Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Download 1.23 Mb.
bet124/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Урологик текшириш усуллари

Урологик беморларга тўғри диагноз қўйишнинг қийинлик даражаси ва ҳар хил диагностик муолажалар ўтказиши бевосита боланинг ёшига боғлиқдир: бола қанча ёш бўлса унга диагноз қўйиш шунча қийин ва керакли инструментал текширишлар ўтказиш мураккабдир. Ҳозирги пайтда, мутахассислар болалардаги урологик касалликни аниқлаш учун қўйидаги умумий текшириш схемасини таклиф этишади.


1. Анамнез (бола ва унинг ота-онасидан сўроқ )
2. Сийдик аъзоларининг кўриги, пальпацияси ва перкуссияси.
3. Қоннинг лаборатор таҳлили, унинг ивиши.
4. Қонни биохимик текшириш (қолдиқли азот, мочевиналар, хлоридлар, электролитлар, оқсил ва унинг фракцияларининг даражаси, эндоген креатини ва мочевинанинг клиренслари).
5. Сийдикнинг текшириш (умумий таҳлили, Каковский-Аддис, Нечипоренко, Амбюрже усуллари, «актив лейкоцитлар»га, экиб кўриш, сийдикни антибиотикларга сезгирлиги, сийдик ва қондаги ферментларни аниқлаш).
6. Қовуқдаги қолдиқ сийдикни аниқлаш.
7. Буйракларнинг суммар функциясини аниқлаш.
8. Сийдик йўлларини ультратовуш билан текшириш.
9. Рентгенологик текшириш: қорин соҳасини умумий сурати, экскретор (инфузион) урография, цистография, уретроцистография, ретроградурете-ропиелография, аорта ва венография.
10. Буйракларни радио изотопик текшириш.
11. Урофлоуметрия, цистоманометрия, қовуқ ва унинг бўйининг, уретра ва канал тешиги сфинктерларининг электромиографияси, уретранинг профил манометрияси.
12. Цистоскопия, хромоцистоскопия, сийдик найларини катетерлаш.
13. Электромиография.
14. Буйрак жомларининг пункцияси, буйрак паренхимасини пункцион (очиқ) биопсияси.
Ҳозирги вақтда ҳар хил текшириш усуллар тури жуда ҳам кўп. Болаларда уларнинг ҳаммасини ҳам қуллайвериш шарт эмас. Энг информатив, хавфсиз ва асорат бермайдиганлардан (фойдаланиш тавсия этилади. Ҳар бир бемор бола учун индувидуал текшириш режасини тузиб олиш мақсадга мувофиқдир. Диагнози ноаниқ бўлгандагина мураккаб текшириш усулларини қўллаш керак. Инструментал текширишни айниқса ёш болаларда, умумий оғриқсизлантириш остида ўтказиш керак. Бемор ва унинг ота-онасидан анамнез йиғган пайтда қандай белгиларга эътибор қилиш кераклиги юқорида (симптомлар ҳақида гап кетганда) батафсил айтилди. Сийдик аъзоларининг кўриги: жисмоний тараққий этишда анча орқада қолиши сурункали буйрак етишмовчилиги борлигидан далолат бериши мумкин. Шунингдек терининг оқарганлиги, қуруқлиги буйрак функциясининг сурункали бузулганлигини кўрсатади. Қоринни куздан кечирганда, баъзан ўнг ёки чап ярмини катталашганлиги, у ердан шиш (гидронефроз, поликистоз, буйрак ўсмаси) бўртиб турганини кўришимиз мумкин, қовуқ катталашганда эса қориннинг пастки қисми бўртиб чиққани кўринади.
Ташқи жинсий аъзоларини кўрганда беморни ҳам ётқизиб, ҳам турғизиб кўриш керак. Ёрғок, ва моякнинг ҳажмига эътибор берилади, ёрғоқ чов-ёрғоқ чуррасида, мояк истисқосида ва мояк шишида - катталашган, крипторхизмда эса, кичиклашган бўлади. Гипоспадия, эписпадия, қовуқ экстрофияси ва ҳ.к касалликларини бир қарашдан диагнозини тўғри қўйиш мумкин.
Беморни пальпация қилиш. Болани текширишдан олдин, унинг ишончини қозониб яқин контакга кириш керак. Текширувчининг қўли иссиқ бўлгани маъқул. Педиатрия амалиётида кенг тарқалган пайпаслаган пайтдаги беморнинг ҳолати қўйидагича: ётиши чалқанча, оёқлари тизза бўғинида ним букилган ва ташқарига қаратилган. Чап қўл бел соҳасига қўйилиб ўнги билан олд томонидан аста-секин ковурға остига киритилади. Иккала қўл бармоқлари орасида сезилган буйракнинг ҳажмига, юзасининг текислигига консистециясига эътибор берилади. Буйрак туғма катталашганда унда аномалия бўлади. Буйракнинг катталашиши орттирилган бўлса, бунга буйрак ўсмаси, иккиламчи гидронефроз ва бошқалар сабаб бўлади.
Буйракни пальпация қилганда оғриқ пайдо бўлса ва уни пайпаслаб ушлаб кўраётганда қорин девори таранглашса, буйракда яллиғланиш процесси борлигини кўрсатади.
