Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар
Сийдик чиқариш каналининг шикастланиши
Download 1.23 Mb.
|
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу
Сийдик чиқариш каналининг шикастланиши. Сийдик чиқариш каналининг шикастланиши асосан ўғил болаларда учрайди. Уретра ички томонида ёки ташқарисидан шикастланиши мумкин. Бу шикастловчи кучнинг бевосита уретрага таъсири, шунингдек чаноқ суякларининг синиши натижасида содир бўлади. Шикастланиш кўпинча орқа уретранинг пардасимон (мембраноз) қисмида ва олдинги уретранинг бульбар қисмида кузатилади, турли асбоблар (метал катетер, буж, цистокоп) нотўғри киритилганда, юқоридан бирор қаттиқ нарсага ўтириб йиқилганда ёки оралиққа бирор бир зарб берилганда уретра шикастланиши мумкин. Чаноқ суякларининг синишида уретранинг шикастланиш механизми қуйидагича: уретра чаноқда иккита фиксация нуқтасига эга: уларнинг бири қовуқ буйни ва простата безидир, улар қовуқ деворларига жуда мустаҳкам ўрнашиб ёпишиб туради; иккинчи фиксация нуқтаси қов бирикмасининг пастки қиррасидадир, уретра ана шу ерга мустаҳкам боғламалар билан бирикиб туради. Бу фиксация нуқталари орасида уретранинг орқа, яъни пардасимон қисми жойлашган. Чаноқ суяклари синганда суяк бўлаклари сурилиши натижасида юқорида кўрсатиб ўтилган фиксация нуқталари орасидаги масофа катталашиб кетади, уретранинг мембраноз қисми чўзилади ва йиртилиб кетади. Баъзан кичик чаноқ суякларининг синган қисмлари сурилиб уретрани бевосита йиртиб, жароҳатлаши мумкин.
У 139 ретра шикастларининг А.А.Русанов (1953) таклиф этган таснифи (61-расм) амалиёт учун энг қулайдир. Бу тасниф бўйича уретранинг 1) тўлиқ 2)нотўлиқ йиртилишлари фарқланади. Нотўлиғ йиртилишларнинг 2 хили бўлади: а) ички ва б) ташқи. Тўлиғи ҳам икки хилда учрайди: циркуляр йиртилиш ва ноциркуляр (олдинги, орқа ва ён томон деворларининг жароҳати) йиртилиши. Жароҳатни жойлашган жойи бўйича: орқа (интрамурал, простатик ва мембраноз қисмлари) ва олдинги (оралиқ, ёрғоқ ва олд қисмлари) уретра шикастлари фарқланади. Клиник манзараси. Агар уретра шикасти чаноқ суякларининг синиши билан биргаликда бўлса биринчи ўринда шок ва қон кетиш белгилари юзага чиқади. Уретра йиртилишига хос белгилар бу: оғриқ, сийдикни ўткир тутилиши (ишурия), уретрорагия, оралиқ урогематомаси. Шикастдан кейиноқ сийдик чиқариш канали соҳасида симилловчи оғриқ пайдо бўлади, бу оғриқ бемор сиймоқчи бўлганда кучайиб кетади. Сийдик тутилиб қолганда, қовуқ тўлиб катталашиб кетади ва қов устида бўртиб туради. Қовуқ сийдикка жуда тўлиб кетганда сийдик қисман парауретрал тўқималарга чиқади, бунда оралиқдаги оғриқ кучаяди, бола томчилаб сийиши ҳам мумкин. Уретрорагия - сийдик чиқариш каналидан қоннинг оқиб туриши, шикастдан кейиноқ ёки бемор энди сиймоқчи бўлганида орқа уретра йиртилганида пайдо бўлади. Уретранинг олдинги қисми шикастланганда уретроррагия анча кучли бўлади ва сийиш билан боғлиқ эмаслиги кузатилади. Парауретрал тўқималарга қон қўйилиш ва сийдик чиқиши натижасида оралиқда, ёрғоқда ёки жинсий олатда катта ҳажмдаги урогематомалар (62-расм) пайдо бўлиши мумкин. Урогематомада қўшимча инфекция ривожланса, яллиғланиш жараёни тўқималар некрози ва уросепсисга олиб келиши мумкин. Диагноз асосан кўтарилувчи уретрография ёрдамида аниқланади. Бунда контраст моддани атроф тўқималарга чиққанлиги кўринади. Давоси. Сийдик чиқариш каналининг шикастида кўриладиган даво тадбирлари уретранинг қай даражада ва қайси жойи йиртилганлигига, шунингдек, шикаст бўлган вақтдан сўнг ўтган муддат қанча эканлигига қараб белгиланади. Уретрадан қон оқаётган бўлса ва у ҳеч тўхтамаса, уретранинг қайси қисми шикастланганлигига қараб осилган бўлимига ёки оралиқ қисмига босиб турувчи боғлам қўйилади. Баъзан уретрага 1-2 кунгача синтетик катетер қўйиб қўйишга тўғри келади. Бундай катетер тампон ролини ўйнайди. Жароҳат янги бўлиб, уретра ичига етиб бормаган (нотўлиқ йиртилишлар) бўлса, уретрага катетер ўрнатиб қўйилади. Бордию жароҳат уретра бўшлиғи ичига етиб борган (тўлиқ йиртилишлар) бўлса, унга доимий катетер қўйиб бўлмайди. Бундай вақтларда зудлик билан цистостома қўйиб қовуқдан сийдикнинг чиқиб туришини таъминлаш лозим, уретранинг бутунлигини тиклаш ва урогематомани дренажлаш керак. Уретрани шикастдан кейин қисқа вақт ичида унинг йиртилган жойига чоклар қўйиш бирламчи пластика дейилади. Уретрани бирламчи пластикаси узоқ муддатли яхши натижа беради, стриктура билан асоратланмайди, кўп вақт бужлашга эхтиёж бўлмайди. Бирламчи пластикани фақат қўйидаги ҳоллардагина бажариш мумкин: Шикаст юз берган дақиқадан (ҳар хил муаллифлар фикрича) 6 дан 36 соатгача бўлган вақтдан ортиқ бўлмаса; 2) Уретра катта масофада мажақланмаган бўлса; 3) Циркуляр йиртилган уретранинг марказий ва периферик қисмлари ўртасидаги масофа узун бўлмаса; 4) Боланинг аҳволи ўта оғир бўлмаса; 5) Бирламчи пластика қилиш жарроҳнинг қўлидан келса. Агар уретра бутунлигини дарҳол тиклаш имкони бўлмаса бундай операция (уретранинг кечиктирилган пластикаси), урогематома сурилиб кетгандан кейин, яъни икки ойдан кам бўлмаган муҳлатдан сўнг қилинади. Шуни эсда тутмок лозимки, кечиктирилган (отсроченный) уретропластика баъзан сийдик чиқариш каналининг торайиб қолиши (стриктураси) ва унинг облитерацияси билан асоратланиши мумкин. Download 1.23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling