кетиши яна давом этади.
I-этапда талоқнинг шикастланишидан II-этап капсуланинг ёрилишгача бўлган давр «латент» давр дейилади, унинг давомийлиги бир неча соатдан бир неча суткагача бўлиши мумкин. Латент даврда боланинг аҳволи деярли қониқарли бўлади.
II-этапда боланинг аҳволи оғирлашади, совуқ тер босади, пульс тезлашади, АҚБ пасайиб боради, коллапс келиб чиқади. Палпасцияда қорин парда таъсирланиши белгилари, перкуссияда қорин бўшлиғида эркин суюқлиқ аниқланади.
Талоқнинг 2 моментли шикастланиши 1 моментли шикастланишига қараганда клиник манзара интенсивроқ бўлади.
Агар болада талоқнинг шикастланиши бош мия жароҳатлари билан бирга келганда, яъни боланинг хуши ўзида бўлмаганда кўкрак ва қорин соҳаларидаги жарҳат изларини излаш керак. Ҳар 3 соатда қон таҳлили такрорланиб туради.
Аниқ ташҳис қўйишда «шарящий катетер» усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Техникаси. Маҳаллий оғриқсизлантириш остида киндик устидан қорин оқ чизиғи бўйлаб 1,5-2 см тери ва апоневроз кесилади, қорин парда қисқичга олиниб юқорига кўтарилиб кесилади. Бу пайтда қон чиқса ёки қон кўринса диагноз тасдиқланади. Акс ҳолда металл катетер билан қориннинг ён қанотларига юборлиб, новокаин - 0,5% эритмасидан 7-10 мл юборлади ва яна қайта сўриб олинади, бунда шприцда қон бўлиши ички қон кетишидан далолат беради.
Даволаш. Талоқнинг изолирланган ёрилишида операция олди тайёргарлик мақсадида 200-300 мл қон қўйилгандан сўнг операцияга олинади. Кўп ҳолларда спленоэктомия қилинади, кам ҳолларда капсула ости ёрилишида юзаки жароҳат тикиб чиқилади. Бунда юзаки жароҳатлар капрон иплар билан тикилиб чарви фиксацияси қилинади. Спленоэктомия қилиш вақтида меъда ости бези думини зарарламасликка ва талоқ артериясидан чиқувчи меъданинг калта артериясини кесиб қўймасликка ҳаракат қилиш лозим.
Талоқ олиб ташланган кейин келиб чиқадиган «аспления» синромни олдини олиш мақсадида талоқ ауто трансплатацияси ўтказилади. Бунда талоқ олингандан кейин талоқ паренхемасидан 1,5-1,0 см кесиилиб, эзилиб катта чарвига тикиб чиқилади
Do'stlaringiz bilan baham: |