Қовуқ одатда сийдикнинг ўткир ёки сурункали тутилиб қолиши (сийдик тош касаллиги, уретра клапани, стенози ва ҳ.к.) оқибатда катталашиб кетади. Бунда шишиб кетган қовуқни кўз билан кўриш ёки қов суяги устида юмалоқ эластик тузилмани пайпаслаб сезиш мумкин. Катталашган қовуқни перкуссия қилиб ҳам билиб олиш мумкин, бунда буғиқ овоз чиқади.
Пайпаслаганда уретрадан тош, ўсма, дивертикул ва ҳ.к. борлигини билса бўлади, яна жинсий олат боши кертмакдан чиқиш чиқмаслигини (фимоз) текшириб кўриш мумкин. Шу билан бирга врач сийишдаги ўзгаришлардан шикоят қилган беморни сийдириб кўриши ва сийдик қандай куч билан отилаётганини ўз кўзи билан кўриши туғри диагноз қўйиш учун катта ёрдам беради.
Ёрғоқ органлари пальпациясини соғ томонидан бошлаш керак. Аввал мояк, сўнг унинг ортиғи ва кейин уруғ тизимчаси чов каналининг то ташқи тешигигача пайпаслаб кўрилади. Битта ёки иккала мояк ривожланиш камчилиги туфайли ёрғоқда бўлмаса, уларни чов каналидан қидириш керак. Ёрғоқ мояк, унинг пардалари, ортиғи, уруғ тизимчаси касалликлари туфайли катталашади. Чурра, варикоцеле, гидроцеле, гематоцеле, ўсма, специфик ва носпецефик яллиғланиш жараёнларининг дифференциал диагностикаси кўзда тутилади. Моякдаги ўсма процессини ёки гидроцелини дифференциациялашга диафаноскопия ёрдам беради. Мояк пардалари ичида суюқлик бўлса (гидроцеле), ёруғлик равшан билинади, борди-ю ёрулик мояк пардалари орқали кўрилмаса, унда ўсма борлигидан ёки травматик гематоцеледан дарак беради. Варикоцеледа уруғ тизимчаси йўғонлашади ва ёргоқда жуда кўп илон изи шаклидаги кенгайган веналарни кўриш мумкин.
Пастернацский симптоми муайян диагностик аҳамият касб этади: бунда қўл панжасининг ён томони билан бел соҳасига, ХII-қовурғадан пастроққа калта-калта уриб кўрилса, яллиғланган орган ўз жойидан бир оз қўзғаши натижасида оғрик пайдо бўлади. Лекин шуни ҳам назарда тутиш керакки, Пастернацкий симптоми фақат буйрак касалликларида эмас, буйрак атрофидаги тузилмалар, умуртқалар ва буйракка қўшни бўлган орган ва тўқималар касалликларида ҳам бўлаверади. Шу билан бир вақтда Пастернацкий симптомининг бўлмаслиги буйрак ёки буйрак атрофидаги бўшлиқда патологик жараён йўқ деган хулосага олиб келмайди.
Касалликни кечишини ва даволаш натижасини билиб туриш учун қон таҳлилини албатта динамикадан қайтариб туриш керак.
Текширишнинг биохимик усулларини қўллаш патологик жараённинг характерига, даврига ва клиник кечишига боғпиқдир.
Буйрак касалликларида шарт бўлган биохимик текширишларга қўйидагиларни аниқлаш киради: умумий оқсил ва унинг фракциялари, креатин, мочевина, қолдиқ азот, электролитлар, кислота-ишқор мувозанати.
Сийдикнинг лабораторияда текширганда унинг рангига, тиниқлигига, реакциясига, солиштирма оғирлигига, ундаги оқсил ва қандга, турли хил аралашмаларга, бактериялар бор йўқлигига, шунингдек, микроорганизмларнинг турли химиопрепаратлар ва антибиотикларга сезгирлигига аҳамият бермоқ лозим.
Умумий таҳлил учун сийдикни эрталаб бемор уйқудан тургандан кейин олиш керак. Болани сийдиришдан олдин, ташқи жинсий аъзоларини антисептик эритмаларга ҳўллаб олинган шарик билан артиш лозим. Ана шундай қилганда сийдикга ёт аралашмалар тушмайди.
Сийдикдаги ўзгаришлар ҳақида юқорида сўзлаб ўтдик. Шу борада, сийдикдаги лейкоцитлар ва бошқа шаклли элементларнинг аниқ миқдори ҳар хил тест ёки пробалар ёрдамида аниқлаш мумкин.
Каковский - Аддис тести билан бир суткали сийдикдаги лейкоцитлар ва цилиндрлар миқдори белгиланади. Бу буйрак ва сийдик йўлларидаги яллиғланиш жараёнини дастлабки стадиясидаёқ, аниқланишга имкон беради.
Амбурже усули ёрдамида сийдик билан 1 мин ичида чиқадиган лейкоцитлар ва эритроцитлар миқдори аниқланади.
Нечипоренко усули билан 1 мл сийдикда бўлган эритроцит ва лейкоцитлар миқдори аниқланади.
Лоури усули билан 1 суткалик сийдикдаги оқсил миқдори аниқланади.
Соғлом болаларда сийдик билан экскреция қилинувчи шаклли элементлар миқдори




Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling